Среда, 16.10.2024, 04:13
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 16 » Дуэт-суҳбат: Мафтуна Тожибоева ва Даврон Қобулов
15:36
Дуэт-суҳбат: Мафтуна Тожибоева ва Даврон Қобулов
Саҳифамизнинг бу галги «дуэтдош»лари ТВ соҳасида кўзга кўриниб қолган ёш бошловчилар — Мафтуна Тожибоева ҳамда Даврон Қобуловлар бўлишади.
 
Саволлар:
1. ОАВда ишлашнинг оғир ва аксинча, завқли томонлари нимада?
2. Телебошловчи учун муҳим бўлган ва унга панд берадиган 3 та жиҳат.
3. Ҳамкасбларингиз орасида ёш бўлса-да, профессионал, деб қайси бошловчиларни кўрсата оласиз?
4. Иш жараёнида кутилмаганда юз бериб, сизни қийин аҳволга солиб қўйган воқеа… 
5. Касбингизнинг шахсий ҳаётингизга қанчалик ижобий ёки салбий таъсирини сезасиз? 
6. Қандай дастурда бошловчилик қилишни истайсиз, яъни орзуингиздаги телелойиҳа?
7. Бўлажак турмуш ўртоғингиз ўз касбингиздан бўлишини истаган бўлармидингиз?
 
«Ёшлар» телеканали «Кўзмунчоқ» дастури  бошловчиси 
Мафтуна Тожибоева:
«Турмуш ўртоғим рақобатчим бўлишини истамайман!»
 
Қаҳрамон анкетаси:
Туғилган: 1989 йил 13 июнда Наманган вилоятида.
Мутахассислиги: Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетида.
Қизиқиши: футбол; севимли клуби: «Реал-Мадрид» ва «Барселона».
Ижодкор сифатида яна бир қирраси: эсселар машқ қилиб туради.
Севимли машғулоти: китоб ўқиш, кўпроқ жаҳон адабиётни мутолаа қилади.
 
1. Завқли томонлари кўп. Ҳар сафар турли хил инсонлар билан мулоқот қиламиз, улар орасида бир пайтлар мен учрашишни орзу қилган инсонлар бўлади. Қолаверса, дастур эфирга кетгандан кейин томошабинлардан илиқ фикрлар эшитсак, кучимизга куч қўшилади. Қийин томони, бизнинг ишда омадга ишониб, таваккал қилиш ярамайди. Ҳар доим режа ва тайёргарлик билан иш бошлаш керак. 
2. Самимийлик, теран фикр ва нутқига бошқаларни ишонтира олиш қобилияти бошловчи учун энг кераклиси, деб биламан. Унга панд берадиган «минус»лар: иккиланиш, ўзбошимчалик ва бачканалик. 
3. Камола Одилова, Одина Каримова ҳамда устозим Дилшод Шамсларни ёш бўлса-да, ўз касбининг устаси, деб бемалол айта оламан.  
4. Бир гал янги дастур учун менинг чиқишларимни ёзиб олинган кассетанинг устига билмасдан бошқа нарсани съёмка қилиб юборишган.  
5. Ижобий таъсири, ота-онам, қариндошларимнинг  мен билан фахрланишида. Бу, албатта, ёқимли. Салбий таъсири... келинг, бу ҳақда тўхталмай қўя қолай.
6. Ҳинд режиссёри Каран Жоҳарнинг «Каран қаҳвахонаси» номли шоусига ўхшаш қизиқарли, ёрқин телелойиҳада ҳам муаллифлик, ҳам бошловчилик қилишни хоҳлайман.
7. Йўқ. Оилада битта соҳа бўйича иккита яхши мутахассис бўлиши мумкин эмас, дейишади. Шундай бўлгач, турмуш ўртоғим рақобатчим бўлишини истамайман.
 
«Спорт» телеканали бошловчиси 
Даврон Қобулов: 
«Футболчи бўлишимга бир баҳя қолганди...»
 
Блиц-анкета:
Туғилган: 1987 йил 1 июнда Тошкентда.
Таҳсил олган: Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетида.
Қизиқиши: футбол, боулинг.
Севимли машғулоти: Баланд овозда қўшиқ эшитиб, кечаси машинада шаҳар айланиш.
 
1. Касбимизнинг энг завқли томони — ҳамиша ахборотлар марказида бўламиз. Оғир тарафи — маълумотларни етказиш тобора тезлашиб бораётган бир пайтда, тинимсиз ўз устимизда ишламасак, жараёндан орқада қолиб кетамиз.    
2. Кенг дунёқараш, ташқи кўриниш ва чиройли овоз. Панд берадиган жиҳатлар: дангасалик, асоссиз маълумотлар тақдим этиш. 
3. Билмадим... Кимгадир баҳо беришим мушкулроқ.
4. Бир гал ҳамкасбларимдан бири кутилмаганда, эфирга ўн дақиқа қолганда қандайдир сабаб билан ишда бўлмай қолган. Ўшанда унинг ўрнига ўзим кўрмаган футбол ўйини ҳақида жонли репортаж тайёрлашимга тўғри келган.  
5. Ижобий таъсири журналистика мен учун катта тажриба мактаби бўлди, одамлар билан муомала, ҳар қандай мавзуда мулоқот қила олишни ўргандим. Салбий томони - шахсий ҳаётимда режим йўқ. 
6. Об-ҳаво маълумотларидан ташқари, барча йўналишдаги ТВ-лойиҳаларда бошловчилик қилишни истаган бўлардим.
7. Агар ўша қизни ўзимга лойиқ деб билсам, қайси касбдалиги аҳамият касб этмайди.
Категория: Shou biznes | Просмотров: 2742 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz