Зиёратчиларнинг ташриф буюришига кўра Париждаги "Лувр" музейи дунёнинг энг яхши музейи мақомини яна ўзиники қилди. Ўтган йилнинг ўзида ушбу музейга 8 миллион 800 минг зиёратчи ташриф буюрган.
Иккинчи ўринни Нью-Йоркдаги "Метрополитан" музейи эгаллаган. Бу музейга 6 миллион инсон меҳмон бўлган. Кучли учликни Лондондаги ""Британия" музейи эгаллаган: 5 миллион 800 минг зиёратчи. Кейинги ўринларни яна Лондондаги "Миллий галерея", "Tatе Gallery", Вашингтондаги "National Gallery of Art", Хитой Тайвейидаги "Халқаро сарой" музейи, Париждаги "Centre Pompidou" ва "Musеe d’Orsay" ҳамда Жанубий Кореядаги "Халқаро" музейлар эгаллади.