Серсавол аёллар дастидан д-о-о-о-д!
Дунёда
саволни аёл кишичалик кўп берадигани топилмаса керак. Уйланганлар
гапимни тасдиқлашади. Аёл зотидан аъло категорияли изқувар чиқиши аниқ.
Ишонмайсизми? Ишонаверинг! Мана, энг оддийлари…
Ҳар бир аёл умри давомида ҳеч бўлмаганда бир маротаба берадиган савол: «Нима овқат пиширай?»
Эркак киши таомнома тузиши керак, деган қонун қаерда ёзилган? Иш билан банд эрни ҳадеб бўлмағур масалада безовта қилиш тўғрими?
Кейингиси бунисидан ҳам ўтиб тушади. Сартарошхонага бориб, соч турмаклатгач, берадиган саволи: «Сочимнинг турмаги сизга ёқдими?»
Кошки, эр бечора хотинининг сочи қай йўсинда апрелда — қизил, майда —
малла, июнда — йўл-йўл бўлиб қолишини тушуна олса! Ўзим ҳам баъзан
эрталаб уйғониб, ёнимда ким ётганини тушуна олмайман. Энди хотинимнинг
қизил сочига ўрганганимда эртаси куни уйқудан кўзимни очсам, икки қўлини
белига қўйганича турган аёлни кўриб…
Яна бир савол телефонингизга кимдир қўнғироқ қилганида шубҳали туюлса
берилади: «Ким эди у?» Саволга рост жавобни олгач, индамай кўя қолади
дейсизми? Нақ терингизга сомон тиқади-я! Шу сабабли ҳам биз бечоралар
силлиқроқ жавоб ўйлаб топишга уринамиз. Ахир оиланинг тинчи бузилмаслиги
керак-ку! Хўш, нима сабабдан биз улардан «боғчага кетаётганингда йўлда
ёнингдан ўтиб кетаётган одам ким эди» каби саволларни бермаймиз?
Навбатдаги савол: «Шу вақтгача қаерда эдингиз?» Бу ҳам бемаъни савол.
Ростини айтадиган мардни кўрсатсангиз, битта чойхона палов мендан. Мен
ҳам ўйлаб ўтирмай, «шахмат ўйнагани боргандим», деб жавоб бердим. Ундан
кейинги савол биринчисидан-да бемаъни бўлди:
— «Унда нима сабабдан сиздан ичимлик ҳиди келаяпти?»
— Қизиқ экансан-ку! Сенингча, мендан шахмат ҳиди келиши керакмиди?!
Менинг хотиним кўп сўрайдиган яна бир савол: «Кўйлагим ярашибдими?»
Кўйлак ярашган-ярашмаганини эрингизнинг кесакдек сарғайган афтига қараб
билиб олаверинг. Ахир сиз кўйлакнинг арзонини танламайсиз-ку! Сизга ўзи
ярашса ҳам, эрингизга пули ярашмаяпти-да!
Яна бир савол: «Мени севасизми?» Буни билишни истаганлар, тортмани
очинг-да, паспортга қаранг. Тамға турибдими? Хўш, яна қандай исбот керак
сизга ўзи?
Тунов куни хотиним савол беришда одатий чегарадан бироз чекинди. Бу галги савол мураккаброқ эди:
— Сизга ақлли аёллар ёқадими, ёки чиройлиларими?
— Менга униси ҳам, буниси ҳам ёқмайди. Мен фақат сени севаман, азизам!
Энг ажабланарлиси ва ақлим етмайдигани, бу жавобимдан кўнгли тўлмай,
хотиним роса аразлади. Шу каби муаммоларга тўқнаш келавериш жонга тегди.
Қани энди барча эркаклар бирлашсаю битта республика ташкил этишса.
Республика номини «Эркагистон» деб номлаган бўлардик. Энг муҳими эса бу
ерда яшовчи эркаклар ҳеч қачон бир-бирларига бемаъни саволлар бериб
қийнамаган бўлишарди. Гапимни маъқуллаганлар топиладими? Баракалла! Қўл
кўтарганларнинг аксарияти эркаклар экан. Қуш тилини қуш тушунади, деб
бежиз айтишмайди-да!
Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4 /* Style
Definitions */ table.MsoNormalTable {mso-style-name:"Обычная таблица";
mso-tstyle-rowband-size:0; mso-tstyle-colband-size:0;
mso-style-noshow:yes; mso-style-parent:""; mso-padding-alt:0cm 5.4pt 0cm
5.4pt; mso-para-margin:0cm; mso-para-margin-bottom:.0001pt;
mso-pagination:widow-orphan; font-size:10.0pt; font-family:"Times New
Roman"; mso-ansi-language:#0400; mso-fareast-language:#0400;
mso-bidi-language:#0400;}
Акбар, Тошкент шаҳри
РИВОЯТ
Қадим замонларда бир донишманд ёнига муридларидан бири келибди ва хотинининг хасислигидан шикоят қилибди.
Донишманд эринмасдан муридининг уйига борибди ва унинг хотинини остонага чақириб, қаттиқ мушт қилиб тугилган қўлини кўрсатибди:
«Бу билан нима демоқчисан ўзи?» – ажабланиб сўрабди аёл.
«Тасаввур қилгинки, менинг қулим доимо шундай тугилган ҳолда юради. Бунда ҳолни нима деб аташ мумкин?»
«Бу ҳам бир касаллик» – деб жавоб берибди ҳалиги аёл.
Шунда донишманд панжаларини ёзиб кўрсатибди ва яна сўрабди:
«Энди қўлимни доим шундай ёзиқ ҳолда тасаввур қилиб кўргин. Буни нима деб атардинг?»
«Буям касалликнинг бир тури», – дебди аёл.
«Агар сен шуларни яхши билсанг, демак сен яхши хотин экансан», – дебди донишманд ва ўз уйи томон йўл олибди.
ҳалиги аёл эса донишманднинг гапларини танасига яхшилаб ўйлаб кўргач,
эрига пул тўплашда ҳам, сарф - ҳаражатда ҳам ёрдамлашадиган бўлибди. manba: sugdiyona.uz
|