Четверг, 12.12.2024, 00:27
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Апрель » 16 » Минг бир маслахат
10:40
Минг бир маслахат
Гўшт юмшоқ ва лаззатли бўлиб пишишини истасангиз, уни бир неча соат сутга ботириб қўйинг.
* Котлетларни пиширишда толқондан фойдаланганингиз маъқул. Лекин толқон бўлакларининг товага тарқаб кетиши нохушлик келтиради. Агар котлетларни аввал унга сўнг тухумга, ундан кейингина толқонга белаб олсангиз, қовуриш кўнгилдагидек якунланади.

УЙИНГИЗ ЯШНАБ ТУРИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Қишнинг аёзли кунларида ҳам уйингизда баҳор нафаси уфуриб туришини истайсизми? Унда ҳозироқ хона гулларининг парваришига алоҳида эътибор қаратинг.
– Одатда гул пояларининг қийшиқ ўсишига ҳаддан ташқари намлик ва қуёш нурининг тушмаслиги сабаб бўлади. Шунинг учун гултуваклар ўрнини вақти-вақти билан алмаштириб туринг. Айниқса, гуллар қиш фаслида бунга кўпроқ эҳтиёж сезади.
– Гул барглари қуриса ёки уларга турли доғлар тушса, фунгицид эритмаси билан суғоринг.
– Хона намлигининг ошиб кетиши гул баргларининг сўлишига сабаб бўлади.
– Гул баргларининг тўсатдан тўкилиши уни ҳаддан ташқари совуқ сув билан суғорилганлигидан далолат беради. Иссиқ кунларда уни етарлича суғормаслик ҳам баргларнинг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин.

ЧАНГЮТГИЧГА ЗАРУРАТ ЙЎҚ
Бугун уйингизга меҳмон келади. Аксига олиб юмшоқ мебелларингиз бироз чангланиб, хира тортиб қолган. Уларни чангютгич билан тозаламоқчи бўласиз. Афсуски, бир неча кун олдин чангютгичингиз ҳам бузилиб қолганди. Асло ғам еманг! Юмшоқ мебелингизни бир зумда янгидек қиламиз. Бунинг учун илик сувга бир неча томчи сирка томизиб, у билан матони намлаймиз. Сўнг мато билан мебел юзасини артамиз. Бундай аралашма билан нафақат мебелдаги, балки ойнадаги доғларни ҳам кетказиш мумкин.

БИСКВИТИНГИЗ "ЧЎКИБ” ҚОЛДИМИ?
Қуймоқнинг хамирига сув ва истеъмол содаси солингани сабабли тезда ўз сифатини йўқотади. Уни яна асл ҳолига қайтаришни истасангиз, ушбу тавсиямизга қулоқ тутинг. Ачиган хамирга озгина шакар қўшсангиз, у аслига қайтади. Шу билан бирга, қуймоқ ҳам қизиқариб пишади. Кейинги тавсиямиз эса творогли запеканкалар ҳақида. Агар ушбу ширинлик ёғли творогдан пиширилса, анча вақтгача шаклини йўқотмас экан. Баъзан торт бисквитининг кўтарилмай, кайфиятингизни бузади. Бу борадаги тавсияларимиз билан ҳам танишиб қўйганингиз зарар қилмайди.
1. Бискит совимагунга қадар уни газ печидан олманг. Чунки совуқ ҳавода чўкиб қолиши мумкин.
2. Унинг пишганлигини билиш учун гурурт донасини бисквитнинг четига суқиб ёки бисквит юзасини босиб кўринг. Агар у яна ўз шаклига қайса пишган, акс ҳолда пишмаган бўлади.

Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 3481 | Добавил: Admin | Рейтинг: 1.0/1
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Апрель 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz