Воскресенье, 06.10.2024, 21:59
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 9 » МАСТОПАТИЯ: ТЕКШИРУВЛАРДАН ЎТИНГ!
07:33
МАСТОПАТИЯ: ТЕКШИРУВЛАРДАН ЎТИНГ!
Мастопатия бачадон бўйни эрозияси каби касалликлар — фертил, яъни туғруқ ёшидаги аёллар орасида кенг тарқалган. Таҳририятга шу касалликлар юзасидан бир нечта саволлар келган. Қуйида ана касалликлар юзасидан берилган саволларга жавоб оласиз.

Ҳомиладор бўла оламанми…
Менга «Мастопатия» ташхиси қўйилган. Шифокорга мурожаат қилганимда, «Мастодинон» дори воситасини 3 ой давомида узлуксиз қабул қилишни ва 3 ойдан сўнг такрорий УТТга тушишимни маслаҳат берди. Агар ўтказилган даво муолажалари ёрдам бермаса, операция қилиш кераклигини ҳам айтди. Саволим шундан иборатки, мен туға оламанми, боламни эмиза оламанми? Кўпчилик «Ҳомиладорлик бу касалликдан ҳимоялайди», деб маслаҳат беришди. Ҳомиладорликни қачонга режалаштирганим маъқул...
Ёрқиной, Тошкент.
Жавоб: Ҳомиладорлик ва болани кўкрак сути билан боқиш мастопатия касаллигида яхши ёрдам беради. Чунки гормонлар алмашинуви яхшиланади, шу тариқа сут безларидаги тўқималарнинг озиқланиши ҳам меъёрга келади. Абортлар эса, аксинча, сут безларига салбий таъсир қилади. Сиз даво муолажаларини ўтказиб бўлганингиздан сўнг шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда ҳомиладорликни режалаштирганингиз маъқул.

Кўкракдаги оғриқлар сабаби нима?
Менда туғруқдан сўнг мастит касаллиги келиб чиқди. Шу боис кўкрагимда хирургик операция ўтказилди. Шундан сўнг мастопатия касаллиги ташхиси қўйилди. Уч йилдан сўнг ҳайз цикли давомида кўкракларим оғрийдиган бўлди. Айни дамда, кўкракларим бироз катталашган, оғриқ безовта қилади. УТТга текширтирганимда, мастопатия ташхиси қўйилди. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, «Мастодинон» қабул қилишни бошладим. «Мастодинон» қабулидан сўнг оғриқлар қолиши керак экан. Кўкракдаги оғриқлар сабаби нима бўлиши мумкин?
Манзура, Олмалиқ.
Жавоб: Кўкрак безларидаги оғриқлар сабаби турлича бўлиши мумкин: мастопатия, қалқонсимон без касаллиги, тухумдонлар яллиғланиш касаллиги, ҳайз олди ҳолати синдроми, невралгия, юракдаги оғриқлар сабаб бўлади.
Мастопатия, одатда, оғриқ келиб чиққанда ўзи ҳақида белги беради. Агар сиз шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилсангиз, касалликни енгиб чиқасиз.


Қайси текширувлардан ўтишим керак?
Ўзимда мастопатия бор, деб гумон қилаяпман. Буни аниқ билиш учун қандай текширувлардан ўтиш керак?
Мамлакат, Жиззах.
Жавоб: Ташхис қўйишда маммография (35 ёшдан катта аёллар учун), кўкрак безларини ультра товуш усулида текшириш, тўқималар биопсияси (кўкрак бези тўқимасидан бир бўлак олиниб, микроскоп остида текширилади) усуллари қўлланилади. Бундан ташқари, онколог-маммолог кўриги ҳам буюрилади.

Эрозия даволанилмаса…
Менга яқинда бачадон бўйни эрозияси касаллиги ташхиси қўйилди. Шифокоримиз туғадиган бўлсангиз, даволанманг, деди. Эрозия мавжуд бўлса, кучайиб кетмайдими?
Дилдора, Пастдарғом.
Жавоб: Эрозия касаллиги бу — бачадон бўйни яллиғланиш касаллиги эмас, балки бачадон бўйни тўқимаси ҳужайраларининг ўзгаришидир. Эрозия ташхисини қўйиш учун шу соҳадан материал олиниб, биопсия қилинади. Бундан ташқари, шу соҳадаги микроблар ҳам текширилади. Кўпинча эрозия касаллигига ўз вақтида даволанилмаган жинсий аъзоларнинг сурункали яллиғланиш касалликлари сабаб бўлади. Туғруқлар ушбу касалликнинг олдини олишга ёрдам беради. Эрозияни даволашда консерватив усуллар ёрдам бермаса, шу соҳадаги тўқималар куйдирилади. Шундан сўнг яллиғланишга қарши дорилар буюрилади. Агар яна фарзандли бў-лишни истасангиз, эрозия консерватив усуллар билан даволанади. Фарзандли бўлганингиздан сўнг шу соҳа лазер ёрдамида куйдирилади. Эрозия ўз вақтида даволанилмаса, хавфли ўсмага айланиши мумкин.

Денгизда дам олсам бўладими?
Менга мастопатия ташхиси қўйилган. Яқинда дам олиш учун денгиз бўйига кетмоқчиман. Иссиқда тобланишим ва денгизда чўмилишим мумкинми?
Муниса, Самарқанд.
Жавоб: Ҳаммаси меъёрида бўлса, рухсат берилади.
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 7150 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz