Воскресенье, 06.10.2024, 23:50
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 16 » Nogiron qiz farosati
15:51
Nogiron qiz farosati
Сиз автобусда кетаётиб, йўл ҳақида ўйлаганмисиз? Бу йўлларнинг охири бормикан?
Кетаверсанг-кетаверсанг, йўлларнинг адоғида умринг етармикан? Бу йўллардан кимлар
Ўтди-кимлар ўтмади? Йўллар ... Танимиздаги қон томирларига ўхшамайдими улар?
Агар шундай бўлса, дунёнинг ушбу томирлари туташадиган юраги қаерда?
Эхтимол, ҳозир ҳам кимлардир йўлда кета туриб, хаёлларга чўмиб ёки китоб ўқиб бораётгандир. Бу яхши.Ахир қизғин суҳбат, газета ёки китоб мутолааси манзилингизни яқин этади-да.Мен учун эса бу ҳолатлар қачонлардир манзилимни яқин этган-у аммо юрагим "йўллар”ини анча вақт сиқиб қўйган бир суҳбат воқеасини эслатаверади.
Бир пайтлар қишлоқнинг соддагина боласи эдим. Йиллар мени рисоладагидек улғайтирди.Мактабни битириб,ўқишга кирдим. Ўқиш билан бир вақтда ишлаб,пул топиш йўлларини ўргандим.Хуллас ҳаётда ўрнимни топиб, яхшигина чархландим.Энди ўйласам, фақатгина билим ва иш боарсида чархланиб қолмасдан, ҳаётда ўзимни анча эркин тутишни, кимга қандай муомала қилишни ҳам анча қойил қиладиган бўлибман. Кунларнинг бирида ана шу – ҳар доим менинг фойдамга ўйнайдиган муомала қобилиятим биринчи марта менга "хиёнат” қилди.
Меҳнат таътили олиб,қишлоғимга отландим. Автобусга чиқдим.Чиптамда кўрсатилган ўриндиққа бордим. Қарасам, ёнимдаги ўриндиқда гўзал бир қиз ўтирган экан. Ҳали ҳеч ким бир қарашда эътиборимни тортмаган эди.Унинг ҳусни-жамолини ифодалаш учун, назаримда , шоир ёки рассом бўлиш ҳам камлик қиларди.
Автобус йўлга тушди.У гўзаллиги баробарида шунақа камгап эканки, ярим йўлгача ундан эшитганим фақат бир марта, "илтимос, автобуснинг тепа дарчасини ёпиб юборинг” деган жумла ва илтимосини бажарганимдан сўнг, "раҳмат” деган сўзи бўлди.
Бу ширин , тиниқ ва майин овоз эртакдаги маликалар тасаввурини берарди.Мен унга йўл бўйи тинмай гап отардим.У жимгина борар ,баъзан сезилар-сезилмас, жилмайиб қўярди.Жилмайганда янада малоҳатли эди.
-Тақдир вақтинча бўлса-да иккимизга ёнма-ён ўриндиқни насиб этган экан,исмингизни сўрасам, мени айбламассиз...
У бир жилмайди-ю, аммо бир сўз демай автобус деразасига юз бурди.
Турмушга чиққанингизга ишонмайман-ку, аммо севган йигитингиз борлиги эхтимолдан холи эмас кўринади.
-…
- Майли ,жавоб берманг, аммо илтимос, сўзларимни эшитиб боринг...
-...
- Ўзим аслида ёмон йигит эмасман.Ҳар бир инсон қатори бу ҳаётда менинг ҳам кимнидир ёқтириб ,севиб қолган бўлсам нима қипти?! Сиздек гўзал қизни севишим айб эмасдир...
Шу вақтда ҳар қандай шоиру ёзувчилар ёзолмайдиган даражада ақлли сўзларни топиб гапиргандек бўлиб кетдим. Аҳён-аҳён унга зимдан қараб қўяман-сўзларимнинг таъсирини билмоқчи бўламан. Жим кетаётганини эса гапларимнинг унга маъқул бўлаётганига йўяман.
Ҳар сафар эшак аравадек йўрғалайдиган автобус бир зумда Жиззахга яқинлашиб қўйганига ҳайрон қолдим. Қиз ўрнидан туришга уринди.
У "ха” ишорасида бош силкиди.
У "йўқ” ишораси билан бошини сарак-сарак қилди.
У яна оҳистагина "йўқ” ишорасини қилди.
Кайфиятим тушиб кетди.Ахир, шу тобда унинг учун хамма нарсага тайёр эдим. Биргина мухтасар сафарда у менинг бутун борлиғимга айлангандек эди.
У кулиб "йўқ” ишораси билан бошини сарак-сарак қилди.
Хурсанд бўлиб кетдим.”Демак , мен ҳам унга ёқиб қолибман”, деган фикр дилимни ёритиб юборди. Қиз автобуснинг тушиш эшиги томон юра бошлади.Билдимки, Жиззахда тушар экан.Хаёлимдан, бу қизни яна кўрармиканман, қачондир яна учрашармиканмиз, деган орзиқишлар кечди. У автобусдан тушди.Сўнгги бор бўлса-да, уни яна бир мартагина кўриш илинжида ташқарига қарадим...
Қарадим-у... бутун вужудим музлаб, хаёлларим тўзғиб кетди. Кимдир оғир гурзи билан бошимга бир уриб, ўрнимга ўтирғизиб қўйгандек бўлди... Дилимни ўз-ўзимга бўлган нафрат кемирарди.Нега бу қизга шунча сафсата ўқидим,дея сира ўзимни кечира олмасдим... Унинг сўзларимни жавобсиз қолдиришидан мақсади-мени ўз ташвишига "шерик” қилишидан асраш эканлигини англаб, виждоним янада азобланалди. Мен у билан хайрлашаётиб, умидсизликдан "энди менинг ҳаётим тугар экан-да” деганимда, у "йўқ” ишорасини қилганлигининг ортида мен ўйлагандан бутунлай тескари маъно ётганини билиб, бир азобим минг изтиробга айланарди... автобус жойидан силжиб , юра бошлади.
Мен минг азоб билан яна унинг ортидан қарашга журъат топдим... Қиз сумкасини елкасига илганича... оқсоқланиб борарди....
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1143 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz