Главная » 2012»Июнь»23 » Олий ўқув юртларида "бюджет" ўринлар оширилади
09:35
Олий ўқув юртларида "бюджет" ўринлар оширилади
2015/2016 ўқув йилига бориб мамлакатимиздаги Олий таълим муассасаларида муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишларида "бюджет" ўринлар сони 40-45 фоизга оширилади. Бу ҳақда "Правда Востока" газетаси хабар берган. Таълим муассасаларига ажратилган ягни квоталар бўйича 2012/2013 ўқув йилида ОЎЮга 56607 бакалавр қабул қилинади, уларнинг 34,1% фоизи давлат гранти асосида ўқиши мумкин бўлади. Магистрантлар сони 5880 дан 6300 тага оширилган. Уларнинг 4дан 1 қисми "бюджет"га қабул қилинади. Яна 115 нафар талаба Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирод) ва Ахборот технологиялари университетининг сиртқи бўлимида таълим олади.
Ушбу рақамлар меҳнат бозоридаги вазиятни қайсилир маънода акс эттиради, дейилади мақолада.
Мисол тариқасида 2010/2011 ўқув йилида "физик"ларнинг умумий квотадаги улуши 23% ни ташкил этган, 2015/2016 ўқув йилида эса у 36 фоизга ўсади.