Ўрта
ёшлардаги киши билан унинг ўғли бўлса керак, 25 ёшлардаги ўғли вагонга
чиқиб, жойларига ўтиришди. Поезд жилгандан сўнг йигит қўлини деразадан
қўлини чиқарди-да ҳаяжон билан қичқирди: — Дада, қаранг, дарахтлар орқага кетишяпти! Отаси жилмайиб қўя қолди. Йигитнинг ёнида ёшгина эр-хотин ўтиришганди. Улар кап-катта йигитнинг ўзини ёш болаларча тутишидан озгина ҳайратда қолишди. Бир оздан сўнг йигит яна бақирди: - Дада, анави кўлларга қаранг! Булутлар ҳам поезд билан бирга кетяпти! Эр-хотин нафақат, йигитнинг қилиқларидан, балки отасининг ҳам ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутишидан ҳайрон эдилар. Майингина баҳор ёмғири ёға бошлади. Йигитнинг қўлларига томчилар тушди. У яна ҳайратини яшира олмади: — Дада, ёмғир! Кўряпсизми, дада? Эр-хотин ўзларича, йигитнинг отасига ёрдам бермоқчи бўлиб, дедилар: — Ўғлингизни бирор яхши клиникага олиб бориб кўрсатмайсизми? Отаси деди: — Ўзи бугун касалхонадан чиқиб келяпмиз. Бугун ўғлим биринчи бор ёруғ дунёни кўрди…
|