Пятница, 22.11.2024, 00:53
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Август » 25 » Энг чиройли келин бўлишни истайсизми?
12:57
Энг чиройли келин бўлишни истайсизми?
Ёз фасли тўйлар мавсуми эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Тўй югур-югурларини ширин ташвишлар турига қўшишади. Ҳар бир ёш қиз эса ўзини оппоқ келинлик либосида кўришни орзу қилади.

"Кўйлак излаш” маросимини тўйга тайёргарликнинг энг ширин ва энг машаққатли дамлари дейиш мумкин. Салонлардаги кўйлаклар шунчалик турли туман ва жозибалики, қайси бирини танлашни билмай боши қотиши аниқ бўлган бўлажак келинларга раҳми келади кишининг. Чунки, улар ичида ҳам дидига, ҳам кармонига мос бўлганини танлаш осон эмас.

Рамазон ойида одатимиз бўйича, тўйлар мавсуми бироз муддатга тўхтайди. Аммо тўйга тайёргарлик ва айниқса келинлик либоси танлаш узоқ вақт талаб қилишини эътиборга олган ҳолда, тўй либослари ҳақида айнан ҳозир маълумот беришни лозим кўрдик. Умид қиламизки, бу маълумотлар Рамазон ойидан кейинги мўлжалланган тўйларга тайёрларликда ас қотади.
«СОТИБ ОЛСАММИ...ТИКТИРСАММИ?»

Ҳозирги кунда келинлик либосларини ижарага олиш урф бўлган. Албатта, бошқалар кийган кўйлакни кийишни истамаган қизлар уни сотиб олиши ёки тиктириши мумкин. Салонларда бундай хизмат турлари ҳам кўрсатилади. Аммо бир кунгина кийишга мўлжалланган бу оппоқ либос учун 1.000.000 сўмдан 5.500.000 сўмгача тўлаш қанчалик тўғри бўларкfн?! Тиктириш учун эса, сарфланадиган мато, нафис тўр, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг нархидан келиб чиққан ҳолда 1.000.000 сўмдан 4.000.000 га қадар бўлиши мумкин экан. Агар келинлик либосини тиктиришни истасангиз, бунинг учун кам деганда 3 ҳафтадан зиёд вақт кетишини ҳам ҳисобга олинг.
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТЛАР

Кўйлак танлашдан аввал бир қанча салонларни кўриб чиқишни маслаҳат берамиз. Салонлардаги нархларгина эмас, кўрсатилаётган хизматлар ҳам турлича. Масалан, баъзи салонлардан кўйлак ижараси билан бирга келиннинг соч турмаги учун сарторош ва макияж устаси хизматлари бепул тақдим қилинади.

Баъзи салонларда эса келинлик либосининг нархидан келиб чиққан ҳолда соч турмаги ва макияж устаси хизмати учун чегирмалар мавжуд.

Бошқа бири у ёки бу макияж ва соч турмаги устасини тавсия қилиши мумкин, баҳосини эса ўзингиз келишасиз.
ИЖАРАГА ОЛИШ

Тўй либослари нархи 200.000 сўмдан 3.000.000 га қадар. Кўйлакнинг нархи неча марта кийилганига кўра арзон ёки қиммат бўлиши мумкин. Кам кийилган ёки умуман кийилмаган кўйлакларни ижарага олиш нархи юқори. Кўп бора кийилган ёки урфдан қолган кўйлакларнинг нархи бошқаларига қараганда анчайин паст.

Келин кўйлаги билан биргаликда тиллақош (деадема), тақинчоқлар, фата, кўйлак шлейфи, қўлқоп, кичик нимча (болеро) ҳам берилади. Кўрсатилган нарсаларнинг нархи кўйлакни ижарага олиш баҳосига киритилган.
СЎНГГИ УРФ

Тўй либослари борасида маълум бир бичимни кўрсатиш қийин. Бу йилги келин либосларининг аксарияти мумтоз (классик) услубда ва улар билан нимча(болеро) кийиш урф бўлган. Нимча бир тарафдан очиқ елкаларни ёпиб турса, иккинчи тарафдан келинлик кўйлагига ўзгача бир жозиба ва назокат бахш этиб туради.

Кўйлакнинг этагига келсак, модельерларнинг айтиши бўйича, бу йил узун этак урфда. Аммо у ҳар доим ҳам қуўлай бўлмагани боис, этакни олиб ташлаш ёки махсус ёпиштирувчилар ёрдамида тақиб қўйиш ҳам мумкин.
РАНГЛАР

Бундан бир неча йил аввал қизил, пушти рангли тўй кўйлаги кийиши урф бўлган эди. 2011 йилда эса пардек оппоқ келинлик либослари яна урфга кира бошлаган. Шунга қарамай, салонларда оч жигарранг, қаймоқранг кўйлакларни ҳам учратиш мумкин.
БОШҚА УСЛУБДАГИ КЎЙЛАКЛАР

Либосларининг аксарияти мумтоз услубда, аммо "балиқча”, "сув париси” услубидаги кўйлакларни ҳам топиш мумкин. Айтиб ўтиш лозимки, "балиқча” ва "сув париси” услубидаги келин кўйлаклар кўпроқ озғин қизларга мос тушади. Тўлача қизларга эса этаги кенг кўйлаклар танлаш тавсия этилади.

