Понедельник, 23.09.2019, 10:44
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 243

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Февраль » 2 » Qaysar qizning hayoti [ <1> qism]
08:01
Qaysar qizning hayoti [ <1> qism]
Бу вокеага якинда роппа-роса бир йил булар экан, дея гап бошлади Султон исмли кахрамонимиз. Ушанда ёшим йигирма саккизда эди. Мен одатдагидай ишга шошилиб турдим. Хатто аёлим тайёрлаган эрталабки чойни ичмай:
- Нилуш хафа булма, ишга кеч коляпман. Тагин хамкасбларим, «Рахбаримиз булиб кеч келади» деб карашларини хохламайман…
Аёлим огироёк. Ойимларни хай-хайлашларига карамай сахарлаб туради. Уйдагилар дастурхон атрофига йигилгунича эрталабки чойни тайёрлайди. Ойимлар билан дарвозахонага чикиб, йулим хатарсиз булиши учун кулини дуога очади. Хуллас Худога шукрки, оиламдан кунглим хотиржам…
Ишим эса реклама хизматлари билан боглик. Икки йилдан бери реклама агентлигида бошкарувчи лавозимида иш юритаман. Шунинг учун рулда булсам хам, хаёлан олинган буюртмаларимга ранг бераман. Хамкорларим шартнома тузишса, нималар дейишимни уйлайман, кискаси кандай килиб офисга етиб келганимни сезмайман.
Хонамга киргач одатдагидай шахсий компьютеримни интернетга улаб, «Mail Agent» программасини очдим. «Сизга хат». Яна буюртмани кабул килдим. Кун буйи телефон жиринглайди, интернетдан реклама дизайни учун расмлар карайман, тайёр буюртмаларнинг камчиликларни айтаман, вакти келганда асабийлашиб, соат олти булганини сезмай чарчайман…
Офисда кадам товушлари камайгач, узимни чалгитиш учун «Мой мир»га кирадиган одатим бор эди. Келган хатларга жавоб бериб булгач, «Мои гости» сахифасини очдим. Сахифа очилиши билан, «Qaysar_qiz» «nickname» сохибаси негадир диккатимни тортди. Мен хам иккиланмай унинг оламига ташриф буюрдим. Анкетадан йигирма уч ёшлиги ва ТошМИ талабаси эканлигини укидим. «Коротко о себе» дарчасида: «Хамма билан самимий, очик булишга харакат киладиган оддий кизман. Аммо узимдаги барча хиссий, инсоний фазилатларни мужассамлаштирган холда сизга сирли туюлишим мумкин…». Беркитмайман, бу сузларни мени бефарк колдирмади. «Фото со мной» папкасини очишга шошилдим. Кош-кузлари кора, истарали, кулгичлари узига ярашган кизалок компьютердан менга жилмайиб турарди. Ишонасизми шу тарика канча вакт утирганимни билмайман. Астафируллох дейман узимга-узим, интернетдаги севгига ишонмасдинг-ку, булмасам бу ерда канчадан-канча кизларни курганман. «Qaysar_qiz» нимаси билан мени узига тортаётган экан? Ёки истаралилигими? Уйда гулдай аёлим кутиб утирганида, хаёлларим бир тарафдан узимга кулгилидай туюлди.
Коровул билан хайрлашиб машинамга утирдим. Йулда кетяпман-ку, хаёлларим уша кизда. У билан куришмаган, гаплашмаган булсам нимасини уйлайман? Хозир нима килаётган экан? Соат хам, алламахал булиб колган. Ухлаяпти, эртага укишга боради. Кизика, ернинг кайсидир бурчагида бир инсон, сиз хакингизда уйлайдию, сиз эса хеч нарсани хис килмайсиз…
Хаёллар хам кизик. Мен канчалар уни уйламай десам, янада купрок унга якинлашаётганимни сезардим. Эртаси куни интернетга кириб «Mail Agent» программасини очдим. «Qaysar_qiz» «onlayn»да утирган экан. Сирли кизга ёзишни бошладим. Аммо хаммаси шунчалик жиддий тус олиб кетишини хаёлимгаям келтирмаган эдим. Салом-аликдан сунг:
-Балки якиндан танишармиз?-дедим мен.
-Майли, факат бир-биримизга сирли буламиз.
-Нимага сирли?
-Канчалик сирли булсангиз, шунчалик инсонни кизиктирасиз. Кейин интернетда кузим кузизга тушмайди. Муносабатларнинг хаммаси хаёлий.
-Исмингиз нима?
-Узини «овотти» деб уйламангу, сир була колсин.
-Майли, унда исмингиз вактинчалик «Ча» була колсин.
-Нимага «Ча»?
-«Ча» хамма нарсага «ча» кушимчасини кушсангиз, уша айтаётган нарсангизни кичкинаси булади. Мен хам сизни каттамас, кичкинарок тасаввур киламан,-деб хазиллашдим.
-Мен кичкина эмас, катта булсамчи? Унда канака исм куясиз?
-Хоп, унда сизни опоки дейман буладими?
-Вой, кичкина опокила хам булади. Сизга коил, мантикан, сухбатдошингизни сирли булишига карамай, сузидан ушламокчимисиз?
- Жуда хам шаддод экансиз-ку.
-Исмим Рухсора, танишганимдан хурсандман
Биринчи сухбатимиз ана шундай кизик хазиллар билан бошланганди. Бора-бора унга урганиб колдим. Рухсоранинг ташки гузаллигиданам, ички олами мени кундан-кунга хайратга соларди. Гап-сузлари, дунё карашининг кенглиги. Оллохга булган мухаббати, самимий тилаклари, дуо килиши хамма-хаммаси…Энди хонамда соатлаб уни «onlayn» булишини кута, тушликни хам эсдан чикарардим. Уйга машинада кетаётиб, иш билан «параллельно» Рухсорани уйлаб кетардим. Лекин виждоним икки ут орасида кийналарди. Оилали инсонман. Аёлим огироёк. Нилушга бор мехримни берсам-да, кузига карашга кийналардим. Рухсорани эса бундан хабари йук. Уни хам менга бефарк эмаслигини сезганман. Аммо Рухсорани йукотиб куйишдан жуда-жуда куркардим. Бир куни иккимизнинг сухбатимиз учун янги номер олдим. Иккита кул телефоним булса, бири чунтагимда турарди. Иккинчисини эса, компьютер колонкалари ёнига куйиб куярдим. Сабаби Рухсорадан смс келса, колонкалардан «помех» кетарди. Шунда юрагимнинг уриш пульсини, бармокларимгача хис килардим. Чунки «Рухсорадан смс келяпти»…
Бир хафта, мени хаётимни тубдан узгартириб юборди. Ёшим ундан катта булсада, сухбат оркали Рухсорадан куп нарсаларни ургандим…Кейин учрашувга таклиф килдим. Бошида рад этди. Аммо юрагимдаги мухаббатим рост эканлиги, хеч булмаса бир бора куришишимизни илтимос кила кундирдим. Биз учрашдик. Хаётдаги Рухсора расмдаги Рухсорага ухшамасди. У хаётда чиройлирок экан. Кузимиз-кузимизга тушганда хаяжонланиб кетсакда, бир-биримизга бирдирмасликка харакат килардик. Кафега кирганимизда хам мендан кура у куп гапирар, харакатларини, кош чимиришини томоша кила жилмаярдим. Куриниши жиддий булгани билан, жуда шух ва шаддод киз эди. Энди биз тез-тез учрашардик. Куз фасли булгани учун бир зумда кеч тушади. У билан бирга булсам хамма нарсани эсдан чикарардим. Катта шахарни кечгача бирга айланиб, хазиллаша, бакириб кулардик…Бу бахт узокка чузилмаслигини билсамда, хакикатни очиш вакти хали келмади деб нотугри уйлаган эканман…
Офисда мажлисни тугатиб, энди ташкарига чиккан эдим хамки, телефоним жиринглади. Карасам Ойимлар! «Углим табриклайман, кизли булдинг…» Хурсандлигимдан кандай килиб югуриб машинага утирганиму, гул олганимни билмайман. Тезлик билан касалхонага етиб бордим. Палата эшигини очганимда Нилуш хам, хамшира киз хам, кириб келганимни сезишмади. Уларнинг сухбати авжида экан:
www.voy.uz
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 625 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2019Создать бесплатный сайт с uCoz