неъматлар хақида ўйласак, жуда хам кўп муаммоларимиз осонлашган бўлар эди.
Сукунатда хар куни 5 ёки 15 дақиқа Оллохга шукр қилиб ўтиришни ўргана олсак, бизнинг янги техникага, турли хил ижтимоий тармоқларда вақт сарфлашга, янги расмлар ва статуслар билан бошқаларнинг диққатини жалб қилишга, янги кийим олишга, турли хил кераксиз харажатлар қилишга ва шунга ўхшаш нарсаларга эхтиёжимиз қолмас эди. Орқамиздан шивирлаётган турли хил "Пул топ, кўп пул топ”, "хаётга бир марта келасан, ўйнаб-кулиб ол” каби овозлар ўрнини сокинлик, жимлик эгаллар эди. Қандай ажойиб бу жимлик! Сизда нимаики бўлса, сиз у билан қаноатланасиз. Шукр қиласиз. Бу жуда кўп муаммоларни хал қилади. Кўпчилигимизда эса айни шу нарса етишмайди. Бироз бўлса-да, жимликда ўтиришга кўникмаганмиз. Албатта нимадир қилишга мажбурдек, гох қайта-қайта бизга келган (e-mail) хабарларни текширамиз, гох янгиликларни олиш учун тинимсиз браузеримизни янгилаб ("рефреш” қилиб) турамиз, телефонимизни чуқулашни бошлаймиз, нимадир қиламиз. Кундалик хаётимизда доимо шовқинлар билан ўралганмиз. Такси, автобус ёки ўз шахсий машинамизда доимо мусиқа ёки радио хизматда, сартарошхонада, ишхона, ошхона, кафеларда одамлар шовқини, мусиқа шовқини. Хаммасидан холи бўлганимизда эса секингина қулоғимизга телефон ёки мп3-плеер қулоқликларини тиқиб оламиз. Борган сари камёб модда сингари йўқолиб борар экан, сокинликни қадрламоғимиз лозим. Жимликда, сукунатда тафаккур қилишни ўрганиш аввалига қийинроқ туюлиши мумкин. Бунинг учун машқ даркор. Эрталаб турганингизда, чой тайёр бўлгунга қадар, аста-секин бу одатни шакллантиришни бошлашингиз мумкин. Дастлабки дақиқаларда қийин кечиши мумкин. Ўзингизни мажбурланг ва сиз аста-секин ўз хаёлларингизни эшитишни ўрганасиз, ўз хохишларингизни обектив бахолашни бошлайсиз. Қуйидаги саволларни ўзингизга бериб кўришингиз мумкин. Бугун шу ишни қилишдан мақсадим нима? Нима учун бу нарсани хохлаябман, унинг оқибатлари қандай? Мен аслида нима қилмоқчиман ва бундан қандай фойда оламан? Бу саволларга жавоб топгунингизгача 5-10 дақиқа ўтади. Ички дунёингизни бахолашни бошлайсиз. Қарабсизки, секин-секин бунга одатланасиз. Азизлар, сокинлик, сукунат ва тинчликни қадрига етиб, атрофимиздаги эгалик қилаётган нарсаларимиз билан қаноатланайлик. Хаётимиз осойишта бўлади . . . ! ! !