«Ўздунробита» компаниясининг фаолияти уч ой муддатга тўхтатилиши
ортидан турли давраларда компанияни «МегаФон» сотиб олиши ҳақида
миш-мишлар тарқалди.
Бироқ «МегаФон» компаниясининг матбуот котиби Дмитрий Смиркин бу
миш-мишларда асос йўқлигини маълум қилган. Унинг айтишича, компания
асосан Россия бозорига эътибор қаратмоқда ва яқин орада хорижий
мамлакатларда фаолиятини кенгайтириш нияти йўқ.
Маълумот: «МегаФон» Россиядаги йирик
телекоммуникация компанияларидан бири бўлиб, уяли алоқа, телефон
алоқаси, интернет ва кабель телевидениеси хизматларини кўрсатади.
Компаниянинг Тожикистон, Абхазия ва Жанубий Осетияда филиаллари бор.
Компаниянинг назорат пакети миллиардер Алишер Усмоновнинг «АФ Телеком»
ширкатига тегишли.
manba: ovoza.com