Воскресенье, 06.10.2024, 22:28
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 29 » Туғуруқдан кейинги дардлар
09:39
Туғуруқдан кейинги дардлар


Тошкент Тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира ЭШҚОБИЛОВА маълумот беради..

Чилла яраси нима?

Туғруқ пайтида чот, қин даҳлизи, қин девори, бачадон бўйнида йиртиқлар бўлиб, чилла даврида яхши битмасдан йиринглай бошласа, чилла яраси юзага келиши мумкин. Чилла яраси кўпинча сирти йиринг билан қопланган, атрофи қизарган бўлади. Касаллик 3-4 кун давом этиб, аёлга деярли сезилмайди, ҳарорат кўпинча субфебрил (37-37,5 даража) бўлиб, кўтарилмайди. Ўз вақтида даволанса, тезда тузалиб кетади. Айрим вақтларда касаллик зўрайиб, тўқималарнинг чуқурроқ қисмига тарқалиши мумкин. Бунда қин даҳлизи яллиғланиши (вульвит), қин яллиғланиши (кольпит), қин атрофидаги клетчатка яллиғланиши (паракольпит) кузатилади. Бундай яраларнинг юзага келишида ҳомиладорликдан аввал ва ҳомиладорлик даврида аёлнинг қин яллиғланишини бошидан кечириши катта роль ўйнайди.

Шунинг учун ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик вақтида қиннинг яллиғланиш касаллигини албатта даволатиб, шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилиб юриш керак.

Метрит (бачадон қисқаришини ёмонлаштиради)

Чилла даврида учрайдиган касалликлардан бири бачадон мушак қаватининг яллиғланиши (метрит)дир. Бу микробларнинг лимфа ёки қон томирлари орқали бачадоннинг чуқур қаватларига тарқалиши натижасида юзага келади. Аёлнинг умумий аҳволи ёмонлашиб, иштаҳаси сусаяди. Камуйқу бўлиб қолади. Тили караш боғлайди. Бачадон ёмон қисқаради, унинг деворларида оғриқ сезилади.

Бачадон бўйни эса чилла даврининг 9-10 куни ҳам беркилмагани аниқланади. Касаллик бошида тана ҳарорати 38-40, кейинчалик субфебрил, яъни 37-37,5 даражагача бўлади. Қиндан ажралаётган оқчил касалликнинг бошида кўп миқдорда ва йирингли бўлиб, аста-секин тозаланиб боради. Касаллик 3-4 ҳафтага чўзилади.

Параметрит "иситмаси”

Параметрит (яъни бачадон атрофи тўқималарининг яллиғланиши) чилла даврининг 10-12-кунида тана ҳарорати 39-40 даражага кўтарилиши билан бошланади. Аёл титраб-қақшайди, томири тез уради. Агар касаллик ўчоғида инфильтрат (суюқлик) ҳосил бўлса (бу кўпинча касалликнинг 3-5-ҳафталарида вужудга келади) тана ҳарорати янада кўтарилади. Йиринглаган жой ёрилиб кетиши ҳам мумкин. Бунда йиринг атрофдаги аъзо ва тўқималарга тарқалиб, аёлнинг аҳволи ёмонлашади. Беморга умумий муолажа билан биргаликда витаминлар, ҳароратни туширувчи ва организмни қувватга киритувчи дори-дармонлар бериш мақсадга мувофиқдир. Агар йирингли инфильтрат бўлса, қиннинг орқа гумбази орқали пункция қилиб, йиринг чиқариб ташланади.

Кўзи ёриган аёл тромбофлебити

Чилла даврида учрайдиган энг оғир септик касалликлардан бири тромбофлебит (вена қон томирлари яллиғланиши)дир. Кечишига кўра икки хил, яъни оёқ юза вена қон томирлари ва чуқур жойлашган вена қон томирлари яллиғланишлари йирингли ёки йирингсиз ўтиши мумкин. Тромбофлебитда бачадон, чаноқ ва болдир венаси қон томирлари, шунингдек, оёқ томирлари яллиғланади. Бу касалликда бачадон яхши қисқармаган ва оғриқли бўлади. Аёлнинг тана ҳарорати кўтарилади, яхши ухлолмайди, боши оғрийди, томири тез-тез уради. Айниқса, чаноқ вена қон томирларидаги патологик жараён оёқ венаси қон томирларига ўтгач, оёқ мушакларида кучли оғриқ туради, баъзан оёқ увишиб, териси кўкимтир тусга киради. Тромбофлебитнинг олдини олиш учун аёллар ҳомиладорлик токсикозларини ўз вақтида бартараф этишлари, вақти-вақти билан қоннинг ивиш хусусиятини текшириб туришлари керак. Агар туғуруқ пайтида кўп қон кетган бўлса, зудлик билан даво чораларини кўриш зарур.

Чилла даврида перитонит...

Перитонит касаллиги кўпинча чилла даврининг 3-5-кунларида пайдо бўлади. Бунда микроблар бачадондан лимфа йўллари ёки бачадон найлари бўйлаб тарқалади, натижада қорин пардаси яллиғланади. Бу кўпчиликда учрайдиган одатдаги перитонитдан фарқ қилиб, аксарият ҳолларда аёл операция (кесарча кесиш) билан туққанда, айрим сабабга кўра ҳомилани майдалаб олишда, шунингдек, туғуруқда бачадон йиртилиши ёки жароҳатланиши натижасида юзага келади. Баъзан эса операциядан кейин бачадон чокларининг яллиғланиши туфайли қорин бўшлиғига турли микроблар тушиши ҳам перитонитга сабаб бўлади.

Чилла даврида перитонит қабзият (ич қотиши), оғиз қуруқлашиши, кўнгил айниб, кейин қусиш, нафас олиш тезлашиши билан бошланади. Касаллик ривожланганда беморнинг қорни шишиб, қорин бўшлиғига сув йиғилади. Қонда ҳам ўзгаришлар кузатилади, яъни оқсил моддаси камайиб кетади. Ичаклар фаолияти ёмонлашиб, организм заҳарлана боради.

Даволаниш пайтида беморга антибиотиклар, сульфаниламидлар, турли оқсил моддалари, қон плазмаси, витаминлар буюрилади. Шунингдек, қоннинг ишқорий хусусиятларига таъсир қилувчи дори-дармонлар, томирларда қон айланиши ва ичаклар фаолиятини яхшиловчи препаратлардан фойдаланилади. Агар консерватив муолажалар наф бермаса, оператив усул қўлланиб, микроблар манбаига айланган бачадонни найлари билан бирга олиб ташлашга тўғри келади.

Чилла оғриқларининг олдини олиш учун аёл ҳомиладорлик даврида турли инфекцион дардлардан сақланиши ва организм заифлашишига йўл қўймаслиги керак.

manba: sugdiyona.uz

Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 1645 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz