Пятница, 19.04.2024, 19:00
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Февраль » 20 » Интернетга уланмоқчимисиз? Кўмаклашамиз
08:16
Интернетга уланмоқчимисиз? Кўмаклашамиз
Бугунги кунда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони сал кам 9 миллионни ташкил қилади. Вақт ўтган сари ушбу алоқа тури ҳар бир хонадонга кириб бормоқда. Ҳозирда мамлакатимизда интернет хизматини кўрсатувчи кўплаб компаниялар мавжуд ва улар хилма-хил хизмат турларини таклиф қилишмоқда. Лекин халқаро тармоққа эндигина уланиш арафасида турган мижоз учун улар орасидан энг муносибини танлаб олиш ўта муҳим. Қуйида Ўзбекистон шароитида интернетга уланишнинг турлари ҳақида ҳикоя қиламиз.



Тезкор ва қулай



Савол: Уйдаги компьютеримни Интернетга улатмоқчи эдим. Танишларим ADSL ни тавсия қилишяпти. Унга қандай уланиш мумкинлиги ва ушбу хизматнинг қандай ишлаши тўғрисида маълумот берсангиз?

Малика Жумаева, Жиззах.ш



Жавоб: ADSL – Ўзбекистондаги Интернетга уланишнинг энг оммабоп шаклларидан бири. У "Ассиметрик рақамли абонент линияси” деган маънони билдиради. Қисқача қилиб айтганда, ушбу хизматга уланган абонент катта ҳажмдаги ахборотларни олиш имкониятига эга бўлади. Ўзи эса фақатгина энг асосий буйруқ ва сўровларни жўната олиши мумкин. Интернетга уланиш учун уй телефони, аниқроғи, унинг кабелидан фойдаланасиз. Лекин тармоқда қолишингизни таъминловчи қурилма – модем телефон алоқасини банд қилмайди.



Ҳаво орқали уланамизми?

Савол: Интернетга уланмоқчиман, лекин уйимнинг ичидан ҳар хил кабел симлари ўтишини хохламайман. Ўзбекистон шароитида симсиз Интернетга уланиш мумкинми?

Бекзод Мирзаев, Самарқанд. ш.



Жавоб: Сиз wi-fi га уланишингиз мумкин. wi-fi қисқартмаси инглизча Wireless Fidelity – сўзларидан олинган бўлиб, "симсиз аниқлик” деган маънони билдиради. Бунда уйингизгача махсус кабел тортиб келинади ва эшик тепасига симсиз кириш имкониятини берувчи қурилма (симсиз роутер) ўрнатилади. Роуторга, унинг уланиши ва созланишига алоҳида ҳақ тўлайсиз.

Янги технология

Савол: Сўнгги пайтларда радио орқали Home Ethernet ҳақидаги рекламаларни тез-тез эшитяпман. Унинг нималиги ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Сардор Муқимов, Ғазалкент ш.



Жавоб: Оптик толали алоқа линияси ёки Home Ethernet – базаси оптик толали кабелдан иборат энг ишончли ва барқарор Интернетга уланиш технологияси. Бунда махсус ўрнатилган терминалдан ҳар бир уйга электромагнит тўлқинларидан, турли радиочастоталардан тўлиқ ҳимояланган, юқори тезликни таъминловчи оптик толали кабел ўтказилади. Ахборот олишнинг юқори тезлиги 1000 мбит/с ва ундан юқори бўлиши мумкин. У интернетдан ишончли ва узлуксиз фойдаланишингизни таъминлайди.



Савол: Иш юзасидан кўплаб шаҳарларда бўламан. Интернетга телефон орқали кириш ҳамиша ҳам қулай эмас, бундан ташқари симсиз тармоқ ҳамма ерда ҳам мавжуд эмас. Менга Интернетга уланишнинг қайси турини маслаҳат берасиз?

Жасур Исаев, Урганч ш.



Жавоб: Сиз учун энг қулай танлов, бу — usb-modem сотиб олиш. Уни республикамиздаги Beeline, MTS, Ucell компаниялари офисларидан ҳарид қилишингиз мумкин. Ундан фойдаланиш учун нетбук ёки ноутбук талаб қилинади.



Мутахассис фикри

Михаил Суриков, тармоқ маъмури:

— "Уй интернети” билан шуғулланувчилар Dail-up сифати борасида жиддий кўришлари керак. Менимча, Тармоққа уланишнинг бу тури Тошкентда ўзини оқламайди, чунки бу хизмат аллақачон ўтмиш технологиясига айланиб бормоқда. ADSL технологиясини эса рақобатбардош хизмат тури деса бўлади. Тўғри, бунинг учун модем керак бўлади, аммо бу қурилмани сотиб олиш шарт эмас, уни ижарага олсангиз ҳам бўлади. Бунинг устига қўшимча хизматлари ҳам мавжуд. Масалан, ўз шахсий почта қутингизга эга бўлишингиз ёки ўйинлар заҳирасидан фойдаланишингиз мумкин. Бугунги кундаги замонавий телекоммуникациянинг энг истиқболли тизимларидан бири, бу — оптик толали тармоқ (Home Ethernet) ҳисобланади. Янги оптик тармоқнинг тезлиги Dail-up, ADSL билан солиштирганда анча тезкор ҳисобланади. Самарадорлик жиҳатидан оптик тармоқни хеч бири билан таққослаб бўлмайди.

Хизматлар ва нархлар



ADSL (нархлар уланиш тезлигига, фойдаланилган мегабайт миқдорига ва амалдаги тариф режангизга боғлиқ.)

·UZONLINE – 9000 дан 100.000 сўмгача

·Sarkor Telecom – 5 дан 280 АҚШ долларигача

·TPS – 10 дан 50 АҚШ долларигача

·Shark Telecom – 5 дан 150 АҚШ долларигача

·Beeline Internet – 10 дан 50 АҚШ долларигача



Home Ethernet (нархлар уланиш тезлигига, фойдаланилган мегабайт миқдорига ва амалдаги тариф режангизга боғлиқ, ҳамма минтақаларда ҳам уланиш имконияти мавжуд эмас.)

·UZONLINE – 20000 дан 80000 сўмгача

·Sarkor Telecom – 10 дан 50 АҚШ долларигача

·Beeline Internet – 10 дан 50 АҚШ долларигача



3G USB Modem:

·Beeline – 45000 дан 63000 сўмгача

·MTS – 45000 дан 50000 сўмгача

·Ucell – 50000 дан 79000 сўмгача

·Интернет хизматига уланиш 20000 дан 50000 сўмгача бўлади.

Манба: darakchi.uz
Категория: Telekomunikatsa | Просмотров: 2917 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz