Главная » 2011»Декабрь»6 » СУРИЯДА АЙФОН ТАҚИҚЛАНДИ СУРИЯДА АЙФОН ТАҚИҚЛАНДИ
13:45
СУРИЯДА АЙФОН ТАҚИҚЛАНДИ СУРИЯДА АЙФОН ТАҚИҚЛАНДИ
СУРИЯДА АЙФОН ТАҚИҚЛАНДИ
Сурияда iPhone смартфонларидан фойдаланиш ва уларни импорт қилиш тақиқлаб қўйилди.
Мамлакат Божхона бошқаруви тарқатган маълумотга кўра, эндиликда кимдан
iPhone топилса, ўша фуқаро жиноий жавобгарликка тортилади. Топилган
барча смартфонлар мусодара қилинади. РБК сайтининг ёзишича, Сурияда
бундай тақиқ жорий этишдан кўзда тутилган мақсад норозилик кайфиятидаги
одамлар ўртасида ахборот алмашинувини чеклаш ва ҳукуматга қарши ёзилган
материалларнинг тарқалишини камайтиришдир. Шу йилнинг июлида Сурия ҳукумати мобиль интернетнинг барча радиочастоталарига тўсиқ қўйишга қарор қилганди.