Воскресенье, 06.10.2024, 23:54
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 4 » ТАЪТИЛНИНГ НАРҲИ НЕЧА ПУЛ?
15:33
ТАЪТИЛНИНГ НАРҲИ НЕЧА ПУЛ?
Олдинда йил бўйи интиқиб кутганимиз – ёз. Ёзда иш кўпайса кўпаядики, сира камаймайди, лекин барчамиз бу фаслни дам олиш пайти деб қарашга ўрганганмиз. Шаҳарнинг қизиган асфальтлари, тош-бетон уйларидан боғу тоғларга чиқиш, қишлоқнинг туганмас юмушларидан шаҳарнинг серҳашам кўчаларию салқин паркларида сайр қилиш, йил бўйи хисоботлару қоғозбозликдан ҳориган кўнгилни тарихий ёдгорликлни томоша қилиш билан овитиш, рўзғор ташвишларию ишхона юмушларидан хориган юраклар чигилини денгиз соҳилида ўтириб ёзиш... Эҳ-ҳей қайси бирини айтасиз!
 Аммо буларнинг барига пул керак дегувчилар бор. Яна бизга таътилни ёзда беришмайди дейдиганлар ҳам топилади. Лекин сиз йилда ҳеч бўлмаса бир марта ҳамма ташвишларни унутиб дам олишинггиз шарт! Қандай қилиб дейсизми? Албатта чўнтакка қараб.
 
Ҳорижга сафар
Бугунги кунга келиб ҳорижий сафарларнинг энг арзони – Тайландда дам олиш бўлиб, бу мамлакатга 10 кунлик тур бир киши учун тахминан 1000 АҚШ долларига (авиачипта, аэропортда кутиб олиш мехмонхона, нонушта) тушади. Ундан кейиннарҳларнинг арзонлигши бўйича  Малайзия (1200 доллар) ва Туркия (1500) туради.  Одатда Тайланд ва Малайзияга қиш-баҳор мавсумларида борилса, Туркияда дам олиш мавсуми мана шу кунларда бошланмоқда.  Туроператорлар берган маълумотларига қараганда путёвка қанча эртароқ сотиб олинса, унинг нарҳи шунчалик арзон бўларкан. Масалан, Туркияга 1 майга қадар 15 фоизлик чегирмалар, 15 февралга қадар 30-45 фоизгача чегирмалар қўлланилар экан.
Нима учун кўпчилик юртдошларимиз айнан Туркияда дам олишни ёқтирадилар?kurort
Биринчидан, айтганимиздек,  бу ёзги дам олиш бўйича энг арзон ҳорижий  сафар. Иккинчидан у ердаги меҳмонхоналарда all including – "ҳаммаси киритилган” хизмати кенг йўлга қўйилган бўлиб, меҳмонхона нархлари уч-тўрт маротаба овқатланишни ўз ичига олади. Баъзи дам олиш масканларида ошхона тинимсиз меҳмонларга хизмат қилишга шай. У ердаги "шведча стол”, яъни истаган нарсани истаган миқдорда умумий дастурхондан танлаб олиб ейиш усули эса ёшу қарига бирдай маъқул келади. Учинчидан, дам олиш баробарида кўпчилик бир-икки халта кийим-кечак кўтриб келиб,  а) магазину бозор кезиб кийим сотиб олиш ғамидан қутилади; б) қўни-қўшни қариндош уруғларга пуллаб, йўл ҳаражатларининг бир қисмини қоплаб олади.
Бир киши учун ҳаражат: 1000 – 5000 АҚШ доллари.
 
Юртимиз бўйлаб саёҳат
Бутун умр Ўзбекистонда яшаб, Самарқанду Хивани, Бухорою Қўқонни кўрмаганлар ҳам орамизда учраб туради. Агар шунлардан бири сиз бўлсангиз ҳаётингиздаги бу бўшлиқни тўлдириш они келди деяверинг.
kalon_masjidi.jpg Тошкентдан Самарқандга бир кунлик сафар сизга атиги 50 минг сўмга тушади. Бунинг учун 40 кишилик гуруҳ ташкил этиб, истаган сайёҳлик агентлигига мурожаат этиш кифоя. Қўни-қўшнилар, қраиндош-уруғлар, курсдошлару синфдошлар даврасида сафарга отланиш қандай мароқли! Мабодо ташкилий ишларга нўноқроқ бўлсангиз, буни ҳам йўли бор.  Ўша саёҳлик агентлиги сизни ўзи ташкил этган гуруҳга киритиб қўяди, томом-вассалом. Фақат йўлга бир кунлик озиқ-овқатни ғамлаб олишни канда қилмасангиз бўлгани. Бир кунлик сафар шунчалик тиғиз режалаштириларканки, ҳатто овқатланиб олишга ҳам вақт бўлмас экан.
Узоғроққа сафар қилгиси борларга Тошкент-Хива-Бухоро маршрутини таклиф этамиз. Битта бола билан саёҳатга отланган  эр-хотин учун бундай сафар 800 мингга (аэропорт чипталари, гид хизмати, уч юлдузли мехмонхона)  айланади. Агар шунча пулни ўзингизга маъқул бўлган сайёҳлик агентлигига санаб берсангиз, сизни Урганч аэропортида тили бийронгина бирор йигит ё қиз кутиб олиб, Хивага олиб боради, оёғингизни деярли ерга тегизмай икки кун давомида Ичан Қалъаю Дишон Қалъалар билан таништиради. Кейин машинада Бухорои Шарифга йўл олинади. У ерда хам икки кунлик саёҳатдан сўнг самолётда Тошкентга қайтилади.
Тажрибали сайёҳларнинг фикрича, Хивада катта меҳмонхоналарда яшагандан кўра, хусусий мехмонхоналарда туриш афзалроқ эмиш. Қадим ва ҳамиша навқирон Хивада синч деворли, пахса ёки хом ғиштдан қурилган уйларда туришга, терс айвондан ўнг айвонга эсиб турган гир-гир шабодадан баҳраманд бўлиб, кечқурунлари бир чонак чой ичишга нима етсин. Бунинг устига шу уйнинг оила аъзолари меҳмонларга ўзлари хизмат кўрсатганлари боис, хизмат сифати оддий меҳмонхоналарникидан яхшироқ. Бу кичик меҳмонхоналаргани ҳам аввалдан банд қилиб қўйиш керак. Мавсум бошланиши биланг бўш жойлар қолмаслиги мумкин.
Самарқанд, Хива, Бухорода туриш, ейиш ичиш нарҳлари деярли бир хил.
Меҳмонхоналар:
Уч юлдузли (жумладан хусусий) – 30-40 минг сўм (нонушта билан)
Тўрт юлдузли – 50-80 минг
Агар бу шаҳарларимизда биров сизни беш юлдузли меҳмонхонага жойлаштираман, деб ваъда берса, тағин ишониб ўтирманг, негаки  бу шаҳарларда бундай меҳмонхоналарнинг ўзи йўқ. Уч юлдузли билан тўрт юлдузли меҳмонхона бир-биридан хизмат кўрсатиш турларининг кўплиги билан фарқ қилади. Тўрт юлдузли меҳмонхоналарда одатда бассейн, гўзаллик салонлари, массаж хоналар, сауна бўлади.
Тушлик ва кечки овқат бир киши учун – 6 минг сўмдан 25 минг сўмгача.
Бир киши учун ҳаражат: 50–500 минг сўм.

Тоғ ҳавосини хуш кўрувчилар учун
chimgan.jpg Дам олиш зоналари
Тошкент атрофидаги дам олиш зоналарининг нарҳи анча баланд. Сабаби... Биров экологик ҳудуд деса, кимдир баланд тоғларда нархлар ҳам балан бўлади-да, дейди.  Тошкент вилоятидаги "Оқтош”, "Мантелла”, Белдерсой”, "Пирамида”, "Азия Чимган”, "Грин Парадайс”  каби машҳур дам олиш масканларида нарҳлар бир киши учун бир кунга 180-400 минг сўмни ташкил этади. Бугунга келиб,  нарҳ ва сифат уйғунлигини "Янгиобод” дам олиш зонасида кузатиш мумкин. Бу дам олиш зонасининг майдони анчайин катта, сунъий кўли бор, хизмат кўрсатиш даражаси юқорида санаб ўтилганлардан кам эмас, аммо бир киши учун бир кунлик нарҳи (уч маҳал овқати билан) 80-90 минг сўм.
Шанба-якшанба кунлари нарҳлар бошқа кунларга нисбатан қимматроқ бўлади. Агар бир ҳафта дам олинса, у ҳолда  ҳафта ўртасидаги нарҳлар белгиланиши кераклигини унутманг.
Бир киши учун ҳаражат: 80–400 минг сўм.

Дала ҳовлилар
Бундан ташқари Чимён, "Чорвоқ” сув омбори, Оқтош, Белберсой атрофида дала-ҳовлиларни ижарага олиш мумкин. Уларнинг нарҳи ўртача бир кунга 100 мингдан 250 минггача. 250 минглик дала-ҳовлида 10 киши бемалол жойлашиши мумкин бўлиб, унда сауна, бассейн, спутникли телевизорлар, ДВД, бир неча хил ўчоқлар, қозон-товоқ, чиройли уй жиҳозлари мухайё. Овқатни ўзингиз тайёрлайсиз ёки қўшимча ҳақ эвазига уйдаги хизматчиларга буюришингиз мумкин.  Агар уч-тўртта оила бирга чиқиб дам олишга чиқсангиз, бу энг қулай вариант.

Санаторийлар
Санаторийнинг дам олиш уйидан фарқи – унда дам олиш баробарида соғлиқни тиклаш учун турли муолажалар ўтказилади. Ўзбекистондаги энг қиммат санаторийлардан бири "Хумсон Булоқ” соғломлаштириш маркази бўлиб, у ерда бир кунлик даволаниш/дам олиш нақ 540 минг сумга тушади. Лекин аксарият ("Оқтош”, "Зомин”, Чортоқ” ва б.) санаторийларнинг нарҳи 14 кунга 400 мингдан 1 миллион сўмгача. Бу нарҳга турар жой (одатда телевизор, кондиционер каби замонавий қулайликларсиз), даволаниш, уч маҳал овқат киради, баъзи санаторийлар шу нарҳга маданий тадбирлар ҳам ўтказишади, масалан экскурсия, концертлар ва ҳоказо. Бу санаторийларда ҳам телевизор, холодильник, кондиционери бор "люкс” хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг нарҳи бироз баландроқ.
Бир киши учун ҳаражат: 400 минг – 1 миллион сўм (14 кунга) 
Ҳар йили (навбат асосида) Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I -гуруҳ уруш ногиронини кузатиб борувчи шахс; республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар; Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар; ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар; ишламайдиган ёлғиз кексалар;  икки йилда бир маротаба (навбат асосида): Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар; фронт ортидаги фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизматлари учун собиқ ССР Иттифоқининг орден ва медаллари билан тақдирланган, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги меҳнат фронти қатнашчилари; ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари; I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;  санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — ишламайдиган ёшга доир пенсионерлар БЕПУЛ санатория-курорт йўлланмаларини олишга ҳақли.

Қидириш
Дам олишнинг яна бир синалган тури – қидириш. Бунда шаҳарликлар қишлоқдаги, қишлоқдагилар шаҳардаги қариндошариникига меҳмонга борадилар. Ўтган йили мкамина турмушга чиққанидан бери бормаган ота уруғини кўриб келиш баҳонасида нақ 10 кун фарзандлари билан Сурхондарёда дам олиб келди. Унча-мунча курорт ортда қолиб кетди десам, ишонаверинг. Қариндошлар билан бўлган дилкаш суҳбатлару, кунора зиёфатларни гапирмасам ҳам бўлаверади. Мезбонларга сизларнинг ҳам вақтингизни оляпмиз, деб шаҳарчасига "деловойлик” қилсам, "сизлар баҳона ўзимиз ҳам дам оляпмиз” дея ҳижолатдан қутқазишади. Меҳмондўст  халқимиз бор экан, дам олишнинг бундай тури ҳеч йўқолмайди.
Ҳаражатлар: йўлкира.
 
Уй – энг яхши курорт
Таътилларини банка бекитиш билан ўтказишга одатланган аёллар, уйларинини таъмирлаб олишга сарфлайдиган эркаклар ҳам йўқ эмас. Бу ўта меҳнаткаш инсонларга тасаннолар айтса арзийди-ю, лекин биз ундай демаймиз. Чунки бир йилда бир марта сиз ҳам дам олишга ҳақлисиз! Агар курорту сафарларга боришга ҳеч имконият топа олмаган тақдирингизда ҳам яшаб турган жойингизда  мириқиб дам олинг. Шаҳрингиздаги ёки қишлоғингиздаги  энг гўзал гўшаларида сайр қилинг, анчадан бери ўқишни орзу қилиб юрган китобингизни мутолаа қилинг, тансиқ, лекин тайёрланиши унча қийин бўлмаган таомлар билан ўзингизни сийланг, қизиқарли кинофильмлар томоша қилинг, юзингизга турли ниқоблар билан парваришланг, бирорта чиройли кўйлак тиктиринг. Шунда неча-неча миллион сарф-ҳаражат қилиб чет элларга борган қариндошингиз ёки кечагина курортдан келган қўшнингиз йўл азобию осмонўпар нарҳлардан шикоят қилишганида, сиз ўзингизни нақадар ажойиб дам олганингиз билан мағрурланишингиз турган гап.
Ҳаражат: йўқ!

Маълумотлар "Лакос Сервис”  сайёҳлик агентлиги мутахассиси Артём Стрельников томонидан берилди.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 2463 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz