Понедельник, 23.09.2019, 10:27
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 123

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июнь » 23 » Фарзандингиз шўхлик қилганда …
09:20
Фарзандингиз шўхлик қилганда …
Бўлар иш бўлди. Сир ошкор этилди! Сизнинг ажойиб одобли фарзандингиз «шундай бир иш қилдики», ҳайратдан ёқангизни ушладингиз.

Тажрибали, кўпни кўрган киши сифатида вазиятни баҳолаганимизда, кичкинтойимиз тиндирган иш ақлга сиғмайдиган, нотўғри, ножўя туюлади. Сизнинг бунга муносабатингиз қандай?

Биз дарҳол болани койиб, нотўғри иш қилганини айтамиз: «Уят! Бунга қандай қўлинг борди! Даҳшат!» дея дод-вой солиб, юрагимизни ушлаб қоламиз.

Айримларимиз болага раҳмимиз келиб, койимасдан, уялтиришга ҳаракат қиламиз, камдан-кам ҳолларда унинг хатти-ҳаракатлари оқибатларини тушунишга уринамиз. Қизиғи, биз — ота-оналар фарзандимиз ножўя ишга қўл урганида бу хатти-ҳаракати катталарга ёқмаслигини аллақачон англаганини билмаймиз.

Шу сабабли кичкинтой қилган шўхлигини яширишга ҳаракат қилади, ҳатто ота-онасини алдайди. Тажрибасиз бўлгани туфайлигина ҳаммавақт ҳам бунинг уддасидан чиқолмайди.

Тан олайлик, болалигимизда биз ҳам шундай хатоларга йўл қўйганмиз. Бундан ташқари улғайганимизда ҳам Бирон нарсага эришишни жуда хоҳлаганимизда болаликдаги шўхликларимизни қўллашга уринамиз. Бунда бизни назорат қилаётган, койиши мумкин бўлган кишидан ҳайиқиб қилган ишимизни сир тутамиз.

Унутмангки, болалар ота-онасидан қўрқишса, уларни алдашади! Катталар тушунмаслигини, бунга ҳатто ҳаракат ҳам қилмасликларини билишса, ёлғон гапириб, қилмишини сир тутишади.

Шу тариқа бола сир сақлаган ножўя хатти-ҳаракатни ошкор этиб, муаммони мураккаблаштиришимиз мумкин. Биз нима сабабдан фарзандимиз бу ишга қўл урганини кўпинча билмаймиз, бу ҳақда қизиқиб ҳам кўрмаймиз. Асл сабаб нимада? Айнан шуни англашга ҳаракат қилмоғимиз даркор. Уни тўғри йўлдан урган муаммони биз шу кунгача сезмай келган бўлишимиз мумкин-ку, ахир. Бизнинг вазифамиз болани жазолаш, койиш, бўлажак оқибатлар билан қўрқитишга эмас, балки унинг ички қарама-қаршиликларини бартараф этишга ёрдам беришдан иборат. Бола ва ўсмирларда бундай руҳий кечинмалар жуда кўп бўлишини тушунишмиз керак.

Хуллас, фарзандингизнинг қилмишини сезиб қолганингизда буни билдирмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни босиб олинг. Қулай вазиятни танлаб фарзандингиз билан суҳбатлашинг, ёши катталар ҳам хато қилишлари мумкинлигини, дўстлар ва бошқаларнинг кўзига яхши кўринишга ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиринг.

Болангизга у қандай яхши инсонлигини айтинг, кучли томонлари, ҳавас қилса арзигулик хислатлари борлигини билдиринг. Қанчалик яхши кўришингизни, ундан фахрланишингизни кўрсатинг. Хисларини тушунишга ҳаракат қилинг, ички қарама-қаршиликларини енгишга ёрдам беринг. Хатони тўғрилаш йўлини кўрсатинг. Буни ўзингиз ҳам билмасангиз унда фарзандингиздан нима кутиш мумкин?!

Іар бир ота-она қачондир бола бўлган. Агар бизда кўплаб "комплекслар” тарбияланган бўлса, агар биз бахтсиз ва ҳаётда муваффақиятга эришмаган бўлсак, демак, биз ота-онамиздан етарлича тажриба ололмаганмиз. Шу сабабли фарзанд тарбиялашга биз яна бор масъулият билан ёндашишимиз даркор. Ахир, фарзандларимиз ҳаётимизни қандай яшаб ўтганимизнинг ёрқин ифодасидир.
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 810 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2019Создать бесплатный сайт с uCoz