Воскресенье, 06.10.2024, 22:40
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 4 » ЭНГ МАККОРА АЁЛ ёхуд атиргулли кўйлак
15:26
ЭНГ МАККОРА АЁЛ ёхуд атиргулли кўйлак
Кимки аёл ҳуқуқини ҳимоя қилса, бола ҳуқуқини ҳам ҳимоя қилган бўлади, бошқачароқ айтганда, у келажакни ҳам ҳимоя қилади.
В.ГЮГО
Оила — кичик Ватан! Оила — фарзанд номли «ниҳол»лар ундириладиган қўрғон! Оила — муқаддас. Оила қурилганидан сўнг ҳеч бир эркак ва аёл фақатгина ўзини ўйлаб яшашга ҳақли эмас. Оила қурилганидан кейин эркак аёли, аёл эри, иккиси бир бўлиб, фарзандлари учун қайғуриб яшашга масъул.
Акси бўлганда-чи?
Ҳеч қачон акси бўлмасин! Борди-ю, бўлса, у ҳолда ҳаёт издан чиқади, юқорида айтганларимизнинг ҳам акси бўлади...
 
* * *
makkor-ayol.jpg Макр деганда ҳар қандай кишининг ақлига дастлаб ёмон фикр келади. Сабаби аксарият одамлар макрни фақат салбий ишлар учун қўллайди. Аммо ақлли одам ана шу ёмон тушунчадан ҳам ўзи учун яхши томонлама фойдалана билади.
Бир аёлни танийман. Ораста, чаққон, бир сўз билан айтганда, «рўзғорбоп», Аломатхон десаям бўлади. Ҳали қарасанг, ошхонада, ҳали қарасанг, молхонада, ҳали қарасанг, кир ювган, ҳали қарасанг, уй супурган, хамир қориб, нон ёпган... Ўзи оч қолса қоладики, аммо сигир-бузоғи оч қолмайди. Рўзғорнинг шунча майда-чуйда юмушидан ортиб, бола-чақалари билан шуғулланишгаям вақт топади. 
Аммо... ўзига қарашга сираям вақти йўқ! Бунинг устига, фарзандлари билан гаплашишни, моли билан гаплашишни, ҳатто товуғи билан гаплашишни уддалаган бекамиз эри билан гаплашишни билмайди! Яъни «дипломатия»дан бехабар! Ҳозирги кунда Аломатхон бўлмасангиз, Маломатхон бўлмайсизми, ҳушёрроқ турмасангиз, қўлидан иш келадиган, яхши пул топадиган эркакларни овлайдиган «овчи» аёллар пайдо бўлган. 
Турмуш ўртоғи эса топармон-тутармон, уй-жойига қарайдиган, рўзғорни кам-кўстсиз таъминлаб қўядиган эрлардан. Ва табиийки, хотини ўзига кўпроқ эътибор қаратишини истайди. «Эркак кишининг юрагига йўл ошқозони орқали ўтади», дейилган гап нечоғлик тўғри-нотўғри эканини билмайман-у, аммо аёлларимиз шу «ёзилмаган» қоидага амал қилишни унутмаса, ёмон бўлмас эди.
Хуллас, ана шу «робот» қаҳрамонимиз ишбилармон эрини қўлдан чиқариб қўйишига бир баҳя қолди-да! Хайриятки, бир ёқдан яқинлари, бир ёқдан қўни-қўшнисининг ёрдами билан ишлатган озгина макри ас-қотиб, турмуш ўртоғи ўзига қайтди. Оила қўрғони парчаланиш балосидан омон қолди...
Эрим «Атиргулли ичкўйлак олиб кийгин», деяпти, дейди эрининг ўзгариб қолганидан шикоят қилган аёл гап орасида қўшнисига. Оқила қўшнининг бирдан қошлари чимирилади: «Шошманг-шошманг, эрингиз атиргулли ичкўйлакни қаерда кўрибди?..» Шу билан «тезкор чора-тадбирлар», аниқроғи, «макр» дарси бошланади. Уйга ярим тунда қайтган эрга қошига ўсма, кўзига сурма тортган хотин эшик очган. Ичида ловуллаб рашк ўти ёнаётган бўлса-да: «Дадажониси, яхши келдингизми? Эрталабдан ярим кечгача пул топаман, деб роса чарчагандирсиз? Манти пишириб қўйганман, дарров сузайми?» дея ўлганининг кунидан «табассум қилган». 
«Қорним унчалик оч эмас («қорним тўқ», дейишга тили бормаган эркакнинг ўйлаб топган баҳонасини қаранг). Ким билсин, «атиргулли» кўйлак кийган «Ойбодоқхон» нинг қўлидан ош еб келяптими? «Чарчаганман. Ухлайман. Эртага вақтли туришим керак», деган эрни ҳайратга солиб: «Бўлмаса, оёқларингизни уқалаб қўяйми?..» деган!
Ана, аёл ўзи учун, эри учун вақт ажратса бўларкан-ку! Шуни бошидан қилса бўлмасмиди?!
Азиз ва мунис аёлларимизга бугунги МАКР сабоғимиз сўнггида Пифагорнинг ибратли ўгитини эслатиб ўтишни ўринли деб билдик:
«Оқила рафиқам! Агар эринг ёнингда бўлишини истасанг, шунинг пайига тушгинки, токи у ҳеч ерда сенинг ҳузурингдаги каби роҳат-фароғат ва мулойимликка дуч келмасин!»
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1075 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz