26-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон
Биринчилиги иккинчи босқич 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур
учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамларнинг номи маълум бўлди.
9-тур. 26 сентябрь (чоршанба) «Гулистон» (Гулистон) – «Бухоро-2» (Бухоро)
Ҳакамлар: Т. Галеев (Урганч), Р. Фозилов (Наманган), Р. Ғофуров (Наманган). Назоратчи: В. Бегларян (Нукус).
«Оқтепа» (Тошкент) – «Зарафшон-ПФК» (Навоий)
Ҳакамлар: А. Рубаков (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах), Ш. Файзиев (Жиззах). Назоратчи: Р. Саидов (Тошкент).
«Нефтчи» (Тинчлик) – «Насаф-2» (Қарши)
Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент). Назоратчи: И. Раҳимов (Тошкент).
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Ш. Бозоров (Наманган), Р. Нўмонов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент). ... Читать дальше »
«Машъал» шу пайтгача ўз майдонида олий
лига баҳслари доирасида «Нефтчи» билан ўн икки марта ўйнаган. Шанба
кунги учрашув эса Муборакдаги ўн учинчи баҳс бўлади.
Шаҳримизда
шу вақтгача бўлиб ўтган ўйинларнинг олтитасида «Машъал», яна шунчасида
«Нефтчи» ғалаба қозонган. Ҳозирча ўзаро ўйинларда дуранг қайд этилмаган.
Ташкил топган: 1962 йил. Фарғона шаҳри. Энг йирик ғалабаси: 8:0 (Афросиёб, 1997) Энг йирик мағлубияти: 1:6 (Пахтакор, 2004), Олий лигадаги энг яхши натижаси: 1-ўрин (1992, 93, 94, 95, 2001) Олий лигадаги энг ёмон натижаси: 5-ўрин (2005, 09)
Klubning rasmiy nomi Manchetser United Futbol Klubi. Tahallusi Qizil Iblislar. Tashkil topgan sanasi 1878-yil, Newton Heath LYT F.K. O'yingoh Old Trafford, Manchester. O'rin soni 76 212 Prezident Gleyzerlar.. Bosh murabbiy Sir Alex Ferguson. Musobaqa Premyer Liga. Manchester United hikoyasi 1878 yilda, Lankashir va Yorkshir Temiryo'llari va Vagon Zavodi ishchilari korxona egalaridan futbol jamoasi tashkil etish uchun ruxsat va homiylik so'ragan kunidan boshlandi Ruxsat berildi va Newton Heath LYT ("Lankashir va Yorkshir Temiryo'llari" homiyligidagi) klubi dunyoga keldi. U 1885-yilda professional futbol klubi darajasiga yetdi va "Manchester Senior Kubogi" o'yinlarining finaligacha yetib keldi, keyingi yili esa anu shu Kubokni qo'lga kiritdi, bu Manchesterning ilk unvoni edi. Klub Manchester United nomiga 1902-yilda o'zgartirildi. Ularning asosiy raqibi Ardwick ed
... Читать дальше »
9 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Тадбир соат 11:00да бошланади.
Матбуот анжумани миллий ва олимпия терма жамоаларининг мос равишда Жаҳон ва олимпиада саралаш босқичидаги иштирокига бағишланади. Шунингдек, Асқар Толибжонов йил давомида "марказ”да олиб борилган ишлар ва келгуси режалаш хусусида ҳам сўз юритади.
Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган барча журналистлар таклиф этиладилар. Манба: the-uff.com
Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими якунига етди.
Қуръа
бизга қизиқарли ҳолатларни тақдим этди. Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор"
Шарқ минтақасига йўл олди ва анчайин кучли гуруҳдан ўрин эгаллади.
"Қалдирғочлар"нинг "Е" гуруҳидаги рақиблари - "Гамба Осака" (Япония),
"Аделаида Юнайтед" (Австралия) ва плей-офф ғолиби ("Поханг Стилерз",
Ж.Корея ёки Таиланд кубоги соҳиби).
Ўз тарихида илк маротаба
ОЧЛда иштирок этадиган "Насаф" эса "Ар-Райян" (Қатар), "Ал-Жазийра"
(БАА), Плей-офф ғолиби ("Истиқлол"/"Зоб-Оҳан", Эрон ёки "Ал-Иттифоқ",
Саудия Арабистони) жамоалари билан "А" гуруҳида тўп суради.
"Пахтакор"
ҳам Ғарбда қолди. Тошкентликлар "В" гуруҳида "Ал-Иттиҳод" (Саудия
Арабистони), "Ал-Арабий (Қатар), "Банияс" (БАА) клублари билан кураш
олиб боради. "Пахтакор" мусобақани сафарда бошлаб, сафарда якунласа,
"Насаф" ўз майдонида БААнинг "Ал-Жазийра" клубини қабул қилиш билан
мусобақага киришди ва Плеф-о
... Читать дальше »