«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард амалдаги клуби билан ҳайрлашганини эълон қилди.
«13 йил олдин мазкур ажойиб клубга ташриф буюрганимда, бундай кўп учрашув ўтказишни ва бу даражада муваффақиятлар қозонишимни тасаввур ҳам қилмаган эдим.
Бу клуб менинг ҳаётимнинг бир бўлагига айланди, бунинг учун кўпчиликдан миннатдорман. Биринчи навбатда, Кен Бэйтсдан, айнан у мени ёшлигимда бу ерга таклиф қилган, – мазкур инсонсиз ҳозир бу даражага етишмасдим.
Роман Абрамовичга ҳам ўз рахматимни айтаман, у клубимизни сақлаб қолди ва уни янги босқичга кўтарди.
Ўсишимга ёрдам берган барча мураббийларимга рахмат. Уларнинг баридан мен нимагадур ўрганганман. Бирга тўп сурган ва шу вақтгача бирга бўлган жамоадошларимга ҳам рахмат.
Жаҳондаги энг яхши мухлисларимизга ҳам рахмат. Сиз мени нафақат майдонда, балки ҳаётимдаги қийин дамларимда ҳам қўллаб-қувватладингиз
Олдинда мени нима кутиб туришидан қатъий назар, «Челси» доимо менинг юрагимда бўлади. Умид қиламанки, сизлар билан яхши атмосферада ҳайрлашишга имкониятим бўлади», – дейди Лэмпард.
Манба: www.sports.ru
|