Четверг, 12.12.2024, 00:12
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 9 » ЮЗ ТЕРИСИ ДУШМАНЛАРИ…
07:29
ЮЗ ТЕРИСИ ДУШМАНЛАРИ…
Бир нарсага эришиш учун бошқасидан воз кечиш принципида ташқи гўзаллигингизни хавф остига қўйишингиз қанча зарар келтиришини биласизми? Буни қуйидаги кундалик одатларингиз мисолида кўришингиз ва хулоса чиқаришингиз мумкин.

Сақич чайнаш шартми?
«Ҳар сафар овқатдан сўнг сақич чайнашимиз шарт»лигини реклама қилишларига қарамай, пластик жарроҳ ва косметологлар тескарисини таъкидлашмоқда. Улар фикрича, доимий кавшаниш оғиз атрофи соҳасининг эластиклигини таъминловчи мушаклар фаоллигини пасайтиради ва мимик ажинларнинг эрта пайдо бўлишига сабаб бўлади. Яна бир гапни биласизки, назокат соҳибаларининг сақич чайнаб турган образи атрофдагилар учун чиройли манзара эмас.

Меъёрдан ортиқ ишлаш
Ўта меҳнаткаш кишилар дангасароқ ҳамкасбларига нисбатан эрта қариш хавфида қоладилар. Ишонинг, тинимсиз рақобат, асабнинг зўриқиши, ҳордиқ ва овқатланишнинг режали эмаслиги ҳали ҳеч кимга фойда келтиргани йўқ. Доимий стрессдан юз ранги хиралашиши, яллиғланиши, тери тўқималари эса жонсиз ҳолатга келиши мумкин. Офисда узоқ вақт кондиционердан фойдаланиш терини қуритиб, унинг ҳаётий фаоллигига зарар етказади. Албатта, ҳеч ким сизга ишдан бўшаб, уззукун дам олинг, дегани йўқ. Аммо кун тартибини тўғри белгилаб, ўз вақтида маданий ҳордиқ ва спорт машқларига улгуриш фойдадан холи эмас. Офисда эса микроэлемент ва минералларга бой сувдан фойдаланинг, у терини тинчлантириб, сув-липид балансини барқарор қилади.

Ғилофсиз телефон хавфи
Одатда, телефон сумканинг тубида, бошқа буюмлар остида аллақанча чанг ва микробларни ўзига йиғади. Бундан ташқари, унда микроорганизмларнинг севимли озуқаси бўлган тери ва тери ёғларининг қотиб қолган бўлакчаларини бемалол кўриш мумкин. Олимларнинг аниқлашича, ҳар куни мобиль телефонларга қўлларимиздагидан кўра, кўпроқ бактериялар йиғилади ва мулоқот вақтида юз ва қулоқ терисига кўчиб ўтишади-ю, акне, экзема, қулоқнинг ташқи яллиғланиши каби касалликларни юзага келтиради. Шундай экан, телефонингизни ғилофга солиб ишлатинг ёки ҳар куни антибактериал салфетка билан артиб туринг.

Пардоз билан ухлаганда
Каттаю кичик аёллар, кўпинча, уйқу олдидан пардозини тозалашда, афсуски, дангасалик қилишади. Организмимиз каби теримизнинг ҳам ўз биоритми бўлиб, соат 00:00 дан 04:00 гача тери фаол равишда ўзида мавжуд нарсаларни сингдиради. Кун давомида йиғилган чанг, тери ёғлари, дерматит, акне ва аллергик таъсирларни юзага келтириши, пардоз остида тери нафас ололмай, қуриб, хиралашиши мумкин.
Ҳуснбузарларни сиқиш яна бир зарарли одат. Бу билан фақат мутахассис шуғулланиши керак. Акс ҳолда, жиддий тери муаммолари таҳдидига учраш ҳеч гап эмас.

Душман парҳезлар
Бирдан озиш ва яна тезда вазн тўплаш терингиз душманидир. Йўқотилган килограммлар юз териси остидаги бириктирув тўқималарининг юпқалашишига, яъни намликни қуритиб, эрта ажин пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ечим: тўғри ва босқичма-босқич, озуқа рационига шикаст етказмайдиган парҳезни танлаш, ёшлик ва гўзалликни ўз вақтида асраб қолишдир.

Уйқу - энг яхши даво
Буни эшитгансиз, албатта. Уйқу куч бағишлаб, хасталиклардан халос этувчи, ҳаёт учун муҳим ҳолатдир. Агар сиз етарлича ухламаслик одатини ўзлаштирган бўлсангиз, каттагина зарарга йўлиқасиз. Қон таркибида шакар даражасини назорат қилувчи инсулин гормонига бўлган сезувчанликнинг пасайиши, стресс, ҳазм қилиш органлари фаолиятининг бузилиши, тери қуриши кабилар уйқусизлик натижаси саналади. Ва охир-оқибат, юз териси ранги хиралашиб, тери яллиғланиши юзага келади.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 2251 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz