Воскресенье, 06.10.2024, 23:20
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 9 » ХАТОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
07:37
ХАТОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ
Ҳаётимизда кўп хатоларга йўл қўямиз. Агар улардан тўғри хулоса чиқарганимизда эди, бошқа хато қилмаган бўлардик. Психолог Тошкент Давлат Педагогика университети Педагогика ва психология қайта тайёрлаш курси раҳбари Феруза Алимова ана шундай хатоларнинг олдини олиш йўлларини кўрсатади.

«Зиқна эр дастидан дод!»
«Турмуш ўртоғимнинг бир ёмон одати бор. Ўта зиқна ва пул йиғмаса, касал бўлиб қолади. Ўзим бемалол сарф-харажат қилолмайман. Бир нарсани сотиб олишдан олдин, албатта, жанжал бўлади. Менга маслаҳат беринг, бундай эр билан қандай яшай?»
— Зиқна ва пул йиғади, деган тушунчаларни, аввало, фарқлаб олиш керак. Балки бу аёл жуда кўп нарсаларни хоҳлар — ҳар мавсумда 6-7тадан кўйлак олишни, чет элга саёҳат уюштиришни, ҳафтада бир марта қиммат ресторанга боришни талаб қилаётгандир. Лекин эркакнинг бу хоҳишларни бажаришга имконияти етмаса, уни зиқна, деб бўлмайди. Аксинча, эркак оддий нарса учун ҳам ҳаддан ташқари майдалашаверса, буни зиқналик деса бўлади. Пул йиғади, дебди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир. Пулларини жамлаб, каттароқ буюм олмоқчидир. Бу аёлнинг турмуш ўртоғи зиқнами ёки тежамкор, шуни ҳам ажратиб олиш керак. Агар эр чиндан ҳам зиқна бўлса, аёлнинг ўзи ўрнини топиб, қўли очиқлик қилсин. Дейлик, бирор-бир кўйлакни ўзига олмасдан, эрига олиб берсин. Шу тариқа эркакни қўли очиқликка бироз бўлса ҳам, ўргатиш мумкин.

«Эримга керакмиканман?»
«Яқинда бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолдим. Аслида, эрим билан севишиб турмуш қурганмиз. Аммо ҳозир ўзимни унга керак эмасдек ҳис қилаяпман. Тўғри, у ҳеч нарсани билдирмайди, вазиятни тушунаяпти. Лекин энди унга соғлом рафиқа бўла олмайман-ку, нима қилай?»
— Бу аёлда тўлиқсизлик комплекси бор. Мен энди аввалгидек эмасман, яқин инсоним ташлаб кетармикан, деган қўрқув қийнаяпти. Бундай ҳолатда бу комплексни бошқа йўллар билан тўл-диришга тўғри келади. Олдин соғлом бўлган пайтда қила олмаган ишларни энди уддаласа бўлади. Мисол учун, аввал эрига кўп вақт ажрата олмагандир ёки етарлича кўнглини ололмагандир, суҳбатлашиб ўтиролмагандир. Агар бу аёл эрига жисмонан ёрдам бера олмаса, маънавий томондан қўллаб-қувватлашни ўргансин. Ногиронлик нисбий тушунча. Бу дегани, энди уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, дегани эмас. Масалан, оёғи ёки қўли йўқ одамларнинг қониқарли ҳаёт кечирган ҳоллари жуда кўп. Бор-йўғи оёғи оғриб туриб ёки соппа-соғ инсон ҳам ҳатто оддий ишни уддалай олмаслиги мумкин. Демак, бу аёлда мен соғлом юрган пайтимда вақт ажрата олмаган ишларимни энди қилишим мумкин, деган хаёл бўлиши керак. Бундан ташқари, у ҳали эрининг ичидаги гапларни билмайди. Шу ўринда бу аёлнинг турмуш ўртоғига ҳам маслаҳат берардимки, аёлини ёлғиз қолдирмасин, меҳр-муҳаббатини аямасин, унга керак эканлигини билдириб турсин. Бу вазиятда эри рафиқасига ҳеч нарсани билдирмаяптими, демак, у яхши инсон. Бундай турмуш ўртоқнинг қадрига етиш керак.

«БАХТ ФОРМУЛАСИ БОРМИ?»
«Атрофдаги одамлардан бахт формуласи ҳақида кўп эшитганман. Чиндан ҳам бахтнинг қандайдир формуласи борми?»
— Оилавий ҳаётда ҳар бир инсоннинг алоҳида формуласи бўлиши керак. Бахтли бўлишнинг ягона формуласи йўқ. Тасаввур қилинг, қозонда овқат пиширяпсиз. Таомингиз ширин бўлиши учун қозонга қандай масаллиқлар солиш, қачон солиш, қандай қовуриш, қанча туз солиш — бу ҳар кимда индивидуал тарзда бўлади. Оддий тузни олинг. Кимдир шўрроқ овқатни ёқтирса, кимдир тузи камроқ таомни хушлайди. Яна кимдир таъм бериш учун овқатга қалампир солади. Ўша овқатнинг мазасига ўрганган одамлар учун энг ширин таом ўша ҳисобланади. Қўпол қилиб айтганда, бахт формуласи ҳам овқат пиширишга ўхшайдиган жараён. Ўчоққа қанчалик оловни кўп ёқасиз ёки кам, соладиган ўтинингиз ҳўлми ёки қуруқ, таомлар шунга қараб пишади. Демак, хулосамиз, ҳар бир одамда ўзининг бахт формуласи бор.
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 1490 | Добавил: nigora | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz