Воскресенье, 24.11.2024, 05:57
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июнь » 30 » ДИЛСЎЗ ВА УМИДАБОНУДАН ДУЭТ СУҲБАТ
08:42
ДИЛСЎЗ ВА УМИДАБОНУДАН ДУЭТ СУҲБАТ

dilsuz_umida.jpg Саҳифамиз қаҳрамонларининг иккиси ҳам порлаб келаётган ёш «юлдуз»лардан. Бугун халқ уларни яхшироқ танияпти. Ҳамкасблари кўпроқ тан олаётган бўлса, устоз санъаткорлар уларнинг иқтидорига нисбатан ишонч кўзи билан қарамоқда. Қизларни яқиндан билиш мақсадида дуэт-суҳбатга чорладик.
 
САВОЛЛАР:
1. Машҳурлик сиз учун...
2. Омад, истеъдод, меҳнат... Ижодий муваффақиятда қай бири муҳимроқ эканига қараб, уларни тартиб билан сананг.
3. Қайси ижроингиздан сўнг сизни таний бошлашганини ҳис этгансиз?
4. Шоу-бизнесга кириб келганингиздан сўнг ўзингизда қандай ўзгаришларни сезаяпсиз?
5. Санъатга энди қадам қўяётганингизда нималар сизни иккилантирган, чўчитган?
6. Сизни жуда хурсанд қилган ва аксинча, ранжитган фикрлар...
7. Тасаввур қилинг, ўн йилдан кейин сиз....
8. Рақибангиз ижодига муносабатингиз, сизнингча, унинг ютуғи ва камчилиги...
 
УМИДАБОНУ: «Менда иккиланиш бўлмаган»
 
dilsuz_umida.jpg 1. Машҳурлик ҳам битта БАХТ,  умуман, элнинг назарига тушишни юқоридан берилган катта мукофот деб биламан!
2. Аввало, меҳнат, ундан сўнг истеъдод ва ниҳоят, омад.
3. «Сендадир кўзларим»  қўшиғига ишланган клип ТВларда айлана бошлаганига кўп бўлмасдан одамлар эътибор қиладиган бўлишди.
4. Ёшлигимдан мақсадим аниқ бўлгани учун ота-онам ҳам доим мени қўллаб-қувватлаб келишгани боис менда чўчиш, иккиланиш бўлмаган.
5. Табиатимда ҳозирча жиддий «бурилиш»ларни сезмадим,  бироқ ижодимда яхши томонга сезиларли ўзгаришлар бўлаяпти.
6. Устоз санъаткор Саодат Қобулованинг қўшиқларини янгича талқинда куйлаганим кўпгина ёши катта инсонларга манзур бўлди. Яқинда бир онахон мени тўхтатиб, «Раҳмат, сенга қизим, чиройли куйлабсан, эшитиб, ёшлигимга қайтгандай бўлдим», деганларида жуда хурсанд бўлганман. Ҳозирча катта танқид бўлгани йўқ, фақат ёшлардан «Нега замонавий эстрада йўналишида куйламаяпсиз?» деган эътирозлар бўлиб туради.
7. Ўн йилдан кейин… Худо хоҳласа, ўшанда ҳам худди ҳозиргидек иштиёқ билан ижод қилаётган бўламан. Албатта, мухлисларим анча кўпайган бўлади.
8. Дилсўзни ҳурмат қиламан, ўзига ярашган чиройли, ширали овози бор. «Бегим» номли қўшиғини миллий йўналишда куйлабди, менга ҳам ёқди. Олға, Дилсўз!
 
Дилсўз: «ТЎЙГА ЧИҚИШГА ҚЎРҚҚАНМАН!»
 
dilsuz_umida.jpg 1. Ҳамма жойда сенинг қўшиқларинг янграши, кўча-кўйда сени кўриб,  «Вой, фалончи-ку!» деб мурожаат этишлари – шу  машҳурлик бўлса керак. Бу  эса катта бахт!
2. Менимча, биринчи ўринда омад, кейин истеъдод ва меҳнат.
3. Яқинда бир супермаркетга нарса харид қилиш учун кирганимда, бир қиз: «Сиз «Бегим»ни айтган хонандами?» деб келиб, дастхат сўради. Шу қўшиғимдан сўнг кўпроқ таний бошлашди.
4. Анча дадиллашганман. Ўзимга ишончим ортган, атрофдагилар билан эркин мулоқотни ўргандим.
5. Тўғрисини айтсам, тўйларга чиқиш мени ўйлантирган. Катта, гавжум давраларда юрмаганим учун бошида чўчигандим. Лекин ўзингизга боғлиқ экан.
6. «Бегим» қўшиғимдан кейин каттаю кичик тингловчилардан илиқ фикрларни эшитадиган бўлганман. Танқидга келсак, салбий фикрлар эшитмадим-у, аммо  бир гал мен ҳақимда «Ҳаётда хунук экан», деб гапиришаётганини эшитиб, кўнглим чўккан.
7. Ўн йилдан кейин ўзимни ширин-шакар болаларнинг онаси, севимли рафиқа сифатида кўраман, ижодда эса камида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган, эл суйган санъаткор  бўламан!
8. Умидабонунинг ўзини ҳам, ижодини ҳам ҳурмат қиламан, қобилиятли қиз. Овоз имкониятлари кучли эканига кўп бора амин бўлдим. Омадини берсин!

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 995 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июнь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz