«Бирор инсон ўзини ўзи ўлдирса, унга жаноза ўқиладими? Илтимос, шуни тушунтириб берсангиз». –
Шариатда бундай кимса гуноҳи кабира қилган ҳисобланади. Чунки жон
инсонга Аллоҳ таоло берган омонатлардан бири бўлиб, унга қасд қилиш
хиёнат бўлади. Ўзини ўлдирган одамга эҳтиётан жаноза ўқилади. Чунки у
ўша дамда тавба қилган бўлиши мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) ўзини ўлдирган бир кишига жаноза ўқимаганлари ўз жонига қасд
қилишнинг катта гуноҳлигини билдиради.
Чунки саҳобаларга:
"Биродарингизнинг жанозасини сизлар ўқиб қўйинглар!” (Китобу мажмаъи
анҳар мин мултақил абҳар) деб буюрганлар. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи
алайҳ): "Биз унинг ҳолини билмаймиз, ўз вазифамизни бажариб, унинг
жанозасини ўқиб, нажот сўраб қўяверайлик, у ёғини Аллоҳга топширамиз”,
деганлар.
Агар шундай одам жаноза ўқимай, кўмиб юборилса,
атрофидаги барча инсонлар гуноҳкор бўлишади. Бундай ҳолатда жаноза уламо
ва имом-хатиблар бошчилигида эмас, оддий номозхон имомлигида адо
этилади.