Воскресенье, 06.10.2024, 22:21
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 9 » ЁЗНИНГ ИССИҚ КУНЛАРИДА…
07:31
ЁЗНИНГ ИССИҚ КУНЛАРИДА…
Ёзнинг иссиғидан ёш болалар билан кекса одамлар кўп азият чекишади. Айниқса, гўдаклар ташқи муҳит ўзгаришларига кўника олмай, безовталанишади. Уларнинг териси қизаради, сўнгра шу қизариш соҳасида бичилиш келиб чиқади. Бичилган жой эса ачийди. Бу ҳолат бола безовталигига олиб келади.

Касаллик бошида
Аввалига бола терисида майда доғлар пайдо бўлади. Доғлар бирданига тошади. Халқ тилида бу ҳолатга «иссиқлик тошиши» деб таъриф берилади. Бу бичилишнинг биринчи белгиси ҳи-собланади. Тошма тошганда бола безовталанмайди, ҳеч қандай ноқулайлик ҳисси келиб чиқмайди. Бироқ бу ҳолат ўз-ўзидан ўтиб кетмаслиги мумкин. Тошмани йўқотишда одатий гигиеник муолажалар ҳам ёрдам беради.

Олдини олиш
Одатда бичилишлар ёз ойларида келиб чиқади. Шу боис бу фаслда қуйидагиларга эътибор беришингизни тавсия қиламиз:
* ёз ойларида болага пахталик кийимлар кийдиришга ҳаракат қилинг;
* ётоқ чойшаблари ҳам табиий толадан бўлиши лозим;
* бола ётган хона ҳароратини мунтазам кузатиб боринг. Хона ҳарорати +20 С атрофида бўлиши керак;
* болани ҳаво ҳароратига мослаштириб кийинтиринг;
* уйда болани синтетик адёлларга ўраб ташламанг;
* болага ишлатиладиган кремларни ҳам мавсумга мослаб танланг;
* асосини ёғлар ташкил этадиган кремларни ёзда қўлламанг;
* ёз ойларида асоси сувдан иборат бўлган гигиеник воситаларни харид қилинг. Чунки ушбу воситалар тери ўтказувчанлигини бузмайди;
* болани чўмилтирган пайтингиз болалар совунидан фойдаланинг.

Сабаблари
Бола организми катталарникидан фарқ қилади. Улар кунлар исиб кетиши билан иссиқликни кўтара олишмайди. Бола исиб кетиши билан организмда суюқлик ишлаб чиқарилиши ортади, яъни тер безларидан тер ажралиши кучаяди. Бу ажралаётган суюқлик организмни исиб кетишдан сақлайди. Агар бола жуда қалин кийинган бўлса, устини қалин ўраб, терисига кремни қалин суртган бўлсангиз тер ажралиши бузилади. Натижада, тер ташқарига ажралмасдан, тер безларида тўплана бошлайди. Шу боис терига турли пушти рангли тошмалар тошади.
Бу ҳолат бола хасталанган пайти ҳам кузатилади. Чунки иситма натижасида бола терлайди. Одатда, бичилиш ҳаво қийин алмашадиган соҳаларда келиб чиқади. Масалан: қулоқ орқаси, қўлтиқ ости, чов бурмаси, бўйин, орқа томонда, думбалар орасида.

Бичилиш асорат берганда…
Агар бичилиш 2-3 кунда ўтиб кетмаса, тошмалар кўпайиб борса ва тошма ранги ўзгарса, уларга инфекция тушганлигидан дарак беради. Бу ҳолатда турли малҳамларни мустақил равишда ишлатиб кўрмасдан, болалар шифокорига мурожаат қилинг.

Бола териси ўта нозик бўлиб, унинг юзаки яллиғланиши микроблар тушишига мойиллик яратади. Шу боис бу ҳолатнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун қуйидагиларга риоя этинг:
* болангизни она сути билан озиқлантиринг. Мутахассисларнинг фикрича, она сути билан озиқланадиган болаларда бичилиш ҳолати кам учрайди;
* бичилиш келиб чиққанда, болалар кукунидан фойдаланинг. Бунда кукунни аввал кафтингизга тўкинг. Сўнгра кафтингизни бола баданига ишқалаб, суртиб чиқинг. Тери юзаси қизарган бўлса, крем суртманг;
*хонани тез-тез шамоллатиб туринг. Болани чўмилтиришингиз билан иссиққа ўраманг. Баданидаги намлик қотгандан сўнг кийинтиринг;
*ёз ойларида болани тез-тез чўмилтиринг;
*мойчечак ва иттиканак (череда) гуллари тенг миқдорда олинади ( 6 ош қошиқ) ва 1 литр сувга солиб, қайнатилади. Қайнатма докада сиздириб олинади, сўнгра шу сувда бола чўмилтирилади. Чўмилтириш олдидан эритмани ҳар сафар янгилаб олинг.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1397 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz