Главная » 2012»Июнь»23 » Йўл ҳаракати қоидасини бузган вазир истеъфога чиқди
09:33
Йўл ҳаракати қоидасини бузган вазир истеъфога чиқди
Шу ойнинг ўзида икки марта автомобилида йўл ҳаракати қоидасини бузган ва машинасида хушсиз ҳолда топилган АҚШ савдо-саноат вазири Жон Брайсон истеъфога чиқди.
У президент Барак Обамага берган мактубида саломатлигини жойида эмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Обама унинг истеъфосини қабул қилди.
Жон Брайсон 9 июн куни қоидани қўпол равишда бузиб, автомобилида ҳушсиз ҳолда топилган эди. У истеъфо мактубида шундай жумлаларни келтирди: "Автоҳалокат туфайли саломатлигим оғирлашди, бу шароитда ўз вазифамни адо эта олмайман".У бу вазифага 8 ой олдин тайинланган эди. Энди унинг вазифасини ёрдамчиси давом эттиради.