Лекин унутмаслик керакки, юз териси жуда нозик бўлиб, унга керакли парвариш кўрсатилмаса, тез фурсатда ўз-ўзини ажинлар билан "безаш”ни бошлаши мумкин. Мевалар мавсуми—ёзда эса терини парвариш қилиш учун кўп вақт сарфлашнинг кераги ҳам йўқ. Озгина ҳафсала бўлса бас.
Резавор мевалар терини ёшартиради, оқартиради ва парваришлайди. Уларда кимёвий косметик кремларга нисбатан табиий, витамин ва минераллар кўпроқ.
Резавор мевалардан ниқоблар
Ниқоб тайёрлаётганда унинг юз терисига мос келиш, келмаслигига аҳамият беринг. ҚҚуруқ юз териси соҳибалари учун – тухум сариғи, қаймоқ ва резавор мевалар қўшилган ниқоблар тўғри келади. Юз териси ёғли бўлса, резавор меваларни тухум оқи ёки ёғи олинган қатиқ билан аралаштириб, юзга суртиш мумкин.
Ниқоб суюқ бўлса, унга бироз крахмал ёки қуруқ сут, оқ тупроқ (глина) қўшиб юборинг.
Қуруқ юз териси учун
Қорағатдан…
Қуруқ юз териси учун:
1 ош қошиқ қорағат мевасини эзинг, унга ярим ош қошиқ қаймоқ ва бир чой қошиқ ўсимлик ёғи єўшинг. Тайёр бўлган ниєобни юзга 15 даєиєага суртинг. Сўнгра илиє сув билан чайинг.
Терини намлантириш учун:
1 ош қошиқ қорағат мевасини эзиб, 1 ош қошиқ творог, 2 ош қошиқ илиқ сут солинг. Бу ниқоб юзингизда 20 дақиқа тургач, илиқ сув ёки кўк чой билан юзингизни ювинг.
Малинадан…
Терини тозалаш учун:
1 ош қошиқдан малина ва қаймоқни аралаштириб, юзингизга суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сут билан чайинг.
Юз рангини яхшилаш учун:
2 ош қошиқ малинага 1 чой қошиқ асал қўшиб, эзинг. Бу аралашмани юзингизга суртиб, 12-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювишингиз мумкин.
Ёғли юз териси учун
Олчадан…
Теридаги тешикчаларига қарши:
5-10 дона олчани данагидан ажратиб, эзинг ва жўхори уни билан аралаштиринг. Бу аралашмани юзингизга суртиб, 15-20 даєиєа ўтгач, намланган пахта билан юзингизни тозаланг.
Юздаги доғларга қарши:
Бир нечта дона олчани эзиб, бир неча томчи лимон шарбати ва 2 ош қошиқ сут қўшинг. Аралашмани юзингизга суртинг, 15 дақиқадан сўнг илиє сув билан чайинг. Ушбу ниқобни фақат юздаги доғларнинг ўзига ҳам суртиш мумкин.
Олхўридан…
Ҳуснбузарларга қарши:
2-3 дона олхўрини қайнаган сувга солинг ва 5-7 дақиқа қайнатинг. Сўнгра совутиб, олхўриларни бошқа идишга олиб эзинг ва 1 чой қошиқ пиёз шарбати қўшинг. Ниқобни юзингизга суртиб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг.
Унутманг! Олча, маймунжон ва малина ниқобларини чайиб ташлаш учун лимон шарбатидан фойдаланиш лозим. Бу резавор меваларнинг ранги ўткир бўлганлиги учун ниқобни яхшиси дам олиш кунлари суртганингиз маъқулроқ. Бирор бир резавор мевага аллергияингиз бўлса, бу мевани юзга ҳам суртмаслик лозим. Аллергенлар қисқа фурсатда тери орқали қонга тушади ва аллергия беради. Ниқобларни юзда узоғи билан 20 дақиқа ушлаш лозим. Сўнгра илиқ сув, сут ёки кўк чой билан чайиш лозим.