Пятница, 26.04.2024, 17:42
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Май » 4 » Тохир Малик - Тўйлар хакида
10:22
Тохир Малик - Тўйлар хакида

    Бир тўйда ?айратга тушганим ёдимда. ?ў?он атрофидаги туйлардан бирида ра??осага тўхтовсиз пул ?истираётган киши диккатимизни тортди. Ўша одам сал аввал биз билан су?батлаша туриб, и?тисодий ?ийинчили?цан нолиб, "болаларимга ?ишлик кийим ?ам олиб берганимча йў?", деган эди. Эртасига у одам билан яна кўришганимизда "пул ?истириш ўрнига болаларингизга кийим олиб берсангиз бўлмайдими?" десак, "тўй эгаси то?ам бўладилар, ?амма ?истирганда мен ?араб турсам, уят эмасми?" дейди. ?аранг, боласи юпун юрса, уят эмас, ?аёсиз ра??осанинг да?анига пул ?истирмаса, айб экан. Бунисига нима деймиз?

Сирдарёдаги бир тўйни гапириб беришди. Тўй эгаси икки минг доллар сарф ?илиб, бир ашулачини олиб келибди. Уша куни ём?ир ё?иб, йўлларнинг аталаси чи?иб кетганидан кўпчилик тўйга келишга ?ийналиб, охири 'ўша икки мингни йўлни тузатишга сарфласа, савоби мўлро? бўларди", деб кетишибди. Бу гапда ?ам жон бор. Тўйларни батартиб, чиройли равишда ўгказишда ма?алланинг бурчи ?а?ида кўп гапирамиз. Аммо очи?ини айтиш керак, бугунги кунимизда тўй ?илувчилар ма?алланинг фикри билан деярли ?исоблашмайдилар.

Ислом кўрсатмаси бўйича, одам, энг аввало, ўз оиласини таъминлаши керак. Э?сони ?ам, ?адяси ?ам биринчи галда ўз фарзандлари ёки ота-онасига бўлиши шарт. Ота-онасини яхши парвариш ?илиш, фарзандларини яхши кийинтириб, едириб, яхши ў?итиб... ундан орттирса, бош?аларни сийлаши мумкин. Фарзандлари риз?ини ?ийиб, ўзгаларни тўйдиришини дин буюрмайди.

"Апло? ?аммани тўйга етказсин...", "Топганингиз яхши кунларга буюрсин...", деб бизларни дуо ?иладилар. Биз ?ам бошкаларга шу саодатни тилаймиз. Оилада гўдак дунёга келгани ?амон ота-она ?албида умид ?ам ту?илади. Бу умид фарзанд билан бирга ул?аяди. Яратганга илтижо ?илинган дамларда шу умидга етказиш сўралади. Фарзанднинг яхши, файзли, номусли оилалардан бирига куёв (ёки келин) бўлмо?и орзуси билан тўй ?илинади. Бу тўйга эса узо? йиллар ?ам моддий, ?ам ру?ий томондан тайёргарлик кўрилиши барчага маълум. "?изингни бешикка бела, молини санди??а ташла", деган ма?ол бежиз айталмагандир. Ў?ил ту?илганида йигарма туп терак экиш одати ?ам ана шу тўйга тайёргарликнинг бир кўриниши. Ў?ил ул?айгунига кадар тераклар ўсиб, иморатбоп бўлади. Бўлажак ёш оилага атаб уй солинади. Сўнг ?арабсиз-ки, тўйда... Тўй туфайли хонадонимизга ташриф буюражак шодлик ва бахт умрининг нечо?ли узун бўлмо?и ўзимизнинг фа?му фаросатимизга бо?ли?. Модомики, "?арз ?утилар, хотин ёнга ?олар " ма?олига амал ?илган бўлсак, шодлигимиз тўй тугаши билан тугаб, ташвишимиз бошланади. Агар "кўрпангга ?араб оё? узат " ?икматидан юз ўгирмаган бўлсак, ?арз ташвиши бизларни азобга солмайди. Биз кўпгина ташвишларга ўзимиз харидор бўламизда, сўнг "бизни шунча ?ийно?ларга соласанми", деб Худога даъво ?ам ?илиб ?ўямиз. "Топганингиз тўйларга буюрсин" дейилмиш дуони "топган-тутганингнинг барчасини битта тўйга совуриб юбор, етмаганига карз ол", деган маънода тушунмаслик лозим. Кўнгил хохиши билан ?аёт хакикатининг муросага келмо?и мушкуллиги унугилмаса дуруст. Тўйдан кейин бошланажак ?аёт, турмуш ташвишлари назардан четда ?олмаса, янада яхши. "Орти?ча кучаниш белни синдирар", деган ма?олни ёдда тутиш эса доноликдир. Сиз билан биз хар ?анча дан?иллама тўй ?илмайлик, унинг шу?рати енгил шабада ?ам учириб кета олувчи хазон кабидир. Одамлар тўйингизни ойлаб-йиллаб эслаб, мад? этиб юрмайдилар. Я?инларимиз кўришганда "?алай, тўйларнинг чарчо?и чи?дими ?"деб ?ўйишлари билан ?аммаси тугайди. Тўй ?ар ?анча дабдабали бўлмасин, кишининг обрўсига обрў ?ўшмайди. Аксинча, бугунги куёв ва келиннинг эртанги тотув ?аёти, саодат йўлидаги интилиши, ота-оналари, ?ариндош-уру?лари, ?ўни-?ўишиларига бўлган ме?р-о?ибати, ?аё ва одобигина хонадонга ?урмат ва эътибор келтиради. Билмо?имиз жоизки, ман-манлик ва ма?ганчо?ликнинг энг хунук кўриниши тўй-маросимларда ?илинаётган сохта сахийликдир. Тўй ба?онасида манманликлари-ни кўз-кўз ?илмо?чи бўжан ?удалар ?авойи полвонларга ўхшашади. Куч хам йў?, усул ?ам бўлмаса-да, гиламга тушган полвоннинг бели синганидек, ?удаларнинг нодонлиги туфайли оиланинг бели синади. Тўй ?илиш бўйича ани? тавсиялар йў? бўлиши мумкин ?ам эмас. Тўй – кўнгил иши. Кўнгилни эса а?л бош?аради. Яна бир гап: кўнгил талаб ?илувчи дабдабани чўнтак кўтаролмаслиги мумкин. ?ар бир ша?ар-?ишло?нинг тўйга хос ўз одатлари, удумлари бор. Афсус шундаки, асосий эътиборни дастурхон безашга каратиб, яхши урф-одатларимизни унутилишга ма?кум этяпмиз. Барча жой учун бир хилда бўлган ярамас одатимиз — "ким ўзар" мусоба?аси. Бу мусоба?анинг шиори "Агар сендан ортда ?олсам, ?уло?имни кесаман!" ?а, бизга айнан шу шиор маъ?ул бўлиб ?олди. А?лни ишлатиб демаймиз-ки: "биров томдан ташласа, мен ?ам ташлашим кера". Тўйга доир муаммолар ?а?ида о?ил устозларимиз кўп ва хўб ёзганлар, гапирганлар. Йил йўкки, матбуотда бу масала кўтарилмаса! Тўй ?илувчилар бу ?икматларни ў?имайдиларми, ?ар ?олда ўз билганларидан ?олмайдилар. Демо?ингиз мумкинки: "тўй ?илувчи фалончи, ?ийналса, ўзига жабр, сизга нима ?" Сиртдан ?араганда шундай. Аммо "жамият, унинг тара??ий этмо?и", деган тушунчаларимиз ?ам бор-ку! Бугун оила ?урадиганларнинг маънавий-ру?ий оламлари, маданий даражаларини жамиятдан айри ?олда кўролмаймиз-ку! Тўйлардаги исрофгарчилик жамият тара??иётига салбий таъсир ўтказмайдими? Тангри таолонинг "енглар-ичинглар, аммо исроф ?илманглар ", деган амрини бажармаслигимиз жазосиз ?олармикан?

www.islom.uz
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 1685 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz