Воскресенье, 06.10.2024, 22:33
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2011 » Декабрь » 7 » Машина олишга пулингиз етмаса?
13:06
Машина олишга пулингиз етмаса?
— Машина пулининг ярмини тўлаб, қолганини бир неча йил давомида бўлиб тўлаш билан қарзга олиш мумкин дейишади? Шу тўғрими?

Аслиддин Комилов, Гулистон



— Мен 2 йил муддатга қарз эвазига машина сотиб олмоқчи эдим. Бозорда ҳаммага ҳам ишониб бўлмайди. Қарзга ёки ижарага олинган машинани ҳам қонуний расмийлаштириб олса бўладими?

Баҳром Расулов, Қўқон



Ҳозирги кунда кўпчилик олдиндан маълум миқдорда фоизини тўлаб ўз эҳтиёжлари учун керак бўлган нарсаларни харид қилиб олишмоқда. Ҳатто машинани ҳам...

Аслида машинани ижарага олиб ҳайдаш ҳеч биримиз учун янгилик эмас. Бу икки томон учун ҳам фойдали. Айримлар эса бошиданоқ бирга машина бозорга боришиб бир машинани танлашади. Мисол учун, машинанинг нархи ўн миллион сўм бўлса, сотиб олмоқчи бўлган одамда уни бирдан тўлашнинг имкони йўқ. Шунда у (имкониятига қараб) 4 миллион сўм тўласа, қолган пулни машинани олиб ижарага бермоқчи бўлган одам тўлайди. Маълум бир вақт белгиланиб, машина учун тўланган қолган 6 миллион сўм бироз устамаси билан тўлаб борилади. Яъни, у сизга 10 миллион сўм эмас, 12 миллион сўмга тушади. Қарз тўлиқ ёпилгач, машинанинг ҳақиқий эгасига айланасиз. Аслида бу ғирром савдо эмас. Балки нархни бўлиб тўлашдир. Лекин бу борада айрим қаллоблар ҳам учраётгани рост. Қарз тўлиқ қайтарилган тақдирда ҳам "мен фақатгина ижарага берганман” деб машинани қайтариб олишади. Бу ҳолга тушмаслик учун масала бошиданоқ қонуний ҳал қилинса олам гулистон.

Малика Мазбудова, адвокат:

— Албатта, ҳар бир масалани ҳал қилишнинг қонуний йўлидан бориш керак. Айримлар шунчаки оғзаки келишиб, охир-оқибатда фирибгарларнинг тузоғига илиниб қолишганини фаҳмлайди. Шунинг учун ҳар бир ишга киришишдан олдин юрист маслаҳатига амал қилинса, қонун бузилишининг олди олинган бўларди ва шахснинг ҳуқуқлари ҳимояланади. Давлат нотариуси машина эгасидан автомашинани ҳайдаш ҳуқуқини яқин кишиларига ёки бошқа шахсларга маълум бир муддатга ишонч қоғози орқали рухсат бериши мумкин. Бу фақатгина ўша одамга ҳайдаш ҳуқуқини беради. Бошқа ҳолатлар бундан мустасно. Шу билан биргаликда, ҳайдаш ҳуқуқини берувчи ишончнома амалиётда машина эгаси, келажакда ҳам ўша одамга машинани буткул сотиб олиш ёки ўз номига расмийлаштириш ҳуқуқини бермайди.

ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ?

Сиз нотариусга бориб ўртадаги келишувни ижара шартномаси тарзида қонуний расмийлаштиришингиз мумкин. Бундай битимларни тасдиқлашда ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари ва бошқа турдаги битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланади.

Машинани ижарага олиш учун нотариусга қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

* Машинанинг техник паспорти;

* Ижарага берувчи ва олувчининг паспорти;

* ижарага берилаётган мулкнинг бошқа шахсга ўтказиш таъқиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумот;

* машина умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда, барча эгаларининг (эр ёки хотиннинг) розилиги.

Нотариус харажатлари қанча ва уни тарафлардан қайси бири тўлайди?

Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга ошириши учун машинанинг шартномада кўрсатилган суммасидан 1 фоизини (белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридан кам бўлмайди) олишга ҳақли.

Тўловни тарафларнинг ўзлари келишган ҳолда амалга оширади.

Носир Алиохунов, нотариус:

— Бу каби масалалар билан бизга мурожаат қиладиганларнинг ҳаммаси аввалдан келишиб олишади. Бизга келганда ундай қилдик, бундай қилдик демасдан ижара шартномаси тузиб қўяқолишади. Лекин маълум бир муддат тугаганидан сўнг автомашинани ўз ҳисобида қолдирилиши ҳақида шартномада албатта кўрсатилиши керак. Қўлингизда қонуний кучга эга бўлган ҳужжат бўлсагина сиз ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қила оласиз.

Қандай ҳолларда ижара шартномаси тузилмайди?

18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш таъқиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади,

Ижара шартномаси қанча муддатга тузилади?

Ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, шартномада белгиланган муддатга тузилади. Агар ижаранинг муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин.

Шу боис шартномада муайян бир муддат белгилангани мақсадга мувофиқ.



Саволларга нотариус Носир Алиохунов жавоб берди.

Сарвар САФАРОВ тайёрлади


Манба: darakchi.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 3637 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Декабрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz