Четверг, 21.11.2024, 21:26
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Март » 12 » Об-ҳавога боғлиқлик касаллик эмас!
10:06
Об-ҳавога боғлиқлик касаллик эмас!
Фикрини тез-тез ўзгартирадиган, беқарор табиатли инсонларни таърифлаганда, биз кўпинча "Баҳор ҳавосидек ўзгарувчан” деган иборани ишлатамиз. Баҳор об-ҳавосининг тез-тез ўзгариб туриши кўпчилик инсонлар учун ноқулайлик туғдиради. Бош оғриғи, кайфият тушиши, ланжлик, юрак санчиқлари ва ҳоказо "кутилмаган” дардлар безовта қила бошлайди. Бундай ҳолатларни енгиллаштиришда бизга олий тоифали шифокор, терапевт Дилфуза Қиличеванинг тавсиялари ёрдам беради.

Касалликлар об-ҳавога у қадар боғлиқ эмас, аммо инсондан ўз саломатлигига эътибор қаратишни талаб қилади. Баъзи инсонлар худди жонли барометрдек об-ҳаво ўзгаришини бир-икки кун аввал сезишади, ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши, кучли қорбўронлар ёки момақалдироқли ёмғирлар олдидан ўзларини ёмон ҳис этишади. Бу сезгилар одатда кучли бош оғриқлари, бўғинлар зирқираши, қон босимининг кескин чиқиб-тушиши, мадорсизлик, баъзан эса руҳий тушкунлик билан кечади. Айнан шу нарса об-ҳавога боғлиқлик деб аталади. Айниқса, илгари бош суяги жароҳатлари, инфаркт ёки инсультни бошдан кечирган, атеросклероз, гипертония, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма, аллергия, семизликдан азият чекувчилар об-ҳавога таъсирчан бўлишади. Шунингдек, жинсий етилиш давридаги ўсмирлар, табиат қўйнида камдан-кам дам оладиган ва ота-боболарида ҳам шундай таъсирчанлик кузатилган одамларда ҳам бундай ҳолат рўй беради.

Об-ҳавога боғлиқлик уч даражага бўлинади:

Енгил (об-ҳавога нисбатан таъсирчанлик) – салгина тоби қочиши, баъзан кайфият тушиши ва уйқучанлик кузатилади;

Ўртача (об-ҳавога боғлиқлик) – қон босимининг кескин чиқиб-тушиши, юрак ва томир уришининг бузилиши;

Оғир (метеопатия) – юрак соҳасидаги кучли оғриқлар, нафас қисиши, бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, бўғинлар ва мушакларнинг зирқираб оғриши.

Бундан ташқари, об-ҳавога боғлиқ одамларга магнит бўронлари ҳам салбий таъсир қилади. Бу бўронлар соғлом одамларнинг ҳам аҳволини ёмонлаштиради: мия ҳужайраларининг иши бузилади, асаб учларининг реакцияси сусаяди, бу эса диққат-эътибор бузилишига, хотира пасайишига ва асаб таранглашишига олиб келади. Айнан шу сабабли ҳам автоҳалокатлар, оғир жароҳатланишлар, бахтсиз ҳодисалар ва ўз жонига қасд қилишларнинг кўпроқ улуши қуёш фаоллиги ошган кунларга тўғри келади.

Юрак-қон томирлари хасталиклари ва қон босими ошишидан азият чекувчи инсонлар магнит бўронларидан кўпроқ қийналишади. Уларнинг қон босими ошади, юрак томирларида қон айланиши бузилади, ҳатто қон қуйилиб, тезроқ ивийди ва томирларда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфини оширади.



"47 ёшдаман. Баҳор ва куз ойларида, кўпинча ёмғир ёғиши олдидан белимдан то болдиримгача зирқираб оғрийди. Ёмғир ёға бошлаши биланоқ дарҳол тузалиб қоламан. Шифокор бу об-ҳавога боғлиқлик эканлигини таъкидлашяпти. Бу қандай касаллик?”

Манзура, Тошкент вилояти



Бу касаллик эмас. Шунчаки организмнинг ўзига хослиги, иммунитет пасайганлиги ёки баъзан наслий мойиллик туфайли пайдо бўладиган ҳолат. Одатда аёллар (айниқса, климакс ёшидагилар) бунга мойил бўлишади. Аёллардаги гормонлар ўзгаришлари, миома каби хасталиклар об-ҳаво инжиқликларига чидамлиликни сусайтиради. Гап шундаки, ҳар қандай гормонлар мувозанати бузилишига жавобан айнан об-ҳаво билан боғлиқ бўлган вегетатив асаблар тизими ўзгаради. Геомагнит тебранишлар юз бериб, ҳаво намлиги ошса ёки об-ҳаво кескин ўзгарса, бундай аёлларнинг умумий саломатлиги кескин ёмонлашади. Сиз ҳам климакс ёшида экансиз, гинеколог билан маслаҳатлашган ҳолда, бу ҳолатни енгиллаштирувчи чораларни кўришингиз мумкин.



Маслаҳатлар



● Ноқулай об-ҳаволи кунларда гўштли, ўта ёғли ва қовурилган таомларни тановул қилманг. Ўткир зираворлар ва алкоголни таомномангиздан чиқариб юборинг. Балиқли таомлар, денгиз карами, ловия, қизил лавлаги, пўсти билан қайнатилган картошка, олмани кўпроқ истеъмол қилинг. Овқатланишдан ярим соат олдин янги сабзавот ва мева шарбатларини ичинг, минерал сувга эса лимон шарбати қўшинг.

● Иммун тизимини кучайтириш учун таркибида А, С витаминлари, минерал моддалар, микроэлементлар ва тўйинмаган ёғ кислоталари бўлган витаминли мажмуаларни қабул қилинг.

● Об-ҳаво инжиқликларига қарши туришда чиниқтирувчи муолажалар ва фитнес машғулотлари ёрдам беради.



Диққат: 2012 йилнинг 17-18 март кунлари Ер магнитосферасида қўзғолишлар бўлиши кутилмоқда.



Муҳаббат Йўлдошева тайёрлади


Манба: darakchi.uz
Категория: Tabiat | Просмотров: 1802 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz