Олимлар Ерда шу кунгача қанча одам яшаганини ҳисоблаб чиқишди. Якуний натижаларга кўра, бу миқдор 15 миллиард экан.
Ўрганиш жараёнида энг қадимги одам олти миллион йил аввал Африка ҳудудида ҳаёт кечиргани ҳам аниқланди. Унинг калла суяги Чад давлатининг шимоли-ғарбида жойлашган Жураб саҳросидан топилганди. Эфиопияда 1974 йили дуч келинган ана шундай ноёб топилманинг ёши эса 3 миллион йилга тенг экан.