Пятница, 22.11.2024, 00:55
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Август » 22 » Замонавий футболнинг салбий қирралари
13:37
Замонавий футболнинг салбий қирралари

Бундан бир неча йил муқаддам Британиянинг Тhe Тimes нашри ҳозирги замон футболига салбий жиҳатдан таъсир кўрсатадиган воқеаларни эълон қилганди. Биз ҳам ўзимизнинг футболдаги салбий кишилар ва воқеалардан иборат нарсалар номини эълон қиламиз. Ёдда тутинг бу ҳам ярми ҳазил, ярми…

1.Ўзбекистон чемпионати.
"Пахтакор”нинг 7 йиллик зўравонлигидан сўнг "Бунёдкор”нинг ҳозирча 4 йиллик ҳукмронлиги давом этмоқда. Қолган жамоалар ҳам чемпион бўлиши мумкинми? Албатта! Фақат ширин тушдан уйғониб кетгунинггизча...

2. ОФК кубоги.
Учрашувларда қайд этилган натижалардан бохабар бўлган русларнинг хаёлларига Осиёда ҳам хоккей ривожланаётган экан деган фикр келган бўлса неажаб.

3. Жаҳон чемпионати.
Агар бу сафар ҳам мундиалга чиқа олмасак (аввало худо сақласин) Осиёдан кетамиз. Қаёққа деб сўранг? Сўранг? Антрактидага! Ушбу қитъадан ягона жамоа сифатида ЖЧда иштирок этиш эҳтимолимиз балким ошармиди. Нима дедингиз?

4. ПФЛ.
Ташкил қилинганиги 3 йил бўлган ушбу ташкилот на мухлисларни, на мутахасисларни хурсанд қилолмаяпти. Хуллас, Профессионал Футбол Лигаси ўз номига муносиб ишларни қилиш билан овора.

5. Телевидение.
Бўлиб ўтган учрашувни, эртасига тунги соат 00:00 да сифатсиз шарҳ билан ёритиб борувчи ажойибот.

6. Трансферлар.
Қайси футболчи қанчага сотиб  олинганини билиш чинакам орзу, қанча маош олишини билиш  - армон.

7. Интервьюлар.
Биринчи устози, футболга қандай кириб келгани-ю, кимга мухлислик қилишини билиш кимгаям қизиқ дейсиз.

8. Тақвим.
Европада тақвим шу қадар моҳирлик билан тузиладики, мавсум давомида уни бўяшга хожат қолмайди. Бизда эса мавсум давомида тақвимнинг бўялган жойи қолмайди ҳисоб. Мавсум якунидаги палапартишлик бундан далолатдир.

9. Футболкадаги рақамлар.
Бир ўйинда икки нафар 6 рақамли футболчиларнинг майдонга тушиши, бунинг устига терма жамоада, масхарабозликдан ўзгаси эмас. Шунингдек Осиё Кубогида ҳужумчимиз Улуғбек Бақоевнинг 2 рақамда тўп суриши ҳам кўпчиликни ғоят ажаблантирди.

10. Жамоларнинг мақсадлари.
Мақсадимиз кучли ўнликка кириш. Қаранг-а! Ўзи Олий лигамизда бор йўғи 14 та жамоа қатнашади-ку. Ундан кўра турнир жадвалининг ўртасидан 1-ўрин учун кураша қолинг.

11. Очко йўқотиш.
Чемпион жамоанинг очко йўқотиши ёзда қор йўғгани, қишда ўрик гуллагани билан баробар бўлиб қолди.

12. Терма жамоанинг ўртоқлик учрашувлари.
ФИФА кунларини одатда бекор ўтказадиган термамиз, терма жамоалар ўртасида клублар билан ўйнаш борасида жаҳон рекордини ўрнатиб Гиннес рекордлари китоб ўрин олса асло ажабланмасдик. Кейин билсак термамиз клублар билангина эмас, футзал терма жамоамиз билан ҳам ўйнаши бунинг олдида ҳолва экан. Ажаб эмас яқин орада термамиз пляж футболи ва аёллар тема жамоларимиз билан ҳам ўртоқлик баҳси ўтказиб қолса.

13. "Пахтакор”.
Болалар боғчаси.

14. "Сўғдиёна”.
Бу жамоани Олий ва Биринчи лига орасида қатновчи ҳайдовчи, яъни "таксист”га қиёсласак муболаға бўлмайди. Олийга чиқади, Биринчи лигага қайтади...

15. "Пахтакор” стадиони.
Ушбу стадион "Пахтакор” ўйнаган пайтлари тўлиб тошганида, ҳатто динозаврлар тирик эди...

16. Одил Аҳмедов.
Матбуотнинг оғзидан тушмаган иборалар. "Одилда ғалаба”, "Одилда дуранг”, "Одилда мағлубият”, "Одил энг яхши”, "Одилда сариқ”... бас етар энди Одилни тинч қўйинг.

17. Равшан Эрматов.
Осиёда энг яхши бўлавериш жонга тегди, УЕФАга ўтиб кетсаммикан? Платинидан бир илтимос қилиб кўрайчи...

18. Сервер Жепаров.
Йилнинг илк ойидаёқ қитъанинг энг яхши футболчиси бўлиши аниқ бўлган экан. Серверга ҳатто Мессини ҳам ҳаваси келаётган экан. Бу хабарни эшитган Дрогба январда бўлиб ўтадиган Африка кубогида яхши ўйнаб қиътада тенгсиз бўлишга бел боғлабмиш…

19. Темур Жўраев.
Мен гапирмай, сиз эшитманг. Мен ёзмай, сиз ўқиманг.

20. Тоҳир Копадзе ва Рустам Акрамов.
Ушбу икки мутахассис "Спорт” телеканалига ишга ўтиб олишса хайрон бўлмасдик.

21. 0:6.
Жаноб Вадим Абрамов, Осиё кубогининг ярим финалида 0:6 ҳисобида шарманда бўлгандан кўра, 3 та ўртоқлик учрашувида 0:2 га ютқазган афзалроқ эди.

Фурқат Юсупов, Нукус шаҳри.

Манба: www.stadion.uz.
Категория: Sport | Просмотров: 1269 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Август 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz