Понедельник, 23.09.2019, 09:55
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 243

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Март » 25 » "Турмушнинг муштларига чидайми ёки?.."
09:33
"Турмушнинг муштларига чидайми ёки?.."
Оила, бу — муқаддас қўрғон. Унинг мустаҳкамлиги аёлга ҳам, эркакка ҳам бирдек боғлиқ. Чунки ушбу иморатни қулатиб, қайтадан қуриш ниҳоятда мушкул. Бунинг исботига эса иккинчи, учинчи бор турмуш қуриб ҳам бахтини тополмаётган муштарийларимизнинг мурожаатларини ўқиб амин бўласиз.



Уларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Раъно Зокирова маслаҳат беради.

— «Суғдиёна», авваламбор, самимий газета. Тўғриси, ўзим ҳам маза қилиб ўқийман. Чунки ундан нафақат ҳамкасбларим ҳақида маълумот олишим мумкин, газета саҳифаларида аёллар учун энг керакли маслаҳатлар, гўзаллик сирларини ҳам ўрганаман. Қизиқарли ҳаётий воқеаларни ўқиш жуда мароқли. Бу газетадан исталган мавзудаги саволга жавоб оласиз. Шу сабаб ҳам етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган ўз мухлисларига эга.



«Фарзандларингдан воз кечмасанг, ажрашаман»

Сайёра Каримова, 31 ёш, Қорақолпоғистон Республикаси:

— 17 ёшимда турмушга чиққанман. Турмуш ўртоғим билан бахтли эдим. Икки нафар фарзандли бўлдик. Тақдирнинг зарбасини қаранг-ки, эрим турмушимизнинг бешинчи йили автоҳалокат туфайли вафот этди. Икки гўдагим билан ота уйимга қайтдим. Жудаям тушкун аҳволга тушиб қолганим учун ота-онам янги ҳаёт бошлар, қайғусини унутар деган ниятда пойтахтдаги акамникига жўнатишди. Акам ҳам ташвишларидан чалғир дея дўконга ишга жойлаштириб қўйди. Биринчи аёлидан ажрашган сурхондарёлик киши билан танишиб қолдим. Уч-тўрт ойча дўстона муносабатда гаплашиб турдик. Кейин у акам билан танишиб, менинг қўлимни сўради. Оиламдагилар «Бир умр ёлғиз яшаёлмайсан», деб мени узатишди. Икки йил Тошкентда яшадик. Кейин Сурхондарёга кўчиб келдик. Пойтахтда яшаганимизда ҳаётимиз тинч эди. Олдинига қайнонам билан тил топишолмадим. Орада битта ўғилли ҳам бўлдик. Эрим ҳам ўзгариб қолди. Яъни қайнонам билан эрим ўзимнинг икки боламга кун беришмади. Натижада ўғилларимни Қорақалпоғистонга қўйиб келдим. Афсус, қайнонамнинг барибир муносабати ўзгармади. Болаларимни жудаям соғинаман. Аммо уларни олиб келиш тугул, кўришимга ҳам рухсат беришмайди. Ҳозир ўғилларим мактабга бораяпти. Айни она тарбиясига, кўмагига муҳтож пайтлари. Эримга бу ҳақда яқинда гап очувдим, «Агар ўша болаларингни десанг, сен билан ажрашаман», деб шарт қўйди. Нима қилишга бошим қотди. Қандай қилиб жигарбандларимдан воз кечаман, ахир?! Ажрашиб, болаларимнинг олдига қайтай десам, яна бир гўдакни отасиз қолдираман…

Маслаҳат: — Бу жуда оғир вазият. Авваламбор, синглимизнинг турмуш ўртоғига айтар гапларим бор. Ахир, шу аёлга иккита боласи борлигини билиб туриб уйлангансиз-ку! Етим гўдакларнинг бошини силаш, уларга оталик қилиш савоб-ку! Наҳот шуни тушунмасангиз? Онангиз ҳам она-ку! Онани ўз жигарбандидан айириш гуноҳлигини у кишига тушунтирсангиз бўлади-ку! Аёлингизнинг фарзандларини неварасидек кўриб, уларга озгина меҳр берганида, қанчалик савобга қолган бўларди. Ҳозир оталик ва эрлик маъсулиятини ҳис қилиб, оилангизни асраб қолишингиз, аёлингизга суянч бўлиб, уч нафар фарзандга оталик қилишингиз керак. Инсонийлик бурчингиз ҳам шуни талаб қилади. Отасидан етим қолган болаларни онасидан ҳам айирманг.

Синглим, аввало ўғилларингизнинг тақдирини ўйланг. Икки нафар болангизни чирқиратиб, меҳрингизга зор қилиб бахт топармикансиз? Сизнинг болаларингизни болам демаган одамларни деб ўз жигарбандларингиздан юз ўгирманг. Улар она меҳрига ва тарбиясига мухтож. Ҳозир кенжа фарзандингизни етим қилмасликни ўйлаяпсиз, аммо сиздан минглаб километр наригидаги болаларингиз тақдири нима бўлади? Шу ҳақда ҳам ўйланг. Эртага виждон азобида қийналманг. Турмуш ўртоғингиз ва қайнонангизга яна бир бор фарзандларингиздан воз кечиш мумкинмаслигини тушунтириб кўринг. Нима бўлганда ҳам, болаларингиз ўз бағрингизда улғайсин.





«Учинчи бор турмуш остонасидаман»

Нодира, Бухора вилояти, 38 ёш:

— Биринчи турмушимдан ажрашганимга афсусланаман. Собиқ «қайнота-қайнонам ўқиган қиз, ҳамма нарсани тушунади», деб келин қилишган. Эрим ўқимаган, савдо билан шуғулланарди. Оилам тўкис эди. Лекин менинг кўнглим тўлмасди. Турмуш ўртоғим мени тушунмасди, тўғрироғи, қарашларимиз бошқача эди. У киши уйим-жойим деб елиб-югурар, менга вақт кам ажратарди. Кейин жиддий ва жуда босиқ эди. Эркаликларим, инжиқликларимни кўтармасди, шу сабаб кўп жанжаллашардик. Бир куни арзимас нарсанинг устида тортишиб қолганимизда, «Сиз мени барибир тушунмайсиз, чунки ўқимагансиз», деб қаттиқ гапириб юбордим. Эримнинг бундан жуда жаҳли чиқди. Ва мендан кўнгли совиб кетди. Шунақа арзимас нарсалар сабаб уйга аразлаб кетадиган одат чиқардим. Онам ҳам ҳар доим менинг ёнимни оларди. Охири эрим ажрашаман деб қарор чиқарди. Мен ҳам дарровгина рози бўлдим. Қайнота-қайнонам оиламни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Афсус, ўзимни жуда ғурурли санаб, ажрашдим. Орадан уч йил ўтиб, олий маълумотли, биринчи оиласидан ажрашаган инсонга турмушга чиқдим. Битта болали бўлдик ҳам. Лекин бу турмушим ҳам узоққа бормади. Эримнниг хиёнатларини сезиб, ўзимни ғурури топталган аёл ҳис этдим-да, қизимни олиб ота уйимга қайтдим. Ўзимни илмга, ишга бағишладим. Қизимни онам тарбиялаяпти. Ҳозир етти ёшда. Уйимизда иккита келин бор. Энди ота уйимда ўзимни ортиқча сезаяпман. Алоҳида яшашга шароитим бор, аммо онам «Ёлғиз аёлнинг боши ғалвадан чиқмайди, кўзим очиқлигида, тинчиганингни кўрай», деб турмушга бермоқчи. Яқинда уч боласи бор, аёли вафот этган кишидан совчи келди. Ота-онам ўша инсонга узатмоқчи. Менинг бошим қотган. Биринчи турмушим ўз айбим билан пароканда бўлди, иккинчи эрим хиёнат қилди. Учинчи бор яна турмуш қурсам, бахтим кулармикан? Қизим-чи? Ўгай ота билан яшаб кетолармикан?

Маслаҳат: — Синглим, хафа бўлманг-у, сизга ўзбек аёлларига хос бўлган сабр етишмас экан. Аммо бугун хатонгизни тан олишингиз анча ҳаётий тажриба орттирганингиздан далолат. Биринчи турмушингизда озгина ақлсизлик, бесабрлик қилибсиз. Бу ҳам кўзингизни очмапти-да. Иккинчи турмушингизда эрингизни кечиришингиз, яна озгина сабр қилишингиз керак эди. Шунда қизингиз тирик етим бўлмасди. Турмушнинг мушти бўлади. Хонадонингизда эрталаб қуёш кулиб турса, тушдан кейин момоқалдироқ чақиб, жала қуйиши мумкин. Сабр қилсангиз, яна қуёш порлайди. Муаммонгизга келсак, балки бу ҳам бир тақдирнинг икониятидир сизга. Аммо энди хато қилишга ҳаққингиз йўқлигини унутманг. Сизга мен етти эмас, етмиш бора ўлчаб кесишни маслаҳат бераман. Бундан олдинги турмушингизда муаммо бугунгидек чигал эмасди. Энди сиздан жуда катта сабр ва маҳорат талаб қилинади. Чунки у хонадонга нафақат бир инсонга турмуш ўртоқ бўлиб, балки учта кўнгли ярим болага она сифатида борасиз. Яхшилаб ўйлаб, агар унга муносиб турмуш ўртоқ бўла оламан, тақдирнинг синовларига чидайман, болаларига оналик қилоламан десангизгина, турмушга чиқинг. Шошилинч қарор қабул қилиб, яна бир хатога йўл қўйманг.





«Аёлимдан кўнглим тўлмайди…»

Акмал Тоҳиров, 48 ёш, Хоразм вилояти:

— Нолиш, дардини тўкиб солиш, эркак кишига ярашмайди. Бироқ маслаҳат сўрашнинг хижолатли жойи бўлмаса керак дея, сизларга қўнғироқ қилаяпман. Уч нафар фарзандим бор. Биринчи аёлим катта қизимни узатгач, оламдан ўтди. Иккинчи қизимни турмушга бергач, қийналиб қолдим. Ўн тўрт ёшли кичик ўғлимга, менга аёл киши кераклигини тушундим. Қўшни туманда яшовчи тикувчи, битта қизи бор аёлга уйландим. Иккинчи хотиним эри гиёҳвандлиги сабаб турмушидан ажрашган экан. Хонадонимизга ўзи ҳам, қизи ҳам тез кўникиб кетди. Тўғриси, оиламга файз олиб келди. Аммо ўғлим билан қизи тил топишолмади. Ўғлим мени қизидан қизғанди, шекилли. Шу сабаб хотиним ва ўғлим ўртасида келишмовчилик чиқа бошлади. Олдинига қай бирининг ёнини олишни билмай аралашмадим. Ўғлим ҳам ўсмир ёшдамасми, бир куни қизчаси ойисидан қолган чинни идишни синдириб қўйган экан, унга қўл кўтарибди. Шу билан катта жанжал чиқди. Ўғлим, мен бу аёл билан бир уйда яшамайман, деб туриб олди. Шу билан иккинчи аёлим билан ажрашдик. Орадан бир йил ўтгач, қирқ ёшли, турмушга чиқмаган аёлга уйландим. Ўғлим ҳозир ўқишда. Қизларим ҳам ҳар замон келиб кетишади. Аммо бу аёлим кўнглимдагидек эмас. Тўғриси, жуда фаросатсиз. Раҳматли турмуш ўртоғим ҳам, иккинчи аёлим ҳам жуда саришта эди. Бу эса на овқат қилишни, на уй-рўзғорга қарашни билади. Қўшнилар билан ҳам умуман келишмайди. Топганимдан барака йуқ, пулни қаерга сарфлайди, билмайман. Ишдан уйга зўрға қайтаман. Учинчи бор турмуш қурганимга афсусланиб, баъзан ажрашсаммикан деб ўйланиб қоламан…

Маслаҳат: — Укамиз иккинчи оиласини сақлаб қолиши керак эди. Ахир фарзандларнинг ўгай ака-укалари, ўгай оналари ўртасида тушунмовчиликлар бўлиши табиий ҳол. Ўғлингиз ўсмир ёшда экан. Энди учинчи бор ҳам турмуш қурган экансиз, ҳозир муаммонинг калити ўз қўлингизда. Ортга йўл йўқлигини ўзингиз ҳам тушуниб турибсиз. Балки аёлингиз хонадонингизга мослаша олмаётгандир. Сиз унга уйингизнинг пасту баландини, тошу тарозисини ўргатинг. Ҳозир ўғлингиз хам ўқишда бўлса, қизларингиз рўзғорингизга аралашмаса, демак, ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Аёлингизни тарбияласангиз бўлади. Бунинг учун унга юқорида айтганимдек, имкон беринг, ўргатинг, кўнглингиздаги аёл бўлиши учун нима қилишини, рўзғорни қандай тутишини тушунтиринг. Ва уни рағбатлантириб туришни ҳам унутманг. Асло ажрашишни ўйламанг, ахир қудали инсонсиз. Эрта-индин хонадонингизга келин тушса, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.



Шоира ШАГИАҲМЕДОВА ёзиб олди
Манба: darakchi.uz
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 1021 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2019Создать бесплатный сайт с uCoz