Главная » 2012»Июль»17 » Инсон яқинда ўзга сайёраликлар билан алоқага чиқади
15:58
Инсон яқинда ўзга сайёраликлар билан алоқага чиқади
Дублинда ташкиллаштирилган илмий анжуманда олимлар яқинда ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатилишини маълум қилишди.
Илм дунёси карбонат оксид миқдори кўп бўлган ва қоялардан иборат сайёраларда ақлли мавжудотлар мавжудлигига ишонмоқда.
Ирландиянинг Дублин шаҳрида ўтказилган "Euroscience Open Forum" номли анжуманда сўзга чиққан олимлардан бири Оксфорд университети профессори Жоселин Белл Бернелл "Ўзга сайёраларда ҳаёт борлигини яқин йиллар ичида исботлаймиз. Бироқ ўзга сайёраликлар билан алоқага киришига қанчалик тайёрмиз?" деди. "Ўзга сайёраликлар билан алоқага чиққанимизда илк бор кимни огоҳлантиришимиз керак? Жураналистларними, давлат раҳбарлариними ёки дин пешволариними?" деб қўшимча қилди профессор. Унинг айтишича, ўзга сайёраликлар билан лазер нурлари ва радио тўлқинлари орқали алоқа боғланади. Баъзи олимларнинг фикрича, ўзга сайёраликлар карбонат оксид миқдори кўп бўлган ва қоялардан иборат сайёраларда яшашади.