Наш опрос |
|
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
Главная » 2012 » Апрель » 20 » Уйдаги "мураббий"
|
Қайсидир юртнинг қайсидир шаҳри. Шаҳарнинг кўп қаватли уйларидан бири. Уйдаги хонадонлардан бирида яшовчи футболчининг оиласида эрталабдан нонуштага тайёргарлик кетмоқда. Ювиниб, артиниб чиққан эр ошхонада дастурхон учун у-бу ҳозирлаётган рафиқасининг ёнига борди-да, эснаганча гап бошлади: - Кунлар ҳам тез ўтяпти-да... Жудаям тез улғайиб кетяпмизми, дейман? Ҳар тонг ойнага қарасам, аксим ўзимга ёқмайди-я... - Сиқилманг. Ўтган сафар шунга жаҳл қилиб, кўзгуни синдиргандингиз. Ўзингизгаям қаранг-да, дадаси. - Тўғри айтасан. Ёшим ҳам расмийсига қараганда каттага ўхшаб қоляпти. Бунақада ойнинг устига ёпилган этак очилиб қолади-я! Мана, кеча машғулотлар залида бирданига бешта болакай менга жой бўшатса, дегин. Ахир ёши катталарга жой бўшатишади-ку! - Ҳа, бу афсусланарли. Ишқилиб, ўша бўшаган жойга сиғдингизми ўзи? - Сен менинг энг яқин инсоним бўлатуриб устимдан куляпсанми? Жаҳлим чиқса биласан-а? - Биламан, дадаси. "Аёл кишига қўл кўтарган эркак - эркак эмас!”, дейсиз доим. Жаҳлингиз чиқса, шартта... индамай кўчага чиқиб кетасиз, айбимни билиб бир пасда ортингиздан югуриб қоламан. - Яхши. Ҳмм, нима тайёргарлик қиляпсан экан, ўзи? Хў-ў-ўш. И-е, нималар қиляпсан??!! ҲУШЁР БЎЛ!! Ёғдан кўпроқ қуй-е!! Эҳ, Худойим, бирданига бунчаликка бормагин-да! Бу занғардан уч-тўртталаб солма, БИТТА-БИТТАЛАБ СОЛ!!! Э, онасини.. айлантирмайсанми?!! Тез-тез айлантириб тур!! ҲОЗИРОҚ АЙЛАНТИР! СОЛ, АБЛАҲ!! Ёғдан яна сол! - ??!!!! - Вой, тавба, ҳозир расво бўлади! КУЙИБ КЕТАДИ, ЛАЪНАТИ!! Эҳтиёт бўл! Шунча ҳушёр бўл, десам ҳам қулоқ солмайсан-а!! Сен ўзи менга УМУМАН қулоқ солмайсан, жин урсин!! Нуқул ўз билганингдан қолмайсан!! Тескари айлантир, орқасини ўгир!! Айлантир, дедим, нимага довдирайсан, аҳмоқ?? МАҲКАМ УШЛА ТОВАНИ!! Сенга ўзи бир нима бўлибди!! Ҳа, падарлаънат туздан солмадинг-ку!! Солмайсанми??!! Нуқул эсингдан чиқади ТУЗ СОЛИШ!! Туз ишлат, жин урсин!! Т-У-У-У-У-З!!! Эшитдингми? Э, онангни... - Дддадасиии, тттинчликми ўзззи, сссизга ннима қилди?? Бугун бирданига бунақа ўзгариб қолдингиз?? Ахир оддийгина тухум қовуряпман! Буни эплайман-ку! Нимага бунчалик куйиб пишасиз?! Намунча сўкинасиз??!! - (Бирдан юмшаб, ўзини босиб, хотиржамлик билан) Онаси, узр. Хафа бўлма. Мен оддийгина футбол ўйнаётиб, мураббийимдан эшитадиган гап-сўзлар натижасида қанчалик таъсирланишимни сенда ҳам эксперимент қилиб кўрдим... Бобур Мирзо
Manba Uff.uz
|
Категория: Hikoyalar |
Просмотров: 1001 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
|