Тўр қўлқоп – бевосита кўйлакнинг ранги ва услубидан келиб чиққан ҳолда танланади. Тиллақош (диадема) ва фата танлашда эса кўйлак услуби билан бирга соч турмаги ҳам эътиборга олинади.
ТИРНОҚЛАР

Бугунги кунда турли ялтироқ тошлар ва тангачалар урфдан қолмоқда. Ўтган йилларда тирноқларни тагигача олиб ташлаб, устидан қоплама узун тирноқлар ёпиштириш ва уларни турли тош ва зарлар билан безатиш урфга кирган эди. Бу йил тирноқларга зеб беришда табиийликка аҳамият берилаяпти. Шунинг учун тирноқларга зеб беришда ҳам жилосиз, бир хил рангли лаклар танлаган маъқулроқ. Бунда тирноқларга зарар етмайди ва ўзига ортиқча диққат қаратмайди, шу билан бирга келиннинг умумий кўринишига ўзгача бетакрорлик бахш этиб туради. Лекин тирноқ зеби кўйлак билан монанд бўлиши лозимлигини унутманг!

Шаҳар салонларида тирноққа зеб беришнинг ўртача нархи 10.000 сўм ва ундан юқори. Тирноқларга расм ва турли нақшлар чиздиришнинг нархи маникюр нархидан алоҳида. Тирноқларни чиздиришнинг нархи 3.000 сўм ва ундан юқори.
МАКИЯЖ

Бу йил урф бўлган макияжда табиийлик тараннум этилиб, енгил ва очиқ ранглар қўлланилади. Макияж усталари эса ёрқин ва "бақирувчи” ранглардан қочиб, табиий гўзалликка урғу беришаётган экан. Тўйдан аввал бир неча хил макияж турини синаб кўриб, ўзингизга мосини танлашни маслаҳат берамиз.

Мавсум макияжи борасида асосий эътибор кўзларга қаратилган. Қошларнинг шакли ҳам мукаммал бўлиши даркор. Қошга тўйдан бир ҳафта олдин шакл бериш тавсия этилади. Тўйга икки-уч кун қолганда қошларга шакл беришни истасангиз, қовоқларингиз атрофи қизариб қолиши мумкинлигини ҳам назарда тутинг.

Макияж устасининг хизмати нархи 50.000 сўм ва ундан юқори.
КИПРИКЛАР

Узун киприк ёпиштириш ҳам урфга кирган. Аммо киприклар жуда ҳам қалин ёки ҳаддан ташқари узун бўлмаслиги лозим. Дўконда сотиб олинган киприкларни ўзингиз ёпиштиришингизни тавсия этмаймиз. Айтишганидай, "чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”.

Киприк ёпиштиришнинг ўртача нархи 10.000 сўм ва ундан юқори.
СОЧ ТУРМАГИ

Соч турмагини – келинлик либосининг муҳим нуқтаси дейиш мумкин. Ҳозирги кунда оммалашган соч улаш ва сунъий ўстириш каби хизмат турлари кенгайганини эътиборга олсак, турмак борасида муаммога дуч келмаслигингиз аниқ. Фақат у умумий кўринишингизга мос бўлса, бас. Калта сочли қизларнинг сочини узайтириш, сийрак сочли қизлар сочларига эса ҳажм қўшиш, хуллас калом истаган соч турмагини танлашингиз мумкин. Орзуингизни амалга ошиши учун эса сартарошга 50.000 сўмдан 100.000 сўмгача тўлаш лозим бўлади.

Ҳозирги кунда сочларга турли хилдаги тирик гуллар билан зеб бериш ҳам урфга кирган. Қандай соч турмагини танлашингиздан қатъий назар унинг орасида фатани мустаҳкам қилиб тақишингиз кераклигини ҳам унутманг. Албатта, тўй ўртасида фатангиз тушиб кетишини истамасангиз…
Хулоса

Кўриб турганингиздек, тўйнинг ўзи бир ширин ташвиш бўлса, бетакрор келин бўлиш илинжидаги елиб-югуришлар ундан ҳам гаштли. Бўлажак келинларга яна бир маслаҳатимиз, тўй ташвишлари билан бўлиб, жуда ҳам озиб кетманг. Унутманг, СИЗ ЎЗ СЕВГИЛИНГИЗ УЧУН ДОИМО ГЎЗАЛ ВА БЕТАКРОРСИЗ!


manba; sugdiyona.uz

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 4585 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Август 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz