Жахлингизни чиқарадиган 7 сабаб
Баъзан турмуш ўртоғингиз ўзини шундай тутадики, кулишни хам, йиғлашни хам билмай қоласиз… Унинг
сухбатлари мухимроқ Ўзи телефонда соатлаб «мухим» нарсалар хақида
гаплашиб ўтиради. Лекин сиз 10 дақиқадан кўп гаплашиб юборсангиз,
кўзлари ола-кула бўлиб кетади. Жахлингиз чиқмасин! Албатта, бу
адолатсизлик, фикрингизга қўшиламиз… Лекин нима хам қилардик —телефонда
ётиб олиб гаплашиш аёлларга хос иш деган гап уларнинг қон-қонига сингиб
кетган.
«Ёқимли» сюрприз
Қахрамонингизнинг бугун кайфияти яхши ва сиз учун махсус қўлбола
палов дамлаб бермоқчи! Қандай яхши! Лекин ошхона у палов дамлагандан
кейин бомба портлаган майдонга айланади! Столларнинг усти, пол ва хатто
деворларга хам ёғ сачраган, икки киши учун тўртта лаган, саккизта
ликопча ва 10 та қошиқ ишлатилган! Энг қизиғи шеф ошпазнинг назарида
ошни у тайёрлагандан кейин, ошхонани тозалаш сизнинг зиммангизда бўлиши
керак. Жахл қилишга шошилманг! Агар оз бўлса-да, йиғиштиришга ёрдам
берса, яхши, агар ёрдам беришни истамаса, бу каби сюрпризлар сизга
унчалик хуш келмаслигини таъкидлаб қўйинг…
Бирваракайига икки иш…
Қуйидаги манзара барча аёлларга таниш бўлса керак, айтайлик, турмуш
ўртоғингиз билан бирор жойга йўл олдингиз, кутилмаганда у тўхтаб, қизиқ
воқеани гапира бошлайди. Катта кўчада қаққайиб турмайлик, деб шунча
тортқиласангиз хам жойидан жилмайди! Жилмайинг! Аксарият эркакалар
шундай яратилган. Улар икки ишни бирдан қила олишмайди. Ҳам юриб, хам
гаплашиш осонми сизга?
Яхши томонга ўзгариши учун…
Ифлос пайпоқлар, футболкалар… У ечган нарсасини дуч келган жойга
ташлаб кетиб ўрган. Кир кийимлар хатто ваннахонагача хам етиб бора
олмайди. Шошманг! Сиз унинг энагасимассиз. Агар у оддий қоидаларга хам
риоя килмас экан, ўз холига қўйинг, тоза пайпоқлар тугаса,
эътирозларингизни ўйлаб кўради…
Шўрлик бемор
Эркакка ва унинг саломатлиги – одамзотнинг очилмаган жумбоқлари
сирасига киради. Агар унга жиддий касалликлар тахдид солиб турган бўлса,
оғриқдан икки букчайиб қолса хам, қайсарлик билан шифокорга боришдан
бош тортиб туриб олади. Лекин (Худо курсатмасин!) томоғи оғриса ёки
йўталса борми… Шу захоти кўрпа-тўшак қилиб, инқиллаб ётиб олади. Уни
кўриб, шамаоллаган эмас, оғир дардга чалинган деб ўйлаш мумкин. Эхтиёт
бўлинг! Албатта унинг ох-вохини эшитиб, пешанангизни тириштиришингиз
мумкин. Лекин касални ўтказиб юбормай шифокорга боришга кўндиришингиз
керак. Чунки эркаклар бу вазифани хам, яъни ўз саломатлигига эътибор
беришни хам аёлларнинг зиммасига юклаб қўйишган. Нима хам қилардик….
Билимдон маслахати
Бир пайтлар мактаб даврида арслонингиз футбол ўйнаган ва шу сабаб
хануз ўзини спортнинг энг кучли билағони деб хисоблайди. Ҳар гал футбол
матчи бошланганда телевизор қаршисида ўтириб олиб, ношуд ўйинчиларни
сўкиб, маслахатлар бериб, қичқираяптими? Қўяверинг! Ичидаги йиғилиб
қолган салбий ҳисларни шу футболга тўкиб солсин. Сизга фойда-ку.
Буюк тадқиқотчи
Айтайлик, сиз компьютердаги оддий нарсани тушунмадингиз, масалан, бир
дастурнинг ёрлиғини «иш столи»га чиқариш керак. Лекин бу «мураккаб»
ишни бажариш учун қисқа ва тушунарли жавоб олиш имкониятингиз йўқ. Чунки
турмуш ўртоғингиз шу арзимаган нарсани хам қийин терминлар билан бир
соат тушунтиради ва натижада сиз барибир хеч нимани тушунмайсиз. Агар
антивирус ўрнатиб беришини сўрасангиз-чи, бутун дастурни бошқатдан кўриб
чиқади. Дахшат… Лекин жахл қилманг. Ахир у сизга яхши бўлишини
истаганди. Техника эркак кишида тадқиқотчилик рухини уйғотса, у айбдор
эмас-ку! Халақит берманг, изланишларини охирига етказаверсин. Унгача эса
бемалол рўзғор ишларингизни бажариб келаверинг. Охирида рахмат айтишни
хам унутманг.
Шунақа! Оилам хотиржам бўлсин десангиз, «арзимаган» нарсаларга асабингизни бузиб ўтирмай, муроса қилишни ўрганинг. manba; sugdiyona.uz
|