Пятница, 22.11.2024, 01:21
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Февраль » 20 » Кулгихона: Янги кўйлак
08:54
Кулгихона: Янги кўйлак
Аёл зоти шунақа, аввал кўзингни кўр қилади, кейин пешонангни шўр қилади. Э, ёшликда ғўр бўларкансиз, кўзингиз кўр бўларкан, қизларнинг қўлида тўр бўларкан, илинганингизни билмай қоларкансиз. Аҳмоқ бўлмасак, севги-муҳаббат деган гапларга ишониб қўлга тушиб ўтирамизми?

Французларнинг айтишича, аёллар учта нарса, яъни шляпани қойилмақом қўндиришни, эрдан пул ундиришни ва энг муҳими жанжал чиқаришни дўндиришади. Бизнинг хоним ҳам шунақа.

Бу муҳаббат деган нарса ўқ бўлиб юрагингга тегиб, айланиб-айланиб чўнтагингдан тешиб чиқар экан. Ўқ теккандан кейин нима бўларди, овчининг қўлига тушасан, қоласан. Ана ундан кейин қарабсанки, ҳоҳласа патингни юлади, ҳоҳласа терингни шилади. Иложинг йўқ, чидайсан! Чидамай қаёққаям борардинг? Уйланишдан аввал ҳайрон бўлардим, қизларнинг ҳаммаси яхши-ю, ёмон хотинлар қаердан пайдо бўлади, деб? Ростини айтсам, ёшлигимда уйланишдан қўрқардим. Кейин билсам бекорга қўрқмаган эканман. Қўрққанимча бор экан. Юравермасмидим бўйдоқлигимча, нима қилардим, шошилиб уйланиб.

Тўғри хотинимнинг ўзи унчалик ҳам ёмон эмаску-я, фақат пулни яхши кўриши ёмон.Вой буни пулни яхши кўришини айтиб тугатиб бўлмайди.Кун "Пул беринг” билан бошланиб, "Берган пулингиз камлик қилди” билан тугайди. Бир сўз билан айтганда бизнинг пешонамизга ёзилган "Нина Захаровна”нинг танглайини пул билан кўтарган. Қўйиб берсангиз бир кунда 10 марта пул сўраб, эртасига сўровлар сонини йигирматага чиқаради. Шунча пулни нима қилади, дейсизми? Қаёқдан билай, сўраса индамай бераверадиган аҳмоқ бор эканми? Сўраб оғзини бекорга оғритганча қолаверади-да...

Янги кўйлак деса бизнинг хоним ўзларини томдан ташлайдилар. Материалларнинг номлариниям ёддан биламан. Вилюр, помбархит, шифон.... Бу мато жониворга шу кеча-кундузда телевизорда бўлаётган сериалга қараб ном қўядиган бўлишганидан хабарингиз бор-а? Бир пайтлар Шералининг қулоғи, Охунжоннинг мўйлови деганлари бўларди. Ҳозиргилари Гваделупе, Эсмеральда, Тангем, энг охиргиси Ламия билан Осиёмиш...

Ҳар сафар охирги мода, охирги мода деб олади-ю, охири кўринмайди. Мана, бир ҳафтадан бери "Осиё”нинг жанжали. Шундан киймасалар, сингилларининг тўйи тўхтаб, жиянлари хотинсиз, бўлажак келин эрсиз қолармиш. Менам шу сафар қаттик туриб олдим. Эрсиз қоладиган биров экан, хотинсиз қоладиган божамнинг ўғли экан, менга нима?!

Пул йўқ дедим, тамом, вассалом! "Ана, синглинг келин тушираётганининг суюнчисига сенга ўша "Осиё”дан олиб берсин!” дедим.Синглисига ачинади-да,гапимни эшитиб қовоғини уйиб олди.

Шунга уйда бир ҳафтадан бери вазият кескинлашган. Томонларнинг музокара олиб бориш ниятлари йўқ, шу сабабли вақти-вақти билан даҳанаки жанг бўлиб турибди. Бугун эрталаб ишга отланаётиб, ишқилиб тинчгина уйдан чиқиб олай-да, деб турганимда, ўғилча, "Дада, оила дегани нима?” деб сўраб қолса бўладими?

Энди оғиз жуфтлагандим, гапим бўғзимда қолди.

— Оила дегани-чи ўғлим, бу аҳмоқ хотин эрталабдан то кечгача қўли косов, сочи супурги бўлиб эрига хизмат қилади, дегани...

