Биринчи давра якунида "Навбаҳор"ни Санжар
Асқаралиев тарк этгани ҳақида хабар берилганди. Олган хабарларимизга
кўра тажрибали футболчи иккинчи даврани Фарғонанинг "Нефтчи" клубида
ўтказади.
Эсингизда бўлса, ўтган йили давралар
оралиғида Санжар Асқаралиев "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га кўчиб ўтганди.
Ўшанда у отаси Усмон Асқаралиев "Навбаҳор"га мураббий этиб тайинлангани
сабабли Наманганга ўтганди. Футболчи бир йил давомида жами 21 та ўйинда
қатнашди ва 1 та гол урди.
Санжар Асқаралиев 2004-2011 йиллар давомида "Нефтчи" сафида тўп тепганди, мана у яна қардон клубига қайтди.
манба: championat.uz