Среда, 18.09.2019, 17:03
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 243

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 4 » ФИРИБГАР АЁЛ
15:38
ФИРИБГАР АЁЛ
Ҳикоямизни қисқа ва лўнда қилиш мақсадида, «қаҳрамонимиз»нинг юқоридаги жиноят ишлари таф-силотларига тўхталмасдан, диққатингизни унинг фақатгина ўтган 2011 йилдаги  3 эпизодли «иши»га қаратмоқчимиз.
    2011 йилнинг 31 июл куни Х.Наврўзова икки фарзанди билан автобусда кетаётганида ёнига  Г.Атаханова ўтиради ва унга дабдурустдан ис¬сиқ-совуқ қилинганлиги ва ишлари орқага кетаётганлигини, ўқиб қўйса, ишлари юришиб кетишини айтади. Табиийки, аёл соддалигиданми ёки аёллигига борибми, унинг алдовларига лаққа ишонади. Автобусдан тушгач, Г.Атаханова уни йўловчи кам жойга олиб бориб, унга тилла занжири ва бир жуфт тилла зирагини ечишини ва уларни ўқиб қўйишини айтганида, Х.Наврўзова ҳеч иккиланмасдан ечиб беради. Г.Атаханова уларни қоғоз парчасига ўрайди ва алланималарни ўқиб, унинг чўнтагига солади. Қоғоз ўрамини фақат бир соатдан кейин уйига боргач, очишини тайинлайди. Х.Наврўзова уйига келиб, қоғоз ўрамини очганида, не кўз билан кўрсинки, тиллалар ўрнини беш-олти дона тош парчалари эгаллаган эди.
    Чув тушган Х.Наврўзова Миробод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади...
    2011 йилнинг 25 август куни Мирзо Улуғбек кўчасидаги бекатда автобус кутиб турган Г.Аҳмаджонова Г.Атаханованинг навбатдаги «ўлжа»сига айланади. Найрангбоз аёл Г.Аҳмаджонованинг олдига келиб, «Сен яхши аёл экансан, ҳаммага яхшилик қилар экансан-у, лекин қилган яхшиликларинг    қайтмас экан. Ои¬ланг-дагиларни ҳар хил дуолар билан ўқиб ташлашган, агарда ҳозир ўқитмасанг, оилангда кимдир вафот этиши мумкин», дейди. Аёл унинг найрангларига ишона бошлагач, биргаликда ўриндиққа бориб ўтиришади ва унга ҳам тиллалари орқали бало-қазоларни чиқариб ташлаши мумкинлигини айтади. Г.Аҳмаджонова унга тилла занжирини ечиб беради. У занжирни қоғозга ўраб, бошидан икки-уч марта айлантириб, ўрамни унинг қўлига тутқазади. Кечаси ётишдан олдин ёстиғи тагига қўйиб ётишини, ундан олдин қўлида бир соат ушлаб юришини, агар ундай қилмаса, шол бўлиб қолишини уқтиради. Содда аёл уйига бориб, қоғозни очгачгина алданганлигини англайди.
    2011 йил 28 август куни Г.Атаханова автобусда кетаётган Н.Мирзаеванинг ёнига ўтиради ва унга «Сизда бир нарсани кўриб турибман, сизни кимдир иссиқ-совуқ қилган ва сизга 29 та қабристоннинг тупроғи сепилган. Чунки сизнинг чап кўзингизда «крестик» кўриб турибман», дейди. Н.Мирзаева ҳам унинг гапларига чув тушади. Автобусдан тушишгач эса унга: «Оилангиздагилардан бири сентябр ойида вафот этади, агарда мен сизни дуо қилсам, бундай бўлмайди. Ҳаммаси яхши бўлади, оиланг тинч яшайди. Сендан менга ҳеч нарса керак эмас», деб, ёнидан бир талай игнани чиқаради. Унинг ичидан биттасини олиб: «Игнанинг ранги оқ, агарда сенда айтганларимнинг ҳаммаси бўлса, игна қорайиб кетади, ҳаммаси яхши бўлса, оқлигича тураверади. Сен кўзимга қараб тур», деб қўлидаги игнасини бошидан ва юзидан айлантиради. Н.Мирзаева унинг қўлидаги игна қора бўлиб қолганлигини кўради. Шунда Г.Атаханова унга: «Сиз тилла буюмларингизни ёстиғингиз остига қўйиб ухлашингиз керак. Бунинг учун тиллаларингизни ҳозир мана бу газетага қўясиз», дейди. Н.Мирзаева қўлидаги тилла узукларини газетага қўйгач, Г.Атаханова уларни ўраб, унга бераётганида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ХООБ профилактика инспектори келиб, уларнинг ҳужжатларини сўрайди ва хизмат хонасига олиб боради. Шу ерда унинг кирдикорлари ошкор бўлади.
Шу тариқа «сеҳргар»нинг найрангларига чек қўйилди. Йўқса, Гўзал Атаханова ўзининг найранглари билан яна кўпларни чув туширган бўлар эди.
    Судда Г.Атаханова барча қилмишларини тан олди. Суд судланувчининг ҳар учала эпизод бўйича ҳаракатларини кўриб чиқиб, жазо тайинлади. Яъни судланувчининг муқаддам бир неча маротаба судланганлигини, моддий зарар қопланмаганлигини, жиноятни жазони ўтаётган вақтида содир этганлигини оғирлаштирувчи ва айбига тўлиқ иқрорлигини енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб, унга нисбатан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, суд судланувчининг беш ёшли қизини «Меҳрибонлик уйи»га топширишни лозим деб топди.
    Сайёра Мадиярова, Мирзо Улуғбек туман прокурорининг катта ёрдамчиси
manba: bekajon.uz
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1075 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2019Создать бесплатный сайт с uCoz