"Барселона" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг ҳакамлардан шикоят қилмаётгани ва Сандро Роселнинг ҳакамлар тўғрисидаги чиқиши хусусида гапириб ўтди.
"Сандро Росель "Барса" президенти лавозимида ишлаб келаётгандан бери барчага яхши томондан намуна бўлмоқда. Тўрт йилдан бери шу клубда ишлаётган бўлсам, бирон марта ҳам ҳакамлар ҳатти-ҳаркатидан нолимаганман. Аммо, агар айрим вазиятлар хусусида норози оҳангда ўз фикримизни билдирсак, бу шикоятдек қабул қилинса, демак шикоят қилаяпмиз.
Ҳакамлар атрофидаги гап-сўзлар мени асабимни ўйнайди. Бу билан биз испан футболига озор етказишни истамаймиз. Агар "Реал" чемпион бўлиши керак бўлса, бўлақолсин", - дейди Гвардиола ўзининг интервьюсида.