Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими якунига етди.
Қуръа
бизга қизиқарли ҳолатларни тақдим этди. Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор"
Шарқ минтақасига йўл олди ва анчайин кучли гуруҳдан ўрин эгаллади.
"Қалдирғочлар"нинг "Е" гуруҳидаги рақиблари - "Гамба Осака" (Япония),
"Аделаида Юнайтед" (Австралия) ва плей-офф ғолиби ("Поханг Стилерз",
Ж.Корея ёки Таиланд кубоги соҳиби).
Ўз тарихида илк маротаба
ОЧЛда иштирок этадиган "Насаф" эса "Ар-Райян" (Қатар), "Ал-Жазийра"
(БАА), Плей-офф ғолиби ("Истиқлол"/"Зоб-Оҳан", Эрон ёки "Ал-Иттифоқ",
Саудия Арабистони) жамоалари билан "А" гуруҳида тўп суради.
"Пахтакор"
ҳам Ғарбда қолди. Тошкентликлар "В" гуруҳида "Ал-Иттиҳод" (Саудия
Арабистони), "Ал-Арабий (Қатар), "Банияс" (БАА) клублари билан кураш
олиб боради. "Пахтакор" мусобақани сафарда бошлаб, сафарда якунласа,
"Насаф" ўз майдонида БААнинг "Ал-Жазийра" клубини қабул қилиш билан
мусобақага киришди ва Плеф-офф ғолибини Қаршида қабул қилиш билан гуруҳ
босқичини тугатади.