1. Олдига мақсад қўйиб
унга сари интилиш – омадга эришишнинг энг муҳим қадамидир. Йигирма
йилдан сўнг ким булишингизни тасаввур қилаяпсизми? Ўн йилдан кейинчи?
Беш, икки, бир йилдан кейинги келажагингиз ҳақида нима дея оласиз?Ҳамиша
вақтингизни режалаб мақсад қуйиб, унга интилишга одатланинг. Мақсад
пухта ва аниқ бўлсин. Режали ишингизнинг самарасини кўргач,
хайратланишингиз тайин. Бу усул вақтни зое ўтказмасдан уни назорат
килишга, хамда керакли натижага эга булишга ёрдам беради.
2. Хар
бир гапни уйлаб гапиришга одатланинг. Айтилган гап, отилган ўқ.
Хаёлингиз ҳамиша оптимистик ўйлар билан банд бўлсин. «Мен буни уддалай
олмайман», «кучим етмайди», «бунга аклим етиши кийин», каби сўзларни
умуман ишлатманг. «Мен уддалайман», «омадлиман», «ҳаммаси яхши булади»,
каби жумлаларни кўпроқ такрорлаш керак. Шунда айтилган гап мияга буйрук
булиб етиб келиб, у ўз ишини бошлаб юборади.
3. Учраган муаммолардан асло кўрқманг! Унга маъсулият билан ёндашиб, керак бўлса, билган одамдан маслаҳат сўранг.
4. Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг. Ундан имкони борича ўзингиз учун фойдали томонини изланг.
5.
Мағлуб бўлсангиз ҳам, бўш келманг! Кейинги уринишингиздада йул қўйган
хатоларингизни четлаб ўтишга ҳаракат килинг. Фақат интилувчан одамгина
мақсадига эриша олишини ёдда тутинг.
6. Керакли натижага эришиш
учун бошлаган ишингизга зўр қизиқиш билан ёндашинг. Қўл қовуштириб
ўтирган одам хеч нарсага эриша олмайди.
|