Ҳабарингиз бор, шу ҳафтадан клубларимиз ҳалқаро майдонларда ўз иштирокларини бошлайдилар. Бизнинг рақибларимиз ҳақида сайтимиз орқали танишиб олдингиз, ҳозирги мулоҳазамиз эса ОФК кубогида қатнашаётган Фарғонанинг "Нефтчи” клубининг рақиби Салгаокар ҳақида бўлади.
"САЛГАОКАР” ХИНДИСТОН, ГОА Ташкил топган йили: 1956 Манзил, давлат: Васко да Гама, Гоа, Хиндистон. Ўйингоҳи: 27.300(!) мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
"Салгаокар”да 5 нафар легионер бор, улар Франциялик Максим Белут, Нигериялик Чиди Эдех ва Экене Экенва, бразилиялик тажрибали Лусиано Саброза ва япониялик Рюжи Суеока. Жамоани эса марокашлик К.Бенчарифа бошқаради. "Салгаокар” Ҳиндистоннинг ҳозирги кундаги учинчи жамоаси, жамоанинг кўпчилигини португал миллатига мансуб ҳиндлар ташкил этишади. Ҳозир эса рақибимизнинг киритган голлари ва дақиқалари ҳақида сўз юритамиз, демак бошладик:
ГОЛЛАРНИНГ УМУМИЙ ҲИСОБЛАРИ Рақибимизнинг миллий чемпионатидаги умумий урилган голлари ўртача ҳисоблаганда ҳар бир ўйинга 1.45 га тўғри келаяпти, ўз уйидаги баҳсларда эса 2.00.42 га тўғри келди, меҳмонда эса жамоанинг голлари 0.90(!) ни ташкил этаяпти. Умумий ўтқазиб юборган голлари сони ҳар бир учрашувда 0.75 ни ташкил этди, ўз уйидагиси 0.70 ни ташкил этса меҳмондагиси 0.80 та голни ташкил этаяпти.
ДЕБЮТ ГОЛЛАР ҲИСОБДА "Салгаокар”нинг ўйинлардаги биринчи голи умумий ҳисобда 31-дақиқага тўғри келди. Жамоанинг ўз уйидаги дебют голи 25-дақиқага, меҳмондаги дебют голи эса 40-дақиқага бориб тақалаяпти. Жамоанинг умумий ҳисобда ўтказиб юборилган биринчи голлари эса 46-дақиқага тўғри келган бўлса, ўз уйидагиси 50, меҳмондагиси эса 39-дақиқани кўрсатмоқда.
УМУМИЙ ХУЛОСА Умуман олиб гапирганда ҳиндлар учрашувни тезкор гол билан бошлашга ўрганиб қолишган, лекин голлар миллий чемпионатларида киритилган. Ҳинд чемпионати савияси эса бизникидан паст, буни ўтган йили ОФК кубогида ҳиндлар билан ўйнаган "Насаф” кўрсатиб қўйган эди. Буни Саркисян шогирдлари ҳам амалда исботлашади деб ўйлаймиз. Биз ОФК кубогининг савиясини паст деймиз, лекин бу турнирда ҳам яхши савияли жамоалар бор, оддий мисол фарғоналиклар мағлуб этишган "Ал Виҳдат”ни олайлик. Бу клуб оддий жамоалар сирасига кирмайди, зеро шу жамоани бизнинг иккинчи клубимиз "Насаф” қийинчиликлар билан ютган эди. Бу жамоани яқинда "Нефтчи” ҳам ютди. Ўйлаймизки, бизнинг "Нефтчи”миз ҳам Ҳиндистондан ғалаба билан қайтади, олға "Нефтчи”!