Руминияда бир одам чўчқа сўяман деб ўзини сўйиб қўйди. Полициянинг хабар беришича, Калиманести қишлоғида яшовчи 49 ёшли одам қўлидаги катта ва жуда ўткир пичоқ билан чўчқанинг ёнига яқинлашган, шу пайт ногоҳон чўчқа уни қаттиқ тепган. Тепки пичоқ ушлаб турган қўлига тегиши билан пичоқ тўғри бўғзига тақалган ва шу заҳоти тил тортмай ўлган. Қўшнилари дарҳол Тез ёрдам машинасини чақиришган, аммо бу уринишлар наф бермаган. Руминияда Янги йил байрами арафасида чўчқа сўйиш одати мавжуд. 2007 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатда одамларнинг пичоқ билан ҳайвонларнинг сўйиши тақиқланган бўлса-да, кўплаб руминияликлар анъанани давом эттиришмоқда. Манба: darakchi.uz