Четверг, 28.03.2024, 19:54
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Март » 25 » Уяли телефони борларнинг уйида чироқ ўчмайдими?
09:30
Уяли телефони борларнинг уйида чироқ ўчмайдими?
"Ўзбекенерго” давлат акциядорлик компанияси "Фидо-Бизнес” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда "Электрни ҳисобга олиш” дастурий комплексини яратди. Ушбу дастур истемолчиларнинг электр энергияси тўловларини уяли телефон орқали тўлаш, интернет ёрдамида ўз балансларини текшириб бориш ва шунга ўхшаш бошқа қатор хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади.



Б.Тешабоев,

"Ўзбекенерго” ДАК бошқаруви раиси:

"Мазкур дастурий таъминот истеъмолчи фойдаланган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш жараёнини тўғри ташкил этиш ва фойдаланилган электр энергияси учун деталлаштирилган ҳолда холисона ҳисоб-китоб қилишни ўз ичига олади."Электр ҳисоб” дастурининг яратилиши етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида ва самарали йиғиш ҳамда ушбу жараёнга инсон омилининг таъсирини камайтириш имконини беради. Бунинг натижасида, маълумотларнинг тезкор етказилиши ва электр энергияси учун қулай тўлов турларининг тақдим этилиши истеъмолчиларнинг ишончи ошишига омил бўлади”.



"Шахсий кабинет” очиш тартиби

"Электр ҳисоб” хизматидан фойдаланиш учун сиз "Ўзбекенерго” ДАКнинг интернетдаги сахифасида ўзингизнинг "шахсий кабинет”ингизга эга бўлишингиз лозим.

Бунинг учун uzbekenergo.uz интернет сайтига кириб "Истеъмолчи” рукни орқали "Юридик ёки Жисмоний” бўлимига кирасиз ва ўзингизнинг шахсий маълумотларингиз ва уяли телефон рақамингизни киритасиз. Бир неча дақиқадан сўнг телефонингизга "шахсий кабинетга” киришингизни таъминловчи махфий рақам СМС хабар шаклида юборилади. Махфий рақамни белгиланган жойга киритгандан сўнг, ушбу хизмат орқали тақдим этиладиган барча қулайликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари, "шахсий кабинет”га кириб ҳисобингиздаги жорий баланс, келиб тушган тўлов, ҳисоблагичдан олинган кўрсаткичлар, ҳисоб-китоб тарихининг жорий ҳолати тўғрисида маълумотларни назорат қилиб боришингиз мумкин.

Тўловларни уяли телефон орқали амалга ошиамиз

Бунинг учун истеъмолчи "SMS-To'lov" тизимида рўйхатдан ўтиши лозим бўлади. "SMS-To'lov" тизимига уланиш учун мижоз ўзига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига (пластик карточка ёки депозит ҳисоб рақамини очган) паспорт ва мобил телефони билан бориши талаб қилинади. Банк ходими саноқли дақиқаларда мижоз ва унинг мобил телефон рақамини тизимда рўйхатдан ўтказиб, мобил телефонига махсус электрон рақамли имзо калити билан ҳимояланган дастур-илова (программа) ўрнатади ҳамда қатъий сир тутилиши лозим бўлган махсус логин ва парол тақдим этади. Бу — мижознинг мобил телефони банк пластик карточкасига уланганини билдиради. Шундан сўнг сиз исталган пайтда ортиқча оворагачиликсиз пластик карточкадаги маблағингиздан мобил телефонингиз орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

"Шахсий кабинет”да яратилган хизматлардан бевосита телефон орқали ҳам фойдаланиш имконияти бор. Эътиборлиси, бунда кўрсатилган хизматлар учун қўшимча маблағлар ушлаб қолинмайди. Барча хизматлар бепул амалга оширилади.



Қулайликлар

"Электр ҳисоб” хизматидан фойдаланиш орқали сиз қуйидаги қулайликларга эга бўласиз.

·Электр энергияси учун тўловни амалга ошириш учун бирор идорага боришга ҳожат йўқ. Истемолчи уяли телефони орқали ҳам бу тўловларни исталган жойдан туриб амалга ошириши мумкин.

·Анчадан буён электр ҳисоблагич кўрсаткичлари ёзиб олинмаган бўлса, кўрсаткичларни ёзиб олиш учун инспекторларни чақириш имконияти мавжуд.

·Электр ҳисоблагични ечиш ёки ўрнатиш, уланиш схемасини текшириш учун монтёр чақириш мумкин.

·Нотариал идоралар ва иш жойлари учун шахсий ҳисоб рақамларнинг узоқ вақт давомида уйда бўлмаслиги сабабли ўчириш ва улаш вақти кўрсатилган ҳолда электр ҳисоблагични ўчириб қўйиш мумкин.



2012 йилнинг 1 мартидан бошлаб "Электр ҳисоб” хизмат туридан Андижон, Наманган ва Тошкент шаҳарларида, йил сўнгига қадар эса республикамизнинг барча худудларида фойдаланиш мумкин бўлади.

Баҳром БУРҲОНИДДИНОВ

Манба: darakchi.uz
Категория: Shou biznes | Просмотров: 1274 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz