Леди Гага хом гўштдан либос тикиб кийганда кўпчилик ҳайрон қолганди. Дизайн Дениз Бердан америкалик қўшиқчи ва актриса Кэти Перрига сақичдан либос тикиб берди.
Бунда турли рангдаги шарча шаклидаги жами 2500 сақичдан фойдаланилди. "Сақичдан либос тикиш фикри қизимдан чиқди. Шу мақсадда ишга киришдик, 3D форматдаги ажойиб либос ўртага чиқди. Кэти Перри антиқа дизайн асосида тикилган либосларни кийишини эшитгандим. Сақичларни ишлаб чиқарган фирма би либосни унга таклиф қилишади" дейди дизайнер. Қизиғи, либосдан меваларнинг хушбўй ҳиди келиб туради. Манба: darakchi.uz