— Эрталаб туриб ишга кетаётган эрга нонушта тайёрлаб кузатиш ўша аҳмоқ хотиннинг вазифасига киради. Оила бўлганидан кейин ҳамма ўз вазифасини бажаришга мажбур, дегани...

— Оила-чи, ўғлим, эр ишхонада ёмон ишлаб мукофот пули олмаса, аламини хотинидан олади, дегани...

— Оила, бу — эри меҳнат қилиб топиб келган пулни, хотини уйда ўтириб кўчага сочади, дегани, ўғлим! Яхшилаб билиб ол!

— Ана тушундингми, ўғлим, хотин одам эмас! Тўй баҳонасидаям битта янги кўйлак киёлмайди! Тағин бу киши оила бошлиғимиш!

— Оила-чи, ўғлим, ҳаётда яшашдан мақсад — фақат ҳар ҳафта янги кўйлак кийишдан иборат эмас, дегани...

— Бўлмаса, яшашдан мақсад ҳар ҳафта чойхонада улфатлар билан ош еб, қийшайиб келиш экан-да?

-Йўқ, эрта-ю кеч сериал кўриб, шўрваниям тагига олдириб юбориш... -

-Йўқ,озгина янглишдингиз менимча, минг турли баҳонани қалаштириб, шанба, якшанбадаям уйда қорасини кўрсатмаслик...

-Шу гапингизда о-о-о-озгина хато кетди-ёв онажониси, яшашдан мақсад кеча-ю-кундуз телефон гўшагидан узилмаслик...

-Тўппа-тўғри! Хотиним титкилаб, сир-синоатимдан воқиф бўлиб қолмасин деб, уяли телефонни ёстиқнинг тагига қўйиб ётиш, десангиз янаям тўғрироқ бўларди...

— Бўлди, жонимдан тўйдим!

— Бўлди, менам жонимдан тўйдим!

-Мен умуман тўйдим!- дедим овозимнинг борича бақириб.Шу пайт бир менга, бир онасига мўлтираб қараб турган ўғлим:

— Бўлди, дадажон, ойижон тушундим! — деди ёш думалаётган кўзларини ишқалаб. — Оила — жанжал дегани экан-да?!

Ана шунақа, тушунгандирсиз, бу сафарча ҳам енгилдим! Аммо кейинги сафар ён босадиган аҳмоқ йўқ!

Қанотли фикрлар!

*Аҳмоқ одам ўз атрофида фақат ахмоқларни кўради. Ақлли одам ўз атрофида фақат ақллиларни кўради. Доно одам эса, ақллиларни ҳам, аҳмоқларни ҳам кўради.

*Агар ёлғон фақат зиён келтирганида эди, реклама компаниялари бу қадар бойиб кетишмасди.

*Одатда совғалар икки хил бўлади: 1. Ҳеч кимга керак бўлмайдиган совғалар. 2. Ҳеч ким совға қилмайдиган совғалар...

Соат 5:50 – Ҳали бемалол мизғиб олсам бўлади. Соат 6:50 – Туриш керак. 6:57 – Учгача санаб тураман, бир, икки... 9:50 – Вой!..

*Стоматологлар фикрича, тишларни асрашнинг учта усули бор: 1.Ҳар куни икки мартадан ювиш. 2. Ҳар олти ойда стоматолог кўригидан ўтиш. 3. Бошқаларнинг ишига бурун суқмаслик.

*Сиз аҳмоқ билан талашиб-тортишаётганингизда, у ҳам худди шу ишни қилаётган бўлади.

Латифалар

Бола милиция таянч пункти олдида қидирилаётган ашаддий жиноятчиларнинг суратларига тикилиб қолди.

-Дада, булар кимнинг сурати?

-Булар қочиб юрган жиноятчиларн, ўғлим!

- нега суратга тушираётганда тутиб олишмаган?



***

Дўконда бир эркак истиҳола билан сотувчи қизга юзланди:

-Узр, мабодо ёнингизда 100 минг пул бўлганида, сиз қайси бўлимга кирган бўлардингиз?

-Косметика бўлимига!

-О, раҳмат, демак хотинимни ўша ердан қидираман.

***

Шифохонада.

-Доктор, ёрдам беринг, мен ҳозир ўлиб қоламан.

-Хавотир олманг, ўзим сизга ёрдам бервораман.

***



ТУҲФА НАЗАРОВА


Манба: darakchi.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1282 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz