Дори-дармонларсиз даволанамиз!
«Афсуски,
сизни даволаш учун дори-дармонлар тавсия қила олмаймиз. Сабаби,
ҳомиладорсиз», деган гапни аксарият бўлажак оналар эшитган. Бу гапдан
кейин уларни ташвиш билан бирга қўрқув ва µимоясизлик ҳисси ҳам чулғаб
олади. Наҳотки, фарзанд туғилгунга қадар ҳеч қанақасига даволаниб
бўлмаса?
Бу борада нефролог-шифокор Зуҳра АБДУЛЛАЕВА маълумот беради.
Бундай вазиятларда касалликни махсус уқалаш йўли билан даволаш
мумкин. Бу уқалаш асосида су-жок усули ётади. Бошқа уқалаш турларидан
фарқли равишда су-жок бўлажак оналар организмини туғруқ жараёнига
жисмоний ҳамда эмоционал тайёрлайди.
Инсон товони ва панжасида махсус зоналар бўлиб, улар инсоннинг бутун
ички аъзолари ва тизимлари билан узлуксиз боғланган. Шунинг учун товон
ва панжалардаги ана шу зоналарни уқалаш кўпгина касалликларга бархам
бериш мумкин.
Одам танаси 5 қисмдан иборат: бош, икки қўл қўл ва икки оёқ..
Аниқланишича тананинг ана шу 5 қисми қўл ва оёқнинг 5 панжасига тўғри
келар экан. Бош бармоқ-бош, жимжилоқ ва кўрсаткич бармоқ-қўллар, ўрта ва
номсиз бармоқлар-оёқлар. Бош бармоқ остидаги кафтнинг кўтарилган
қисми-кўкрак қафаси, қолган қисми эса- қорин бўшлиғи. Қўл панжасининг
орқа томони-гавда орқаси, бел.
Қўл ва оёқ панжаларида фаол нуқталар жойлашган бўлиб, уларни босиб,
таъсир ўтказиш орқали касалликларни даволаш мумкин. Бу нуқталарни
қўзғатганда таъсир тўлқини тўғридан-тўғри оғриқли жойгача етиб боради.
Уларни босганда оғриқ пайдо бўлиши, тери остида қаттиқ дўнглик ёки
чуқурчани сезиш мумкин. Булар фаол нуқтлар жойлашганини англатади.
Баъзи бир органларнинг фаол нуқталари қаерда жойлашганини кўриб чиқамиз:
Томоқ, бурун, қулоқ соҳаси зоналари – улар фаолиятига жавоб берувчи фаол нуқталар панжа ва бармоқ учларида, шунингдек бош бармоқда жойлашган.
Ўпка зонаси- фаол нуқта бош бармоқ асосида, марказдан икки ён томонда жойлашган.
Юрак зонаси – фаол нуқта бош бармоқ асосида, марказда, яъни марказдан сал чапроқда жойлашган.
Буйрак зонаси - фаол нуқта панжа ва товоннинг ташқи тарафида жойлашган.
Йўғон ичак зонаси - фаол нуқта кафт ва товоннинг марказида, бармоқ ва панжаларга яқин жойда.
Бачадон ва тухумдон зонаси - фаол нуқта кафтнинг пастки қисмида ва товон панжалари остидадир.
Бироқ бу зоналарни билишнинг ўзи етарли эмас. Айнан шу зоналарга
таъсир қиладиган фаол нуқталарга тўғри таъсир қилишни ҳам билиш керак.
Бунинг учун дастлаб қўл билан товон ва кафтдаги оғриқли жойларни топинг.
Уларни оғриқ йўқолгунга қадар уқаланг. Охирида бутун кафт ва панжани
уқалаш керак. Бунда панжа ва бармоқлар ёддан кўтарилмасин.
Натижа янада самаралироқ бўлишини хоҳласангиз, унда оғриқли соҳага
жавоб берувчи нуқтага қора мурч, олма уруғи ва гречиха донасини пластир
ёрдамида ёпиштиринг. Бармоқ ва панжа учларини уқалаётганда эса эфир
мойлари: ясмин, пихта, ёронгул суринг.
Қўллаш вақти
Су-жок уқалашини ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасидан бошлаб, ҳафтада 2-3
марта қўллаш мумкин. Агар соғлиғингиз безовта қилса, унда ҳар куни кафт
ва товонни уқаланг. Ҳомиладорликнинг 25дан 38 ҳафтасигача, ҳафтасига 1-2
марта ёки икки ҳафтада бир марта амалга оширинг. 38 –хафтасидан сўнг
2-3 марта. Бутун жараёнга 15-20 дақиқа вақт ажратиб, бу вақт давомида
ёқимли куй эшитинг.
|