Каталониянинг "Барселона" клуби ярим
ҳимоячиси Сеск Фабрегас ўтган йили Хосеп Гвардиоланинг ўйин услубига
мослаша олмаганини таъкидлаб ўтди.
"Мен Гвардиоланинг ўйин
услубига мутлақо мослаша олмадим. "Барселона"га ўтгунимга қадар бошқача
футбол ўйнар эдик. Шу сабабли ҳам янги жамоа ўйинига мослашиш анча қийин
кечди. Қолган футболчиларнинг аллақачон бундай ўйинга мослашиб кетгани
эса, аҳволни яна-да мураккаблаштириб юборди.
Мен марказий ярим
ҳимояда ўйнашга қийнадим. Сабаби мендан кўпроқ ҳаракатчанлик ва
тезкорлик талаб қилинарди. Аммо бу менинг ўйин услубим. Тўғри, у бироз
бетартиброқ, аммо нима бўлса ҳам меники. Ўтган йили кўпчилик одамлар, шу
жумладан Гвардиола ҳам менга нимадир етишмаётганини кўп бора айтдилар.
Бу менинг айбим бўлганди, сабаби мен шу вақтга қадар ўзим учун бегона
бўлган нарсага интилдим.
Мен Хави, Иньеста ёки Алькантара
эмасман. Мен бу менман ва жамоа ўйинига мослашиб кетиш учун шунчаки
ҳаракатчанроқ бўлишим лозим бўлади", дейди Фабрегас. Манба: www.soccer.ru
|