Кино қайси жанрда суратга олинмасин томошабин учун маънавий озуқа бера олиши билан бирга яшашга бўлган умидни ҳам бера олиши керак. Бугунги кунда суратга олинаётган аксарият фильмларимиз битта қобиқ доирасида айланиб қолгандек кўринсада аммо яхши ижод махсуллари ҳам йўқ эмас. Бугунги кунда нафақат актёр ва актрисалар балки томошабинлар ҳам режиссёрига қараб кинозалга фильм кўргани боришяпти. Ёш режиссёрлар орасида ўзининг истеъдоди, дунёқараши кенглиги билан ажралиб турадиган ижодкор сифатида актёр ва актрисаларимиз сўзсиз Акбар Бектурдиевни тилга олади. Ўзига хос назарияси бўлган бу ижодкорни ижодда ўз хусниҳати бор. Кимдир тоға жиян ўртасида рақобат бор дейишса, яна кимдир аксини такрорлайди. Нима бўлган тақдирда ҳам Акбар Бектурдиев ўзбек киноси учун самарали ижод қилаётган ижодкорлардан бири. Тез кунларда бу режиссёрнинг "Салом севги, хайр севги!” номли янги фильми киномухлисларга тақдим этилади. Фильмда аутизм касалига чалинган йигит образини Адиз Ражабов талқин этган. Кўпчиликнинг фикрига кўра бу фильм "Менинг исмим Хон”дан таъсирланган ҳолда ишланган дейишмоқда. Аммо режиссёрнинг таъкидлашича фильмлар орасида мавзу жиҳатидан ўхшашлик йўқ. Фақатгина қаҳрамонларимизни касаллиги бир хил бўлиши мумкин холос. Бу фильмни олишимга асосий сабаб бўлган нарса тўрт-беш йил олдин супермаркетда харид қилаётган бир қизни учратганим сабаб бўлди дейди Акбар. Икки соатча шу қизни кузатиб, уларни руҳияти, дунёси хақида фильм қилиш истаги туғилган эди. Болливуддаги режиссёрларни ишлаш тезлиги менга доим ёқади. Айнан Каран Жоҳар томонидан олинган "Менинг исмим Хон” фильмини кўришим мени хурсанд қилди. Ҳам қайсидир маънода ўзим учун керакли маълумот олдим. Лекин ўхшаш жиҳатлари мутлақо йўқ. Бу фильм олишдан олдин ушбу касалликни ўрганиб чиқдим. Кўп фильм хақида батафсил айтгандан кўра кўришни тавсия этаман дейди Акбар Бектурдиев. Биз ҳам янгича мавзуни ўз ичига олган бу фильмни тез кунларда катта экранларда кутиб қоламиз. Қизиқ, Адиз Ражабов ва Зарина Низомуддиноваларнинг жуфтлиги қандай натижа берар экан? Буни албатта вақт кўрсатади. Шуниси аниқки Акбар Бектурдиевнинг янги киноасаридан умидларимиз жудаям катта.