Навител (Navitel) компанияси Ўзбекистоннинг расмий навигацион харитасини ишлаб чиққани ҳақида эълон қилди. Ушбу харита билан бирга -«Навител.тирбандлик», «Навител.SMS», «Навител.воқеа», «Динамик POI»ва «Навител.об-ҳаво» бепул он-лайн хизматлари ҳам республика бўйлаб тақдим қилинади.
Ўзбекистон навигацион харитасига қуйидагилар киритилган:
- 51 480 км.дан зиёл йўл графиги;
- 8 127 та шаҳар ва аҳоли пунктлари;
- Тўлиқ манзиллар ва батафсил кўча ва йўлллар тармоғи;
- 1 700та POI нуқталари, буларга яна АЁҚШ, кафе, ресторанлар, меҳмохоналар, тарихий қадамжолар, диққатга сазовор жойлар ва бошқалар;
- Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб Навител.тирбандлик он-лайн бепул хизмати;
- Шаҳарнинг аҳоли турар жойлари ва саноат тармоқлари иншоотларини почта манзили орқали қидириб топиш хизмати;
- Автоматик тарзда энг маъқул йўл харитасини тақдим этиш ва унга элтувчи йўллар ҳақида овозли хабар бериш.
Навител Навигатор 5 га Ўзбекистон навигацион харитаси учун лицензияни www.allsoft.ru интернет магазинидан ва шунингдек www.navitel.su сайтидан олиш мумкин. Android фойдаланувчилари уни Google Play дан ҳам юклаб олишлари мумкин.
Ўзбекистон харитаси Навител Навигатор 5.5.1.0 версияда ишлайди. Манба: darakchi.uz